Мавзу: Оилада тиббий маданият тушунчаси ва уни ташкил килишда ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг вазифалари. Ёш болаларга энага ва кексаларни парвариш килувчи мутахассиснинг этика ва деонтологияси


Мавзу: Соғлом овкатланиш тушунчаси ва сув ичиш тартиби



Download 16,14 Mb.
bet3/62
Sana06.07.2022
Hajmi16,14 Mb.
#749962
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Уй хамшираси ишчи дастур 777


Мавзу: Соғлом овкатланиш тушунчаси ва сув ичиш тартиби.
Мавзунинг максади: Соғлом овкатланиш тушунчасини ва сув ичиш тартиби тушунтириш.
Мавзунинг вазифаси: Соғлом овкатланиш тушунчасини ва сув ичиш тартиби ургатиш.
Аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлашда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрда “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гикарориқабул қилинди.Бугунги пандемия шароитида айни вақтида қабул қилинган қарор бўлиб, унга кўра 2021 йил 1 июндан бошлаб, 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан, 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади. 2022 йил 1 июлдан бошлаб, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан, 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализақия қилишга рухсат этилади. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши мамалатимизда инсон манфаатлари олий қадрият эканлигидан далолат беради.Шу жумладан қарорда, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим ташкилотларида “Шахсий гигиена ва жисмоний тарбия асослари” машғулотлари ўтказилади, республика умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув дарсларини қайта кўриб чиққан ҳолда 1-4-синфлар учун “Тарбия” ва “Атрофимиздаги олам” фанлари, юқори синфлар учун “Биология” фани таркибида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича “Саломатлик сабоқлари” мавзулари киритилади, Ҳақиқатдан ҳам, шу кунга қадар мактабларда “ Соғлом турмуш тарзи” дарслари 0,5 соат қилиб ўтилар эди. Бундан кўриниб турибдики, бу жараёнга шу пайтга қадар панжа ортидан қаралган. Айни кунда ушбу қарор билан соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш мезонларига эришишимиз мумкин.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслиқ таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдеқ етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рақионал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шунингдеқ коронавирус пандемияси оқибатларидан олинган сабоқлар касалликнинг оғирлиги ва ўлим ҳолатларининг катта қисми нотўғри турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган йўлдош касалликлар билан чамбарчас боғлиқлигини кўрсатди. Дарҳақиқат,тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш узоқ умр кўришнинг муҳим гаровидир. Турри овкатланмайдиган одамларда туйиб овкатланмаслик касаллиги учрайди. Бу касаллик овкатланмасликнинг кар кандай туридан: «умумий туймаслик» ва «етарлича туймаслик» ёки овкатга ёлчимасликнинг бошка турларидан хамда бирор хил овкатни жуда куп ейиш. кандай одамда туймасликнинг оддий тури булиши мумкин, лекин бу куйидагилар учун, айникса, хавфлидир:болалар учун, чунки уларга яхши улгайиш ва соглом булиш учун куп овкат керак булади; • туғиш ёшидаги аёллар учун, айникса. хомиладор ёки эмизикли булсалар, чунки уларга узлари ва чакалогининг соглом булиши учун хамда уз кундалик юмушларини бажариши учун кушимча овкат керакдир; • катта ёшдагилар учун, улар овкатнинг мазасини яхши била олмайдилар, тишлари тушиб кетганлиги сабабли узида куп овкат истеъмол кила олмайдилар. колаверса, улар соглом булишлари учун хам яхши овкатланишлари зарур. Туйиб овкатланмайдиган бола яхши усмайди. У одатда бошка болаларга нисбатан нимжонрок ва кичкинарок булади. Шунингдеқ у салга аччикланишга, куп йиглашга, бошка болаларга нисбатан кам харакат килишга, кам уйнашга ва тез-тез касалга чалинишга мойил булиб колади. Агар бола ичкетарга чалиниб колса ёки бошка юкумли касалликлар билан огрйса, у вазнини йукотади. Боланинг туйиб овкатланмаётганлигини текширишнинг энг яхши йули — кулнинг энг юкори кисми айланасини улчашдир. Б олаларнинг туйиб овкатланаётганлигини текш ириш : кулнинг энг ю қори кисм и курсаткичи Бола бир ёшдан ошгандан сунг, унинг оё-кпари, куллари ва юзи думбок куринишига карамай. кулининг энг юкори кисми айланаси 13,5 см дан кам булса, у туйиб овкатланмаётган булади. Агар 12,5 см дан кам булса, бола касал эканлиги намоён булади. Боланинг касал ёки касал эмаслигини аникчашнинг бошка йули — уни доимий равишда, яъни бир ёшгача хар ойда бир марта, кейинчалик эса хар уч ойда бир марта огирлигини тортиб туришдан иборат. Соглом туйиб овкатланадиган боланинг вазни доимий равишда ортиб боради.



Download 16,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish