БрТП, АТО ва ҳарбий госпиталларда қон қўйишга кўрсатма ва қуйиш усуллари
1. БрТПда трансфузион терапия. БрТП тиббий кўчиришни биринчи босқичи бўлиб, трансфузион терапия ўтказилишини кўриб чиқади. Кўп қон йўқотганлар, шокнинг оғир формалари билан бўлган ярадорлар ҳарбий районда даволаш-кўчирув чоралар тизими ишлашига асос бўлади. Бу босқичда трансфузион терапияга муҳтож ярадорлар ва шикастланганлар сони ошиб, жами шикастланган ва ярадорларнинг 0,3-5% ни ташкил қилиши мумкин. БрТП да инфузион терапия қон ўрнини босувчиларни қуйиш орқали гемодинамик турғунликка эришишга қаатилган.
БрТП да гемотрансфузияга кўрсатма 0,5 л I қон гуруҳини қуйиш бўлиб, массив қон йўқотиш (1,5 л. дан кўп) бўлади.
БрТП да қон қуйиш ишончли ҳолларда, ҳатто вақтинча қон тўхтатилганда ҳам ўтказилиш мумкин. Қарши кўрсатма-ички қон кетиш. Қорин, кўкрак қафаси, мия қутиси яраларида қон қуймаслик керак.
Қон қуйиш техникаси. Биринчи врачлик ёрдам кўрсатишда тезкор ҳолларда фақат 0(I) гуруҳ қонини 500 мл. Миқдорда донор ва реципиент қонини гуруҳ мослиги, Rh мослиги аниқланмасдан ҳам қуйилаверади. Шунинг ҳаётий кўрсатма бўлса 0(I) (Rh-“-“) эритроцитлар массасини қуйиш ҳам мумкин. Индивидуал ва биологик мосликни албатта аниқлаш керак. Ҳар бир флакондаги донор қонининг гуруҳи ва Rh-фактори аниқланган бўлиши керак.
Индивидуал мосликни аниқлаш учун синама ўтказиш дастури. 1. Реципиент венасидан 3-5 мл. Қон олиб, стабилизаторлар қўшмаган ҳолда пробиркага солинади. 2. Қон центрифугаланади. 3. Пипетка ёрдамида реципиент қон зардобидан 2-3 томчи олинади ва тарелкага солинади. 4. реципиент қон зардобига 1 томчи (10 марта кам) донор қони солиниб, шиша таёқча билан яхшилаб аралаштирилади. 5. Раекцияга 5-101 дан сўнг баҳо берилади: агглютинация бўлмаслиги донор ва реципиент қонини индивидуал мослигини кўрсатади.
Биологик синов ўтказиш дастури.
Донор қонини макроскопик баҳолаш (флакон, пластик халтадаги)
Флакондаги қон қуйишга яроқли бўлганда яхшилаб аралаштирилади.
Қон қуйиш учун система тўғриланади
Вена пункция ўтказиш
Биринчи 75 мл. Қон реципиентга 25 мл. Дан оқим билан 3-5 мин оралиқ билан юборилади.
Биологик синама ўтказишда пульс, нафас, реципиентнинг ташқи кўринишини кузатиб туриш керак.
Мос келмаганда пульс тезлашади, нафас тезлашади, юз териси ранги ўзгаради. Дастлаб тери оқариши пайдо бўлади, кейин қизариш билан алмашади, кейин эса лаблар цианози кузатилади. Бемор кўкрак ва белдаги оғриқдан шикоят қилади. Баъзида лаб ва қовоқ титраши, кўнгил айниши ва қайд қилиш пайдо бўлади. Гемотрансфузия бунда тезда тўхталади.
75 мл. қон қуйилгандан кейин мос келмаслик белгилари бўлмаса, кейин қон танафуссиз оқим билан ёки томчилаб қуйилади.
БрТПда қон ўрнини босувчи эритмалар ўткир қон йўқотишда (1,5 л. дан кам) ва шокни III-Ivажасида қуйилади. Бу ярадорларга вена ичига 0,5-1,0 л полиглюкин, реополиглюкин ва бошқа плазма ўрнини босувчи суюқликлар оқим билан юборилади.
Гиповолемик шокда юбориладиган қон ҳажми
Шок даражалари
|
Артериал босим мм.сим.уст.
|
Пульс бир минутга
|
Зарур қон ҳажми, мл.
|
I
II
III
|
100-130
80-90
80
|
100
120
140
|
250-500
1000-2000
2000 кўп
|
ТПП да трансфузион воситаларни қўллашдан мақсад-кейинги тиббий кўчириш босқичида транспортировка даврида ярадорни гемодинамикасини стабиллаштириш.
Бу босқичда ярадорлар трансфузион терапия сабаби ушлаб қолинмаслиги керак. Агар ярадорни кўчириш иложи бўлмаса, бу босқичда бўлган муддат ичида қон ўрнини босувчилар юборилади. Ярадорни кейинги босқичга ўтказишда ҳам трансфузион терапия ўтказиш фойдалидир.ъ
2. АТОда трансфузион ва инфузион терапия. Трансфузион терапия аниқ шароиитларга боғлиқ. Ярадорлар массив ҳолда келиб тушганда АТОда асосий трансфузион воситалар қон ўрнини босувчилар хизмат қилади. Қон қуйиш кўрсатмалар ўтказилади. Турли этиологияли шокда, интоксикацияда, сувсизланишда қон ва қон ўрнини босувчилар қулланилади.
Суюқликка эҳтиёж бўлганда қон ва унинг
воситаларининг керакли ҳажми
Операциягача ва ундан кейинг керак бўладиган суюқликнинг умумий ҳажми, мл.
|
Терапия
|
1500
1500-4000
4000 ва ундан ортиқ
|
Мақсадли қонга эҳтиёж йўқ
Қон: эритроцит ва эркин коллоидлар 1:1
Қон: эритроцит ва эркин коллоидлар 2:1
|
АТОда қон йўқотиш жароҳатнинг характери ва жойлаши, клиник ва лабаратор маълумотларга асосланади.
АТОда қон қуйишга тайёргарлик. Малакали тиббий ёрдам кўрсатишда ҳар бир муҳтож беморга бир гуруҳли қондан 750 мл. (юқори доза) миқдорда қуйилади. Шунга кўра АТОда ўтказилади: 1. Консервация қилинган қон яроқлигини микроскопик баҳолаш; 2. Донор ва реципиент қонининг гуруҳ мослиги; 3. Индивидуал осликка синама ўтказиш; 4. Сув ҳаммомида индивидуал Rh мослик синамаси; 5. Биологик мослик синамаси.
АВО системаси бўйича қон гуруҳини аниқлаш керакли воситалар.
Уч гуруҳни стандарт изогемагглютинловчи қон зардобидан (АВО) 2 та серияда, 1:32 дан паст бўлган титрда олинади. Қон зардоблари махсус штативга 2 қатор қилиб қўйилади. Ҳар бир қон зардобда белги куйилган пипетка бўлади. Янада аниқ маълумот олиш учун алоҳида стаканга АВ (IV) қон зардоби ампуладан солинади.
Ясси тарелкалар ёки фарфорланган планшетлар. Тарелканинг чап томонига O(I), ўртасига А( II), ўнг томонига В(III) ёзилган бўлади.
Ош тузли физиолггик эритмали флакон.
Бармоқ учи тешиш учун стерил игна, спирт, стерил пахта, шиша таёқча, буюм ойначаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |