Мавзу:Варикоз касаллигида биринчи ёрдам курсатиш.
ТОМИРЛАР КЕНГАЙИШИ Кенгайган томирлар шишган, бўралган бўлади ва кўпинча оғрик уйготади. Бу ҳодиса кўпинча катта одамлар, хомиладор ёки кўп бўлади аёллар оёкларида учрайди. Даволаш: Кенгайган томирларга карши хеч кандай дори йўк Лекин куйидагилар ёрдам бериши мумкин: ♦ Кўп вакт оёғингизни пастга қилган холатда ўтирманг ва тик турманг. Агар сиз кўп туриб, ўтиришингизга тўғри келса, ҳар ярим соатда ётиб, оёғингизни юрагингиздан тепарок қилиб, бир неча минут кўтариб туришга харакат килинг. Тик турганингизда юриб туришга харакат килинг. Ёки товонингизни тез-тез ердан кўтариб қўйиб туринг. Шунингдеқ оёғингизни бир оз тепарок килиб (болишга қўйиб) ухланг. ♦ Томирларни ушлаб туриш учун эластик пайпок ёки эластик бинтдан фойдаланинг. Кечаси уларни ечиб кўйишни унутманг. ♦ Томирларингизга бундай эътибор бериш оркали сиз оёкда сурункали ёки варикоз яралар пайдо бўлишининг олдини олишга ёрдам берасиз ♦ Тўғри овкатланинг Бавосил (Геморрой) Бавосил ёки геморрой орка пешов ёки тўғри ичакларнинг кенгайиб, тугун ёки коптокка ўхшаб колишидир. Улар оғрик бериши мумкин, аммо хавфли эмас. Улар кўпинча хомиладорлик даврида пайдо бўлиб, сўнг йўколиб кетиши мумкин. ♦ Баъзи аччик ўсимликлар шарбати (ўрмон ёнғоғи, кактус ва бошқа) бавосилга таъсир килади ва уларнинг йўколиб кетишига ёрдам беради. Шунингдеқ геморрой шамларидан фойдаланинг. ♦ Иссик ваннада ўтириш бавосил тузалишига ёрдам бериши мумкин. ♦ Бавосил ич қотишидан ҳам келиб чикиши мумкин. Кўп мева-чева ва топали маҳсулотлардан еб туриш керак. ♦ катта бавосиллар операция килиниши керак. Тиббий ёрдамга мурожаат килинг. Агар бавосил конай бошласа, унинг устига тоза латта босиб туриш йули билан конни тўхтатиш мумкин. Агар қон хеч тўхтамаса, тиббий ёрдамга мурожаат килинг. Томир ичидаги тромб (котган крикни суриб куйиб, харакат килиб кўринг. Расмдагига ўхшаш пинцетлар факат кайнатилгандан сўнггина ишлатилиши мумкин. ОГОХ БЎЛИНГ Бавосилни кесиб ташлашга харакат қила кўрманг. Касал кўп кон йўкотиши ва нобуд бўлиши мумкин. Оёқ ёки бошқа аъзоларнинг шишиши ҳам турли хил касалликлар туфайли юзага келиши мумкин. Лекин юз ёки бошка аъзоларнинг шишиши, одатда, жиддий касаллик белгисидир. Аёлларнинг оёклари, кўпинча ҳомиладорликнинг охирги 3 ойида шишади. Бу одатда жиддий эмас. Бу бола ўз оғирлиги билан оёкдан келаётган веналарни босиб колиши ва бунинг натижасида қон оқиши бир оз секинлашиши натижасида келиб чикади. Лекин, аёлнинг кўллари ва юзи ҳам шишган бўлса. боши айланса, кўриш қобилияти сусайса ёки кўп сия олмаса, у преклампсиядан изтироб чекаётган бўлиши мумкин. Тез тиббий ёрдамга мурожаат килинг. Бир жойда кўп ўтирадиган ёки турадиган катта ёшдаги одамларнинг оёклари коннинг яхши айланмаётганидан шишиши мумкин. Лекин катта ёшдаги одамлардаги оёк шиши юрак касаллиги баъзан буйрак касаллиги дан келиб чикиши мумкин. Жигар касалликлари бор одамлар кам шишиши мумкин. Ёш болаларда оёк шишиши камконлик ёки овкатга ёлчимасликнинг окибати бўлиши мумкин. Оғир ҳолларда юз ва кўллар кам шишиши мумкин Даволаш: Шишни йўқотиш учун уни келтириб чикарган касалликни даволанг. Овқатга ишлатиладиган тузни камайтиринг ёки умуман туз кўшманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |