Мавзу:Сил спид ковид касалликларида биринчи ёрдам курсатиш.
СИЛ (ТУБЕРКУЛЁЗ) Ўпка сили сурункали (узок давом этадиган), юқумли (осон таркаладиган) касаллик бўлиб, кар бир киши у билан касалланиши мумкин. Лекин бу касаллик кўпинча 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган, айникса, ОИТС (СПИД) билан оғриётган ёки қувватсиз, овкатга ёлчимаган ёки сили бор одам билан яшайдиган одамларда кўпрок учрайди. Сил даволаш мумкин булган касаллик. Лекин кар йили минглаб одамлар шу касалликдан бевакт нобуд бўляптилар. Силнинг олдини олишда давони эрта бошлаш жуда мухимдир. Шунинг учун сиз силнинг белгиларини билишингиз ва улардан огох бўлиб туришингиз зарур. Кўп учрайдиган сил белгилари: • Сурункали (3 ҳафтадан кўпрок) йўтал, кўпинча у уйкудан тургандан сўнг зўраяди. • Пешиндан кейин бир оз ҳарорат кўтарилади ва одам кечаси терлайди. Кўкраги ёки белининг тепароғида оғрик бўлиши мумкин. • Одам озиб, кувватсизланиб боради. Оғир ёки ўтиб кетган холларда: • Одам йуталиб, кон туфлайди Ёш болаларда йўтал кеч пайдо бўлиши мумкин. Қуйидаги белгилар сил касаллагида бўлиши мумкин: Бир маромда озиб бориши. Тез-тез ҳарорат кўтарилиши. ♦ Тери рангининг оқариши. Бўйин лимфа тугунларининг шишиб колиши ёки корин шишиши Сил кўпинча факат ўпкада бўлади. Лекин у ҳар кандай бошка тана аъзоларида хам бўлиши мумкин. Ёш болаларда сил мснингитга сабаб бўлиши мумкин. Агар сизда сил борлигини тахмин қилсангиз: Силнинг биринчи белгиларидаёқ сизда сил бор ёки йўқлигини аниқлаш учун терингизни, йўталганингизда чиқаёткан нарса (балғам)ларни ва рентгенда ўпкани текшириб кўра оладиган тиббий марказга боринг. Кўп давлатлар ушбу хасталик учун дориларни бепул берадилар. Энг яқин тиббий марказдан маълумот сўранг. сизга қуйидагилардан 2, 3 ёки 4 хил дори беради ■ Изониазид (тубазид) таблеткалари ■ Этамбутол таблеткалари ■ Рифампицин таблеткалари ■ Стрептомицин уколлари ■ Пиразинамид таблеткалари ■ Тиоацетазон таблеткалари. Тавсия килинган дориларни мустақил ичиб бориш жуда мухим. Камида 2 таси бир маҳалда ичилиши керак. Дориларни шифокор тухтатгунга қадар қабул қилинг. Ўзингизни яхширок хис килганингизда кам дориларни ичишни тухтатманг. Силни тўла даволаш учун одатда 6 ойдан бошлаб 1 йилгача ва ундан кам кўпрок вақт кетади. Агар сиз даволанишни 6 ойга бормасдан тўхтатсангиз, сиз силнинг тузатиб бўлмас турига чалинишингиз мумкин. Касал одамга кимдир доим дориларни вақтида етказиб бериб туриши керак. Одатда бу хамшира бўлиб, у доим келиб, беморга дори беради ва ундаги узгаришларни ёзиб боради. Тиббиёт ходимининг асосий мақсади — беморнинг дори ичишини назорат қилиш. Иложи борича яхши овқатланиш кўп қувват берувчи овқатлардан, шунингдеқ оқсил ва витаминларга бой овқатлардан купроқ истеъмол қилинг. Дам олиш хам муҳимдир. Агар иложи бўлса, ишламанг ва ўзингизни яхширок ҳис килгунингизга қадар дам олинг. Кейинчалик кам хориб-толадиган ёки хансираб қоладиган даражада ишламанг. Доим етарли даражада дам олиб, ухлашга харакат қилинг. Тананинг бошка кисмидаги сил хам ўпка силига ухшашдир. Бу эса буйин безлари сили, корин сили тери сили ва буғимлар сили (масалан, тизза) кабиларни ўз ичига олади. Умуртка сили билан оғир касал булган болани фалаждан саклаш учун операция килиш керак булиши хам мумкин. Умуртка сили Сил жуда юқумлидир. Сил касали бор одам билан бирга яшовчи одамлар (айникса, болалар)да