Мавзу: МТТларда интеграциялаштирилган
машғулотларни ташкил этиш (4 соат).
Ишнинг мақсад: Тингловчиларга “Илк қадам” ўқув дастури асосида машғулотларни интеграциялаштириш ва олиб бориш технологиялари, ҳар бир гурухда интеграциялаштирилган машғулотларни ўтказиш методикаси ҳақида тушунча бериш.
Кутиладиган натижа: Тингловчилар “Интеграциялаштирилган машғулотларни ўтказиш” методикаси бўйича таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишни ўрганиб оладилар ва иш фаолиятларида қўллайдилар.
Жиҳоз: Тарқатмалар, расмлар ва маркерлар.
Дарс методи: “Чорраха” методи, “Чархпалак” технологияси
Амалий топшириқ:
“Чорраха” методи орқали савол-жавоб ўтказиш.
“Илқ қадам дастури асосида интеграциялаштирилган машғулотлар бўйича қилаётган ишларингиз. Тингловчилар фикри йиғилади. Таҳлил қилинади.
“Чархпалак” технологияси. Тингловчилар қайси гуруҳда ишлашларига қараб гуруҳларга ажратилади. Тарқатма материал берилади.
Ҳар қайси гуруҳ дастурда берилган таълим–тарбия вазифаларини амалга
оширишда усулларидан фойдаланиш. Интеграциялаштирилган машғулотлар ишланмасини тузишни ўрганадилар. Тақдимот ўтказилади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар кўлами, ривожланиб бораётган таълим-тарбия тараққиёти асрида ота-оналар, педагоглар болаларга бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, уларнинг ёшига мос ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда керакли машғулотларни ташкил этиш, маънавияти юксак, ақлан етук, атрофдаги оламни онгли равишда идрок қила оладиган, мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмасига эга бўлган комил инсон қилиб вояга етказиш лозимлигини тобора англаб етмоқдалар. Болаларнинг эртанги куни қандай бўлиши, кўп жиҳатдан, уларнинг бугунги кундаги таълим-тарбиясига, улар яшаб, нафас олаётган ижтимоий муҳит билан боғлиқдир.
Бунинг учун тарбиячи ва педагоглар ўз устларида мунтазам изланишлари, кириб келаётган инновацияларни амалиётда жорий этишлари таълим тизимини такомиллаштиришда, таълим самарадорлигининг ошишида муҳим ўрин эгаллайди.
Жумладан, “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари” ҳамда “Илк қадам” ўқув дастурига киритилган интеграциялаштирилган машғулотларни яратиш ва уларни амалиётда қўллаш мақсади бугунги кун долзарб масалаларидан биридир.
Давлат талабларида мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, жаҳон тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялаш мақсад қилиб олинади.
Давлат талабларида туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг бешта асосий ривожланиш соҳалари мавжуд бўлиб, ҳар бир ривожланиш соҳаси ўз ўрнида кичик соҳаларга бўлинган, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта талаблардан (кутилаётган ривожланиш кўрсаткичларидан) иборатдир. Давлат талаблари ривожланиш соҳалари интеграциясини кўзда тутади.
“Интеграция” сўзи (лотин, integratio-тиклаш, тўлдириш, боғлаш) уйғунлик, узвийлик яъни, бирлаштириш, бирламчи деган маънони
билдиради. Демак, интегралаштирилган машғулотларни ташкиллаштиришда бир хил фаолиятни интеграцияси (масалан пластилиндан алоҳида предметларни ясаш, сюжетли тасвирлар ҳосил қилиш) ёки ушбу фаолиятни бажариш техникасининг интеграцияси (масалан, бармоқ билан чизиш техникаси, бўёқни суриш, пуркаш техникаси)
содир бўлади, бунинг натижасида болалар фаолият турининг янги усулларини ўзлаштириб борадилар.
