Мавзу: мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти


«Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП)»



Download 40,57 Kb.
bet2/3
Sana09.07.2022
Hajmi40,57 Kb.
#764426
1   2   3
Bog'liq
1лекДокумент Microsoft Office Word (2)

1. «Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП)» – 1991 йил 14 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Коммунистик партиясининг охирги фавқулодда XXIII съезди бўлиб, унда КПСС таркибидан чиқиш ва сифат жиҳатидан янги сиёсий ташкилот – «Ўзбекистон Халқ демократик партияси»ни тузиш ҳақидаги Баёнот қабул қилинди. 1991 йил 1 ноябрь Тошкентда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида «Ўзбекистон ХДП»га асос солинган. Бу қурултойида партиянинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. Партиянинг «Ўзбекистон овози», «Голос Узбекистана» газеталари ва «Мулоқот» журнали нашр этилмоқда.
2. Ўзбекистон «Адолат» социал – демократик партияси («Адолат» СДП) – 1995 йил 18 февралда Тошкентда бўлган I таъсис қурултойида тузилди, унинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. Адлия вазирлиги 1995 йил 18 февралда «Адолат» СДПни рўйхатга олган. Партиянинг «Адолат» номли ижтимоий-сиёсий ҳафталик газетаси нашр этилмоқда.
3. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (ЎзМТДП) – 1995 йил 3 июнда Тошкентда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида тузилди ва партиянинг Дастури ва Низоми қабул қилинди. 1995 йил 9 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги партияни рўйхатга олган. Партиянинг «Миллий тикланиш» ҳафталик газетаси нашр этилмоқда.
(O‘zLiDep)'>4. Ўзбекистон Либерал – демократик партияси (O‘zLiDep) – 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида тузилди. Унда партия Низоми ва Дастури ҳам тасдиқланди. Партиянинг асосий мақсади тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилишдан иборат. (O‘zLiDep) нинг «XXI asr» ҳафталик газетаси нашр этилмоқда.
5. Ўзбекистон экологик партияси. 2019 йилнинг 8 январда бўлиб ўтган I таъсис қурултойида тузилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 январь куни 864-сон билан давлат рўйхатидан ўтган.
Шуни айтиш лозимки, дунёда экология йўналишидаги қарийб 100 та сиёсий партия фаолият юритади. Одатда «яшиллар» номи билан юритилувчи бу партиялар, парламент орқали экология соҳасидаги давлат сиёсати ғояларини илгари суради. Шундан 50 дан ортиқ сиёсий партиялар эса мамлакатнинг парламентида, қонунчилик органларида ўз ваколатли вакилларига эга. Бу партияларнинг юзага келишининг асосий сабабларидан бири глобал экологик муаммоларнинг долзарблашуви ва сонининг ошишидир.
Юқоридаги сиёсий партиялардан ташқари мустақиллик йилларида «Ватан тараққиёти» партияси (1992 йил 24 майда тузилган; ВТП 2000 йил 14 апрелда Фидокорлар миллий-демократик партияси билан бирлашган) ва Ўзбекистон «Фидокорлар» миллий-демократик партияси (1998 йил 28 декабрда тузилган; 2008 йил 20 июнда «Миллий тикланиш» демократик партияси билан бирлашган) ҳам фаолият кўрсатди.
Шунингдек, Ўзбекистонда 1995 йил 27 майда жамоатчиликнинг ташаббуси билан Ўзбекистон «Халқ бирлиги» ҳаракати ташкил этилди. Адлия вазирлиги мазкур ҳаракатни 1995 йил 9 июнда рўйхатга олган.
Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги барчамизга маълумдир. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Ҳатто, 2008 йил Ўзбекистонда – «Ёшлар йили» деб ҳам эълон қилинди. 1996 йил 17 апрелда Ўзбекистон Президентининг фармонига мувофиқ республика ёшларининг «Камолот» жамғармаси нодавлат хайрия – жамоат бирлашмаси сифатида ташкил топган. Бу жамғармасининг вазифаси ёшларнинг манфаат ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни қондириш юзасидан дастурлар тузиш ва давлат кўмагида ҳаётга татбиқ этишдан иборат эди. Аммо «Камолот» ёшлар жамғармаси бундай вазифаларни бажара олмади, ёшларнинг ҳақиқий маънодаги етакчисига айлана олмади.
Президент Ислом Каримов 2001 йил 24 январь куни Тошкентда ёшлар масаласига бағишланган йиғилишда ёшларнинг чинакам суянчи бўла оладиган янги ташкилот тузиш ғоясини илгари сурди. 2001 йил 25 апрель куни Тошкентда бўлган ёшлар қурултойида ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат, нотижорат ташкилот – Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тузилди ва унинг Дастури, Низоми тасдиқланди.
2017 йил 30 июнь куни Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтган. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойининг қарорига мувофиқ, «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи» ташкил этилди.
2017 йил 5 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сонли Фармони қабул қилинди. Бу Фармонга кўра Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун - 30 июнь санаси мамлакатимизда «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг «Туркистон» ва «Молодёжь Узбекистана» газеталари, «Ёш куч» журнали ҳамда бошқа ёшлар нашрларини чоп этишга ихтисослашган «Ёшлар нашриёти уйи» ташкил қилинди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Республика Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда «Қизларжон» журнали ҳам таъсис этди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг алоҳида бўлинмалари қошида тегишли равишда болалар йўналиши бўйича фаолият олиб борувчи «Камалак» шўъбалари ташкил қилинади. Улар Иттифоқ ва унинг алоҳида бўлинмаларининг шўъбаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилда берилган маълумотларига кўра, давлат рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг умумий рўйхати 462 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб уларнинг сони 520 тага етди.




Download 40,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish