Ижтимоий-психологик қуллаб-қувватлаш оилада қисқа мудшатли ииқироз даерида, оила аъзолари турли шаклд.аги стресс ҳолатларини бошдан кечираетганларида амадга оширилади. Бунинг учун ижтимоий педагогнинг қўшимча психологик маълумоти бўлиши керак. Бундан гашқари, бу ишни лсихолог ва психотерапевтлар ҳам бажаришлари мумкин. Агар қўллаб-қувватлаш комплекс тарзмда амалга оширилса, у ниҳоятда самарали бўлиши мумкин. Ижтимоий педагог оиладаги шахслараро муносабатларни, оилада боланинг тутган ўрнини, оиланинг жамият билан алоқасини тахлил қилиш орқали муаммони ўрганади, психолог эса психологик тестлар ва бошқа методлар воситасида оила аъзоларини низога олиб келувчи руҳий ҳопатларни аниқлайди, психиатр эса даволаш билан шуғ>глланади.
Шахслараро муносабатларнинг педагогик ва психологик коррекцияси, асосан, оклада болага нисбатан руҳий зўрлик бўлганда қўлланилади. Руҳий зўрлик боланинг асаб-руҳий ва жисмоний ҳолатининг бузилишига-олиб келади. Яқин-яқингача бу ҳодисага етарли даражада эътибор ^ерилмаган. Бундай зўрликка болани қўрқитиш, уни ҳақорат қйлиш, гурурини поймол қилиш, ишончини оқламаслик кабилар киради.
Ижтимоий педагог оиладаги муносабатларни шундай коррекииялаши лозимки, бунда оилада тартиб ва интизомни таъминлашга қаратилган барча чоралар "Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция" талабларига асосланиши лозим. Психртерапиядан фарқли ўлароқ, коррекция оила ичидаги низатарни очиб кўрсатади. Унинг мақсади оила аъзоларига, улар уртасидаги муносабатларни уйгунлаштиришга, мувозанат-лаштиришга кўмаклашишдир.
Ижтимоий педагогик ёрдамнинг воситачилик йўналиши уч таркибий қисмдан иборат: ташкил қилишга ёрдам, тартибга солишга ёрдам ва ахборот беришга ёрдам.
Ташкил қилишга ёрдам оилавий дам олишни ташкил қилишга қаратилган. Оилавий дам олиш ўз ичига хайрия аукционларини режалаштириш ва ўтказишни, оилавий байрамлар ватанловлар уюштиришни, уй хўжалигини юритиш бўйича курсларташкил қилишни ўз ичига олади.
Тартибга солишга ёрдам бермш муайян оиланинг муаммосини ҳал қилиш бўйича турли муассаса ва хизматларни фаоллаштиришдир. Бундай муаммоларга қуйидагилар киради:
болани тарбиялаш учун бошқа оилага топшириш;
болаликка олиш;
болани болалар уйига жойлаштириш.
Маълумот беришга ёрдам оилани ижтимоий ҳимоя масалалари буйича маълумотлар билан таъминлашга қаратилган ва консультация шаклида ўтказилади. Малумотлар маиший, оилавий, меҳ,нат, фуқаролик, нафақа қонунчилиги, болалар, аёллар, ногиронлар ҳуқуқлари, шунингдек, оилавий низоларга тегишли бўлиши мумкин.
Оилага кўрсатиладиган ижтимоий-педагогик ёрдам узоқ муддатли ва қисқа муддатли мш шаклларидан иборат бўлади,
Қисқа муддатли иш шакллари ичидан олимлар ўзаро муносабатларнинг интервент ва муаммоли моделларини ажратишган.
Оила билан иш юритишьшнг интервент модели инқирозли ҳолатда бевосита ёрдам кўрсатишникўздатутади. Буинқирозлар оила ҳаётйдаги ўзгаришлар ёки тасодифий нохуш ҳолатларга борлиқ бўлииш мумкин.
Инқирозли ҳолатга қайси муаммолар сабаб бўлганидан қатъий назар, ижтимоий педагогнинг вазифаси бевосята эмоционал ердам кўрсатиш орқали стресс ҳолатинингтаъсирини юмшатиш ва оила кучларининг инқирозини бартараф этишга қаратишдир. Бу ҳолатдаги ердам психологик, ахборот ва воситачилик тавсифга эга бўлиши мумкин.
Муаммоли модел ҳам қисқа муддатли иш шаклига тегишли бўлиб, унинг муддати тўрт ойдан ошмайди. Муаммоли модел оиладаги амалий вазифаларни ечишга қаратилган бўлиб, модел марказида ёрдам кўрсатувчи ижтимоий педагог ёрдам кўрсатилаётган шахслардан ўз ҳаракатларини оиладаги муаммопарни ечишга йўналтаришларини талаб қилади. Бу модел муайян ҳолатларда аксарият муаммоларни оила аъзоларининг ўзлари хал қилишларига асосланади. Бу ерда ижтимоий педагогнинг асосий вазифаси айнан шундай ҳолатларни яратиш, муаммоди моделнинг етакчи методи эса ёрдам кўрсатувчи ижтимоий педагог ва оила ўртасида шартнома тузишдир. Шартноманинг асосини оиланинг олдида турган мақсад ва вазифаларини аниқлаш ташкил қилади. Ижтимоий педагог мақсад ва вазифаларнинг амалга ошиши учун етарля бўлган муддатнй белгалайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ижтимоий педагог ва оила ўргасидага шартнома бизнес ёки никоҳ шартномасига ўхшамайди. Буҳолатдатомонлар модций эмас, балки ахпоқий мажбуриятларп! эга бўлишад.и ва бу расмий ҳужжат билан тасдиқланади. Шартнома бўймча ҳамкорлик оилани шартнома талабларини ишлаб чиқишда ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этяшни таъминлайди. Ўсмирлар ва ўслиринлар билан ишлашда шартноманинг тузилиши уларнинг мутахассис билан муносабатларига жиддий тус бериши билан ижобий жиҳатларга эга.