силни юктириш хавфи жуда катта. Агар уйда бирор киши сил билан оғриган булса: ♦ Агар иложи булса, бутун оилани силга карши текширинг (сил анализи). ♦ Болаларни силга карши БЦЖ билан эмланг. ♦ Хамма, айниқса, болалар туйимли овқатларни истеъмол қилишлари керак. ♦ Сили бор одам болалардан алохида ухлаши ва овқатланиши керак иложи бўлса, йўтали йўколиб кетгунга қадар бошқа хонада ётиши керак. ♦ Шунингдек касал одамдан йўталганда оғзини бирор нарса билан тўсишини ва полга тупурмаслигини илтимос қилинг. ♦ Оиланинг бошқа аъзоларида вазн камайиши ва силнинг бошқа белгилари бор ёки текширинг. Иложи булса, оила аъзоларининг, айникса, болаларнинг вазнини хавф йўк булгунга кадар хар ойда ўлчаб туринг. 191 Оиланинг бошка аъзоларида сил аста-секин вазимдан бошланади. Агар бирор кишида сил белгилари пайдо бўлса, силга қарши текширтиринг ва ўша захоти даволашни бошланг. Эрта ва тўғри даволаш касалликнинг олдини олиш калитидир.
СПИТ ёки ОИТС (орттирилган имунитет танқислиги синдроми, вич) СПИТ (ОИТС) вирус орқали одамдан одамга тарқаладиган ва нисбатан яқинда пайдо бўлган хавфли касалликдир. Хозирги вактга келиб, унинг вируси дунёнинг купгина мамлакатларида топилган. СПИТ(ОИТС) одам организмининг касалликка карши курашиш кобилиятини пасайтиради. СПИТ билан касалланган одамнинг ичкетар, зотилжам (Упка шамоллаши, пневмония), сил ёки тери рақининг жиддий тури билан оғриб қолииш жуда осон. СПИТ билан зарарланган организм ўзи кураша олмаган касалликдан нобуд булади. СПИТ вируси қон, эркак уруғи ёки қин суюқлиги орқали бир одамдан бошқа одамга ўтади. СПИТнинг юқиш йўллари: СПИТ билан касалланган одам билан бўлган жинсий алока орқали. Стерилланмаган битта шприст ёки игнадан фойдаланиш натижасида (ёки хар қандай кесувчи асбоб орқ
.али). Касалланган она боласини инфексиялайди. Бегона одамлар билан жинсий алоқада бўладиган одамда СПИТ булиши мумкин. Гиёҳванд ёки битта игнадан фойдаланувчиларнинг касал юқгириш хавфи каттадир. СПИТ билан оғриган аёллар ,ҳомиласининг хар учтасидан бирида СПИТ вируси бор мухим: Соғломдек бўлиб кўринган одамдан СПИТ юқтириб олишингиз мумкин. СПИТ вируси киргандан сўнг касалликнинг биринчи белгилари намоён булишига кадар бир неча ой ёки йиллар ўтиши мумкин, лекин касалланган одам жинсий алоқа ёки игна бериш орқали бошқаларга хам ушбу касалликни юктириши мумкин. 207 СПИТ кундалик кул бериб сурашиш, одамлар билан шунчаки бирга булиш ёки бирга овкатланиш каби алокалар оркали юкмайди. Шунингдеқ у овқат, сув, ҳашарот ёки хожатхона орқали ҳам юкмайди. Белгилари: Турли одамларда касаллик белгилари турлича бўлади. Одатда бошқа оддий касаллик белгилари намоён булади, аммо улар оғиррок кечади ва узоқроқ давом этади. Агар одамда учтадан ортиқ касаллик белгилари топилса-ю, бу киши тез-тез касал булиб турса, унда СПИТ булиши мумкин (лекин махсус текширувсиз буни аник айта олмайсиз). Аста-секин вазн йуқотиш, бемор борган сари озиб боради. 