3
Тупроқда тўпланади.
Тупроқ органик моддаси ва унинг махсус қисми — гумус ўсимликлар учун озуқа элементи энг асосий манбаигина бўлиб қолмасдан, у тупроқларнинг асосий физик — кимёвий ва биологик хоссаларини бошқаради ва шу орқали ерда ҳар қандай табиий зонада ўсимликларнинг сув — ҳаво ва озуқа режими белгиланади.
Органик модданинг аҳамияти, литосферада бир қатор органоген табиий моддаларни ҳосил қилиш ва туплашда (торф, кўмир, нефть ва б.), гидросферада катта миқдорда органик модда заҳираларини йиғишда беқиёс бўлиб, буларнинг орасида гумус моддалари ҳам бўлиб, улар ўз навбатида ерда органик қолдиқларнинг трансформацияси — гумификация жараёнининг маҳсулидир.
Тупроқларда учраши мумкин бўлган барча органик бирикмалар тўпламига тупроқ органик моддаси дейилади. Бу тушунча ўз ичига органик қолдиқларни (ўсимлик ва ҳайвонот тўқилмалари қолдиқлари) ҳамда табиатдаги алоҳида специфик ва носпецифик органик моддаларни олади.
Тупроқда гумуснинг оптимал миқдори агрономик муҳим структура ҳамда мақбул сув — ҳаво режимини вужудга келишини таъминлайди, тупроқни қизишига ёрдам беради. Тупроқнинг муҳим физик — кимёвий хоссалари гумусга боғлиқ, улар орасида юқори сингдириш сиғими, тупроқларнинг буферлиги, тупроқлар кислоталилиги ҳамда қайтарилиш жараёнлари кетиши гумус таркиби ва миқдорига боғлиқ.
Тупроқларда учраши мумкин бўлган барча органик бирикмалар тўпламига тупроқ органик моддаси дейилади. Гумус мураккаб кимёвий таркибли азот сақловчи юқори молекуляр модда комплекси бўлиб, одатда қорамтир тусли ва тупроққа текис сингиб кетган ҳамда минерал қисми билан жуда мустаҳкам боғланган ҳолатдадир.
Тупроқнинг органик моддалари таркибида доим турли организмларнинг тирик ҳужайралари ва тупроқ фаунаси (жониворлари) ҳам иштирок этади.
ўзига хос хусусиятга (специфик) эга бўлмаган органик моддалар киради ва унинг таркибида органик кимёда маълум бўлган турли азот сақловчи ва азотсиз органик моддалар мавжуд. Бу гурухга ўсимлик қолдиқларининг парчаланишидан ҳосил бўладиган органик маҳсулотлар; микроб таналари ва органик қолдиқари синтезидан иборат моддалар киради. Бу гурух тупроқ органик моддаларининг 10—15 фоизини ташкил этади.
ўзига хос хусусиятга эга бўлган органик моддалар— тупроқ гумуси ёки чириндисидан иборат. Гумус органик моддалар синтезидан ҳосил бўлган юқори молекуляр бирикмадир ва тупроқдаги органик модданинг 85 — 90 фоизини ташкил этади.
Тупроқдаги органик моддалар ўзининг табиати ва тупроқ пайдо бўлиш жараёнлари ролига кўра 2 группага бўлинади.
гумус 85 фоиз
ўсимлик қолдиқлари—10
тупроқ флораси ва фаунаси – 5
Тупроқлар органик қисмининг таркиби