Асосан, хориж амалиётида қўлланиладиган узоқ муддатли иш шакллари ижтимоий-психологик ёндашувга асосланади ва тўрт ойдан ортиқ вақтни талаб қилади. Ижтимоий-психологик ендашувшнг асосий вазифалари: бирор бир вазифани бажаришга одатлантириш орқади оилавий тизимни ўзгартириш ҳамда оилага таъсир қилувчи бошқа ижтимоий тизимлардаги ҳолатларни аниқпашдан иборат.
Ижтимоий-педагогик ёрдам шароитида патронажнинг қўлланилиши мақсадга мувофиқ. Патронаж ижтимоий педагогик иш шаклларидан бўлиб,унда ижтимоий педагог ташхис, назорат ва реабилитация мақсадларидаоилагаташриф буюради. Бу эса оила билан узоқ муддатли алоқаларни ушлаб қрдишга^замин яратади. Патронаж оилани табиий шароитларда кузатишга имкон беради. Патронажнинг ўтказилиши бир қанча тамойилларга амал қилишни талаб қилади. Булар: ёрдамни ихтиёрий қабул қилиш, конфиденциаллик ва бошқалар. Шунинг учун оилани ижтимоий педагог ташрифи тўғрисида аввалдан хабардор қилиш лозим,
Патронажлар ганланган яш стратегиясига қараб доимий ва бкр марталик бўлади. Доимий патронажлар, авваламбор, ғайри ижтимоий оилаларга нисбатан қўлланилиши лозим. Чунки уларни доимий назорат қшшш интазомга чақиради ва вужудга келаётган инқирозли ҳолатларни аниқлаш имконини беради.
Ижтимоий-педагогик фаолиятда, патронаж билан бир қаторда, оила билан иш олиб боришнинг муҳим шаюлларидан бири консультатив суҳбат ўтказишдир. Консультатлв суҳбат, асосан, ҳаётий масаааларни ҳал қилишда қийинчиликларга дуч келаётган соғлом оилаларга мўлжалланган. Якка тарздаги консультацион суҳбатлар билан бир қаторда, оила билан ишлашнинг жамоавий шакллари — тренинглар ўтказшшши мумкин.
Ижтимоий-педагогик тренинг амалий психологияда жамоавий психологак: иш олиб боришнинг фаол методларидан фойдаланишгаасосланган соҳаси сифатидатаърифланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги куида ўтказилаётган тренинг дастурларининг мақсадлари кенгайди ва тренинг фақатгина амалий психологая соҳаси бўлибгиш қолмай, балки ижтимоий педагогика ва таълим тизимида ҳам ўз ўрнига эга.
Тренинг бир қанча индивидуал ва жамоавий иш олиб бориш усулларинингуйгунлашуви бўлиб, ота-оналарнингпсихологик ва педагогик саводхонлигини ошириш муаммосини ҳал қилишнинг энг истиқболли усулларидан бирига айланди. Сўнги ўн йилликлар давомида бу муаммо ўз глобал аҳамиятини йўқотмаяпти. Айнр^қса, руҳий важисмоний нуқсонли фарзанди бор оилаларда бу муаммо ниҳоятда кескиндир.
Жамоавий усуллар ота-оналарга бир-бирлари бмлан тажриба алмашинишлари, саволлар бериш ва гуруҳда қўллаб-қувватланишлари имконини беради. Бундан ташқари, ахборот алмашинувида етакчилик ролини бажариш инсон фаоллигини оширади. Юқоридаги усуллар консултатив суҳбат, тренинг оммабоп ҳисобланиб, улар ҳам қисқа муддатли, ҳам узоқ муддатли шаклларда қулланилиши мумкин.
Оиладаги ижтимоий педагогик фаолият тизимли ёндашувга асосланган тақдирдагина юқори самарали бўлиши мумкин. У демография, соииология, ижтимоий психология, педагогика (оиланинг тарбиявий функцияси), ҳуқуқ, иқтисод (оила бюджети), этнография, тарих, фалсафага оид маълумотларни ўрганишни ва улардан фойдаланишни кўзда тутади.
Шундай қилиб, замонавий шароитларда оила турли билим соҳалари; ижтимоий педагогика, ижтимоий иш, соглиқни сақлаш ва бошқаларнинг марказий объектларидан бирига айланмоқда. Чунки ҳар бир жамиятнинг келажаги ўша жамиятдаги оилалардаги муаммоларни ҳал қилишга боғликдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |