қутбли
ва
қутбсиз
.
Қутбли қисми депол моментига ега.
Бундай гурух қутбларига –
OH, -COOH-NH
2
,
SH ва
бошқалар киради. Бу
гурухлар гидрофил реактив, кучлироқ майдонга эга ва тош материалларига
яхши ёпишишини келтириб чиқаради. Қутбсизлари фаол бўлмайди, гидрофоб
қисми углеводород занжири ёки ароматик радикалдан иборат, кучсиз куч
майдонига эгалик қилади. Қутбли ва қутбсиз бўлган молекулалар амфотер
хоссасига эга ва ютиш пайтида қутбсиз қисми кўпроқ қутбли фаза –тош
материалларга, қутбли қисми битум томонига юналтирилган бўлади.
Битум активацияси.
Битум адгезиясини тош материаллар сиртида
ошириш учун тош материаллар сиртини активацияси ва уни минерал
материаллар билан аралаштириш вақтида битум активацияси қўлланилади.
Битум активацияси механик энергияни кимёвий энергияга утиши мумкинлиги
ҳақидаги механохимия қонунларига асосланган. Битумни ультратовуш билан
активация қилиш усули шу принципга асосланган. Битумни ультратовуш
билан 50
-
60 Вт/см
кучланишда
, 15-
35 кГц частотада, 5 дақиқа давомида ишлов
беришда битумни асосий ва нордон
материаллар билан ёпишқоқлигини
оширади.
Электр заряди энергияси билан битумга ишлов берилганда худди шундай
натижа олинган. Бу усулни қўллашда, ишлов бериш хароратига боғлиқ
равишда битум компонентларининг чуқур ўзгариши кузатилган. Шунингдек,
битумни электроимпульсли усулда ишлов беришда унинг пенетрацияси ва
чўзилувчанлиги ўзгаради.
Композит кўшимчалар
.
Механик хоссаларни яхшилаш, харорат
барқарорлигини кўпайтириш учун боғловчиларга структурловчи қўшимчалар
киритилади. Бу гуруҳ қўшимчаларига
заррачалар шакли бўйича толали ва
кукунсимонли тўлдирувчилар киради. Толали тўлдирувчиларга минерал
пахта, асбест, полимерли смолалар толаси, текстил ишлаб чиқариш
чиқиндилари
киради.
Толали
тўлдирувчилар
боғловчи
хажмида
тақсимланаётиб, уни арматуралайди
ва нисбатан катта бўлмаган миқдорда(5
-
15%
) унинг мустаҳкамлигини оширади. Толали тўлдирувчилар бир қатор
техник қийинчиликлар сабабли кенг тарқалмаган. Тоғ
жинсларидан
(оҳактошлар, доломитли тошлар
ва б.) бўлган кукунсимон тўлдирувчилар кенг
қўлланилади. Минерал кукунларни органик боғловчиларга киритишда улар
сиртининг хоссалари, минералогик таркиби, ғоваклиги, ғадур
-
будирлиги
ҳамда боғловчининг хоссаларига боғлиқ равишда кукун доналарида ҳар хил
қалинлик ва мустаҳкамликдаги боғланган битумда пардасимон
қобиқлар
шаклланади.
Органик богловчи материаллар(битум)
ўзларининг хоссалари бўйича
ГОСТларга
ва
техник шароитларга
мос келувчи талабларига жавоб бериши
керак. Завод истеъмолчи манзилига ҳар бир юбораётган материал партияси
учун завод номи ва унинг манзили, материал тавсифи ва унинг маркаси, партия
рақами ва унинг оғирлиги, жўнатиш санасини кўрсатувчи паспортни юборади.
Ташиш ва сақлашда битум материаллар атмосфера таъсири ва
ифлосланишдан ҳимояланган бўлиши керак.
Битумларни ташиш учун одатда ёпиқ вагонлар ва платформалар ишлатилади.
Қовушқоқ битумлар
иситувчи мослама
билан жихозланган цистерналарда
ҳамда бункерли ярим вагонларда ташилади. Битумни
суюқ холатда 350 км гача
бўлган масофага ташишда эса иситувчи қурилмали битумташувчи
автомобиллар
ишлатилади.
Ҳозирги
вақтда
битумни
автомобил
цистерналарида европа давлатларида тахминан 70% ташиш анча кенг
тарқалган.
Цистерналардан туширишда ва қувурлар бўйлаб транспортировка
қилишда органик боғловчи материалларнинг иситиш температураси
қуйидаги
чегараларда бўлиши мумкин:
Нефтли қовушқоқ битумлар
............ 90 -
100 °С
Сланецли қовушқоқ битумлар
........ 80-
90 °С
Қатронлар
.......................................... 30-60
°С
Суюқ
битумлар
.................................. 30 - 50
°С
Do'stlaringiz bilan baham: |