1 ойдан ортик давом этаётган ич кетиши,1 ойдан ортик давом этаётган иситма, Баъзан дам тухтаб, дам қайталаниб туради. Шунингдек қуйидаги белгилардан бири ёки иккитаси баравар намоён булиши мумкин: Бир ойдан купрок давом этаётган йўтал огзидаги замбуруғли инфексия тананинг бирор жойидаги лимфа тугунларининг шишиб туриши (99-бет); • тери тошмалари; • даво қилингани билан Усаверадиган сугаа ва яралар улар айникса, думба ва жинсий органларда булади; • доимий толикиш; • СПИТи бор одамлар сил (190-бет) ёки бруқеллёз (198-бет) билан oFpmjura жуда мойил буладилар. Даволаш: СПИДга карши махсус даволари хали ҳам топилгани йук Лекин СПИТ билан касалланган одамлар турли касалликларга карши узлари даволанишлари керак: • Сувсизланишга карши сувни тикловчи ичимликдан беринг (158-бет). • Замбуруғларга карши кетоканазол, флуконазол, нистатин (376-бет) ишлатинг. • Сугалларга дихлорақетат кислота ёки подофиллин (395-бет) даво булади. • Иситмага карши купроқ суюклиқ аспирин беринг ва касални совукрок сувда ювинтиринг (87-88- бетлар). • Йуталли зотилжамни антибиотиклар билан даволанг (175—176-бетлар). Агар иситма ва йутал узок давом этса, касални силга карши текширтиринг. СПИТ вируси бор одамларга силнинг олдини олиш ва даволаш юзасидан маслахат олинг. • Бадан кичишига қарши антигистамин дорилар (378-бет)дан беринг ва ҳар кандай инфекцияни даволанг (215-бет). • Иложи борича яхши овкатланиб, соглом бўлишга ҳаракат қилинг (12-боб). Бунга ичиш, чекиш ёки нарқотиқ (гиёҳванд воситалар) ишлатиш орқали эмас, балки етарли даражада дам олиш ва ухлаш оркали эришинг. • Янги чиққан, лекин қиммат дорилар СПИТнинг организмдаги тарқалиш тезлигини пасайтириши мумкин, аммо улар касалликни даволамайди (масалан: зидовудин, индинавир — криксиван). СПИТ билан касалланган одамларни бошкалардан ажратиб куйишнинг хожати йўқ- Уларнинг териси ёки нафаси инфекцияланмаган булади. Яқинлари, оила аъзолари ва дустлари унга улими якинлашган одам деб карамасдан, балки меҳрибонлик кўрсатиб юришлари керак шунда унинг қисмати енгиллашиши мумкин. 208 СПИТ билан касалланган одамлар одатда жуда озиб кетади. СПИТнинг олдини олиш: ♦ Фақат узингизнинг умр йулдошингиз билан жинсий алоқада булинг. ♦ Куп одамлар билан жинсий алокада буладиган фохиша ёки конунга хилоф равишда узига эм кдлиб юрадиган гиёхванд одамларга кўшилманг. Презерватив ОИТС билан касалланиш хавфини камайтиради, аммо ундан тула сақламайди. ♦ Жинсий алока оркали юқадиган касалликларни вактида даволанг. Жиҳозлар стериллигига катта эътибор беринг. Тиббиёт ходимлари игна ёки шприцни хлорли охакда ёки 20 минут давомида Кайнатиб стерилламасдан туриб, хеч қачон ишлатмасликлари керак. ♦ Конунга хилоф булган дорилардан укол килманг. ♦ Кесиш, кулок тешиш, игна терапияси (игна билан даволаш) учун ишлатиладиган асбобларнинг стериллигига эътибор беринг. ♦ Агар иложи булса, текширилмаган конни куйишларига йул куйманг. Кон куйиш жуда зарур булган холлардан бошқа вактда узингизни кон куйишдан асраганингиз маъкул. ♦ Доим одамларга СПИТдан сақланиш ва у ҳақида маълумот беришга харакат Килинг. СПИТ билан касалланиб, харорати кутарилиб турган, ичи кетаётган ёки ofphfh бор кимсаларга алохида эътибор керак. Сиз уларни ҳеч хавфсирамасдан парвариш килишингиз мумкин. Лекин касалликнинг таркалишига карши бир канча чораларни куриш керак: ♦ Беморнинг кони, очиқ яраси, қон аралаш ичи кетаётган ёки кайт килаётган булса, чикиндиларидан вирус таркалиши мумкин. Буларга кул теккизмаслик учун резинали ёки пластик кўлкоплар кийиб олинг. Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг. ♦ Кон теккан кийим-кечак ва чойшаблар эхтиёткорлик билан олиниши керак. Уларни иссиқ совунли сув билан ювинг ёки устига бир оз хлорли охак сепиб ювиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |