билан қўшилиб кетади. Ҳаёт тарзини характерловчи жуда кўп муҳим
томонларнинг фақат иккитасига: парҳез ва оилавий ҳаётга
эътибор
қаратамиз.
Кўпчилик олимларнинг фикрича қариш тезлигининг овқатланишга
боғлиқлигини
экспериментал
геронтология
натижаларида
кўриш
мумкин,масалан, ўтказилган кўпчилик тажрибаларда олинган маълумотларни
келтирамиз: каламушларнинг витаминлар ва минерал моддалар
билан
бойитилган она сути билан озиқланишини тўхтатиб, паст калорияли
озиқланишга ўтказиш ҳисобига ўртача ҳаёт давомийлигини 680 суткадан 971
суткагача узайтиришга эришилди, ҳатто айрим ҳайвонлар 4 ёшгача яшашди.
Бу гуруҳдаги 2-3 ёшли каламушлар ташқи кўриниши билан назорат
гуруҳидаги 3 ойлик каламушларга ўхшаш бўлди,уларнинг
ичида
гломерулонефрит, миокардиал фиброз (юрак мускулларида бириктирувчи
тўқималарнинг ҳосил бўлиши частотаси) 50-90% гача камайди.
Овқатланишнинг одамларнинг қаришига таъсирини тизимли равишда
ўрганиш анча қийинчилик туғдирувчи иш ҳисобланади. Чунки, бу бир
томондан, узоқ кузатишларни талаб қиладиган жараён бўлиб, амалда ҳар бир
қатнашчидан юқори даражада тартибга риоя қилинишини талаб қилади.
Иккинчи томондан, ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларнинг кўрсатишича
паст калорияли парҳезга эрта ўтиш ёшликда ўлим эҳтимолини кескин
кўпайтиради. Шу билан бирга умумий ҳулоса шуни кўрсатадики, парҳезни
назорат қилиш соғлом, узоқ умр кўришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Истеъмол қилинадиган озиқ ёғдан, ширин ва шўрдан чегараланган, паст
калорияли, аммо, ўзида клетчатка ва пектин моддаларини кўп сақлайдиган
бўлиши зарур. Истеъмол қилинадиган озиқнинг асосий калорияманбаи
ўсимликларнинг оқсил ва углеводлари ҳисобланади, аммо, рациондан ҳайвон
маҳсулотларини тўлиқ чиқариб ташлаш ҳам талаб қилинмайди. Шу билан
бирга, истеъмол қилинадиган озиқ таркибида етарли миқдорда витаминлар ва
микроэлементларга эга бўлган хилма-хил озиқа маҳсулотлари бўлиши зарур.
Бизга маълумки, озиқ маҳсулотларида клетчатка ва пектин моддалари
етишмаслиги ҳисобига юрак қон-томир ва ўсма билан касалланиш эҳтимоли
ортади, маълумотларнинг кўрсатишича ёғ истеъмол қилишнинг сут безлари
ва йўғон ичак ўсма касаллиги билан ижобий боғланишлари мавжуд экан.
Шуни ҳам
унутмаслик керакки, ҳар қандай категориядаги озиқ
маҳсулотларини ортиқча истеъмол қилиш маълум бир касалликлар частотаси
билан боғлиқдир. Масалан, озиқ рационида ҳайвон маҳсулотлари (гўшт,
тухум, ёғ, сут) устун турувчи одамлар популяцияларида юракнинг ишемик
касаллиги, йўғон ичак ва сут бези саратони сабабли келиб чиқадиган ўлим
частотаси юқори. Озиқ рационида ўсимлик маҳсулотлари (гуруч, дуккак,
буғдой, сабзавот, мевалар) бўлган одамлар популяцияларида эса нафас
органлари сили,
яра касаллиги, жигар циррози, нефрит, оғиз бўшлиғи,
қизилўнгач ва ошқозон саратони касаллигидан ўлим эҳтимоли юқори бўлади.
Бу маълумотлар асосий озиқа компонентлари билан бойитилган озиқ
маҳсулотлариниистеъмол қилиш тўғри эканлигини кўрсатади. Бу ерда асосий
кўрсаткич бўлиб, умумий калориялиликнинг пастлиги ҳисобланади. Бунда,
паст калорияли озиқ билан озиқланишнинг қариликка ижобий таъсир
меҳанизми қанақа деган савол туғилади. Бунга жавоб тариқасида паст
калорияли
овқатланиш
деганда
меъёрдан
ортиқча
озиқ-овқат
маҳсулотларини истеъмол қилиш зарарли эканлигини таъкидласак бўлади.
Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, оилавий ҳаёт тарзининг
ҳимоя
таъсири биринчидан, ҳамма ёшга таалуқли; иккинчидан, кўпчилик
ҳолларда (юрак қон-томир касалликлари, саратон, аппендицит, сил, ҳазм
органлари касалликларини ҳам ҳисобга олганда) ўлим сабабига боғлиқ бўлиб
юзага чиқади.
Оилавий ҳаёт тарзининг таъсир меҳанизми, бизнингча, жуда мураккаб,
чунки бу ҳақида қуйидаги маълумотлар гувоҳлик беради:масалан,оилали ва
оиласи бўлмаган одамларнинг ўткир инфаркт
касаллиги натижалари
солиштирилганда, касалхоналарда оилали эркаклар ичида ўлим 19,7 % ни,
оиласи йўқларда эса 26,7 % ни, оилали аёлларда эса 23,3 % ни, оиласиз
аёлларда 37,4 % ни ташкил қилиши кузатилади. Инфаркт ўтказган оиласиз
эркакларнинг ярми биринчи беш йил ичида,
оилали эркаклар эса биринчи
тўққиз йил ичида ҳаётдан кўз юмадилар, оилали аёлларда эса бу кўрсаткич 10
йилни, оиласизларида эса 6 йилни ташкил қилади.
Албатта, оилавий ҳаётнинг фойдали таъсир механизмлари аниқ, тўлиқ
ўрганилмаган. Бунда сўз фақат стресс (зўриқиш) ҳолатларини пасайтирувчи
фойдали руҳий-эмоционал муҳит ҳақида бориши мумкин, шу билан бирга,
ички секреция безлари функциясининг ўзига хослигини ҳам ҳисобга олмоқ
зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: