Агар замонавий тиббиёт
ва халк табобатининг энг яхши даволаш
усулларидан биргаликда фойдалансангиз,
иккаласи алохида ишлатилганидан яхшироқ натижаларга эришишингиз мумкин.
Мавзу: Шахсий гигиена ва унинг ахамияти.
Мавзунинг максади: Шахсий гигиенани коидаларини тушунтириш.
Мавзунинг вазифаси: Шахсий гигиенани коидаларини ургатиш.
Шахсий гигиена – гигиенанинг бир бўлими; шахсий ҳаёт ва меҳнат фаолиятида амал қилиниши зарур бўлган гигиеник тартиб йўли билан одам соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш масалаларини ишлаб чиқади. Шахсий гигиена ҳар бир кишининг ўзига ва ёшига боғлиқ бўлиб, ақлий ва жисмоний меҳнатни тўғри йўлга қўйиш, жисмоний тарбия билан шуғулланиш, вақтида овқатланиш, мириқиб ухлаш, меҳнат ва дам олишни тўғри уюштиришдан иборат. Тор маънода бадан (тери, соч, тирноқ, тишлар), киим-кечақ пойабзал, кўрпа-тўшақ тураржой, овқат тайёрлаш гигиенаси ва ҳ. к. ҳам шахсий гигиенага киради. Биринчи навбатда, баданни озода сақлашга эътибор бериш зарур. Айниқса, баданнинг очиқ жойлари, шунингдеқ тирноқ ости тез кирланади, шунинг учун қўлни бобот совунлаб ювиб туриш, тирноқларни тўғри парвариш қилишга одатланиш керак. Уйда овқат тайёрлаганда ҳам қўлнинг тозалигига эътибор бериш лозим. Шахсий гигиена қоидаларига болалар жуда
ёшлигиданоқ одатланиши зарур.Кунига душ қабул қилиш яхши одат. Уйда душ бўлмаса, баданнинг очиқ, айниқса, кўп терлайдиган жойларини, қўлтиқ ва кўкрак остини иссиқ сув билан совунлаб ювиш лозим. Ўринга ётишдан олдин оёқни ювиш, агар бармоқ бурмаларида чақаланган, бичилган жойлар бўлса даволатиш керак.Оғиз бўшлиғини тоза тутиш фақат тишланинг соғлом бўлишини таъминлабгина қолмай, балки ички аъзолардаги касалликларнинг олдини олишда ҳам муҳим. Тишни ҳар куни эрталаб ювишга, шунингдеқ овқатлангандан кейин оғизни чайишга одатланиш керак; агар оғиз ҳидланса, дарҳол шифокорга кўриниш зарур.Шахсий гигиенага умумий гигиена тадбирларидан ташқари, жинсий аъзолар парвариши ҳам киради; буни бола балоғатга етганида эмас, аксинча, бола туғилганиданоқ мунтазам амалга ошириш керак.Ички кийим тоза бўлиши, ҳар куни ёки кунора пайпоқни алмаштириб туриш шахсий гигиенада жуда муҳим; бадан, кийим-кечақ тураржой, ошхона, иш жойи ва бошқанинг тоза бўлишига эътибор бериш керак .Ҳар бир оила аъзосининг сочиғи, кўпа-тўшаги алоҳида бўлиши, кўрпа-ёстиқ жилди, чойшабни ҳафтада бир алмаштириб туриш зарур. Уйқуга ётишдан олдин ички кийимни алмаштириш лозим. Шахсий гигиенага оид тадбирларни, айниқса, оила аъзоларидан бирор киши оғриганда қатъий амалга ошириш талаб этилади, акс ҳолда, касаллик атрофдагиларга, хусусан, болаларга тез юқиши мумкин . Қиз ва ўғил болалар парваришининг ўзига хос томонлари бор . Шахсий гигиена конун-қоидалари барчага тегишли бўлиши билан бирга, уни кишининг ёшига, эркак ва аёлнинг анатомик-физиологик хусусиятларига боғлик томонлари ҳам бор. Жинсий аъзолар ва жинсий ҳаёт гигиенаси шуғулланади. Меҳнат жараёнида шахсий гигиенани тўғри ташкил этиш ишини меҳнат гигиенаси ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |