Мавзу
-1.
Органик боғловчи материаллар
Режа:
1.Органик боғловчи материаллар хақида умумий тушунчалар.
2.Органик боғловчи материалларнинг таснифи ва таркиби.
3.Органик боғловчиларнинг асосий физик
-
механикавий хоссалари.
4.Органик боғловчи материалларнинг таркиби, тузилиши ва
хоссалари.
5.Нефт ва уларни қайта ишлаш усуллари.
6.Нефтли битумларни ишлаб чиқариш.
7.Қовушқоқ ва қаттиқ нефтли битумлар ва уларнинг хоссалари.
8. Йўлбоп нефтли битумлар.
9. Нефтли суюқ битумлар ва уларнинг хоссалари.
10. Суюқ битумларни олиш технологияси.
11.Табиий ва сланецли битумлар.
12.Органик боғловчилар билан мустахкамланган грунтлар.
13.Органик боғловчиларга қўшиладиган сирт фаол қўшимчалар.
14.Органик боғловчини эскириши ва уларни барқарорлигини
ошириш усуллари.
15.Органик боғловчи материалларни ташиш, сақлаш ва хавфсизлик
техникаси.
Таянч сўзлар ва иборалар.
Битум, қовушқоқ, нефт, тошкўмир, торф,
сланец, фраксиялаш, крекинглаш, битум маркалари, мой, смола, асфалтен,
реологик, мицелляр, макромолекула, вакуумли хайдаш, оксидлаш,
компоунлер, дистиляд, қуйуқланувчи, суюлтирувчи, мазут, гудрон, керосин,
қатрон, суюқ, эмулсия, сирт
-
фаол, анион, катион, эмулятор, парчаланиш,
эскириши, фаза, диссотсассия.
Битумли ва қатронли боғловчилар органик боғловчи материаллар
гурухидан иборат бўлиб, юқори молекулали углеводородлардан ва уларнинг
нометалл хосилаларидан ташкил топган. Битумли боғловчилар қиздирилганда
юмшайди(суюқланади) ва
совиганда ўзининг бошланғич қовушқоқлигини
тиклайди.
Қурилишда табиий органик боғловчи материаллар қадимдан ишлатила
бошланган. Миср ва Вавилон турли иншоатларда табиий битумлар
ишлатилган. Улар минора, дон омборлари ва бошқа бинолар қуришда
тошларни бириктириш учун қўлланилган. Ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб
органик боғловчилар йўл қопламаларида ишлатила бошланган.
ХХ асрда нефт қазиб олиш ва унинг қолдиқларидан битумларни олиш кескин
ортиши туфайли органик боғловчилар ва улар асосида олинадиган
материаллар турлари кенгайган. Органик боғловчилар (битумлар ва
қатронлар)
-
органик юқори
молекулали бирикмаларнинг аралашмасидан
тузилган, табиий ёки сунъий қаттиқ, қовушқоқ
-
пластикли ёки суюқ моддалар
гуруҳидир. Улар тошли
,
материаллар билан яхши бирлашадилар ва мустаҳкам
ҳамда сувга чидамли парда хосил қиладилар.
Органик богловчилар таркиби, тузилиши, хоссалари ва уларнинг
температурага боғлиқ равишда ўзгариши бўйича термопластик полимерлар ва
уларнинг асосидаги материалларга яқиндир.
Органик богловчилар йўл қопламалари, пиёдалар йули, том ёпмали ва
гидроизоляцион материалларни тайёрлашда, бетон
ва металларни
коррозиясида
,
радиоактив нурланишдан ҳимоя қилишда кенг қўлланилмоқда.
Битумлар қуйидаги турларга ажратилади: йўл битумлари
- 64%,
қурилиш битумлари
-
24%,том ёпма битумлари
-
11%, махсус битумлар
- 1%.
Шундай
қилиб, органик богловчилар (битумлар) йўл қурилишида
қўлланиладиган энг кўп тарқалган богловчилар тури ҳисобланади.
Органик боғловчиларни ишлаб чиқариш учун хомашё бўлиб, органик
турдаги махсулотлар: нефть, тошкўмир, торф, ёнувчи
сланецлар ва ёғоч
ҳисобланади. Бундай хом ашёларга физик
-
кимёвий ишлов беришда
қимматбахо
махсулотлар билан бир қаторда смоласимон қолдиқлар олинади.
Бу
қолдиқларга қўшимча ишлов бериш натижасида органик моддалар
олинади. Органик боғловчиларга қўйиладиган асосий талаблар шундан
иборатки, улар: мустаҳкам, сувга чидамли пардани хосил қилиб, тошли
материаллар
билан енгил бирлашиши лозим; материаллар билан бирлашган
вақтда уни яхши ўраб олишга имкон берадиган қовушқоқликка эга бўлиши
керак, иш вақтида эса минерал заррачаларни мустаҳкам монолит боғлашига;
барқарор
бўлишга, яъни қопламалардаги хизмати жараёнида ўз хоссаларини
йўқотмаслиги керак.
Хоссалари, кимёвий таркиби, хомашё тури ва олиниш технологиясига
боғлиқ равишда органик боғловчи моддаларнинг қуйидаги таснифи қабул
қилинган:
Битумлар
(табиий, нефтли, сланецли)
-
Углеводородлар ва уларнинг
нометалл ҳосилаларидан, биринчи навбатда кислородли, олтингугуртли ва
азотли қоришмалардан ташкил топган,
Катронлар
(тошкўмирли, торфли ва ёғочли)
-
хушбой хидли
углеводородлар аралашмаси ва уларнинг кислородли, азотли ва олтингугуртли
хосилаларидан тузилган моддалардир.
Органик боғловчи материалларнинг таснифи.
Битумлар ва қатронлар хомашёнинг келиб чиқишига қараб
қуйидагиларга ажратилади: табиий битумлар
-
табиатда тоза кўринишда
Do'stlaringiz bilan baham: |