МТМларида машғулотлар “Илк қадам” Давлат ўқув дастури асосида ташкил этилади, дастурнинг мақсади болалар учун янги билимларни
ўзлаштиришда машғулотларни уйғунлаштириштириш ҳамда болалар
билимларини кенгайтириб боришдир. Дастурда таълим-тарбиявий фаолият таълим ва ижтимоий эҳтиёжлар (саломатлик, овқатланиш ва хавфсизлик)ни қондириш мақсадида боланинг ёши ва индивидуал ривожига асосланувчи ўқув режасига мувофиқ олиб борилади. Ўқув-тарбиявий фаолият бола ҳаёти ва унинг атрофидаги муҳитдан келиб чиқувчи ягона бир бутун мавзуга бирлаштирилади, ўқув-тарбиявий фаолиятни режалаштириш таълим шароитларига боғлиқ ҳолда интеграция, хилма-хиллик ва мослашувчанлик тамойилларидан таркиб топади, деб таъкидланади.
Масалан, дастурда тайёрлов гуруҳида сентябрь ойи учун “Ўзбекистон менинг-Ватаним” мавзуси берилган. Демак шунга кўра
биринчи ҳафтаси “Менинг қадрдон Ўзбекистоним”, иккинчи ҳафта “Менинг шаҳрим – менинг маҳаллам”, учинчи ҳафта “Мен ва менинг оилам” ва тўртинчи ҳафта “Мен ва менинг дўстларим” номли мавзуларга бағишланади, яъни мазмунан бир-бирига боғланади. Ёки табиат билан таништириш машғулотларида дарахтлар ҳақида маълумот бериладиган бўлса, болаларни ўзлаштирган билимларини мустаҳкамлаш учун расм машғулотида дарахт расмини чиздириш мақсад қилиб олинади. Ёки бадиий адабиёт машғулотларида дарахт ҳақидаги шеърни ёд олдириш орқали болалар олган билимларини мустаҳкамлаш назарда тутилади. Бугунги кунда педагогик восита сифатида қўлланилаётган турли шакллардаги электрон ўқув материалларини, ўқув жараёнида уларнинг дидактик хоссалари ва интеграциялаштириш усулларини ижодий қўллаш замон талаби ҳисобланади.
Таълим муассасаларида олиб бориладиган нутқ ўстириш, тасвирий фаолият, бадиий адабиёт, табиат билан таништириш, элементар математик
тасаввурлар ва шу каби машғулотлар бола шахсини шаклланиши, онгли фаолият юритиш малакаларини ҳосил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, тасвирий фаолият жараёнида бола атроф-оламни идрок этади. Расм чизиш, қуриш-ясаш, аппликация, лой ишига ўргатиш, бошқа фаолият турлари билан уйғунлаштириш болаларнинг ақлий, маънавий, эстетик ва жисмоний ривожланишига олиб келади.
Мактабгача таълим муассасаларининг замонавий тенденцияларидан бири-таълим мазмунини интеграциялаш асосида мактаб таълимига тайёрлаш, тасвирий фаолият машғулотларида ижодкорликка ўргатишда турли фаолият турлари (бадиий адабиёт, нутқ ўстириш, табиат билан таништириш ва ҳоказо) билан уйғунлаштириш болаларнинг эмоционал ҳиссиётига таъсирини ошириш имкониятини яратади.
Турли ёш гуруҳларида ўзаро боғлиқ ўхшаш мавзуларни киритилиши уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ уйғун ривожланиш ва бутун мактабгача ёш даврининг турли гуруҳларида болаларни ривожлантиришда таълим мақсадлари бирлаштириш ва узлуксизлигини таъминлаш орқали сифатли натижага эришилишига олиб келади.
Таълим фаолияти мазмунини мавзули-комплекс равишда ташкил этиш, режалаштиришда қуйидаги ривожланиш соҳалари интеграциялаштирилади:
жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;
ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;
нутқ, мулоқот,ўқиш ва ёзиш малакаларига тайёргарлик;
билиш жараёнини ривожланиши;
Турли ёш гуруҳларида ўзаро боғлиқ ўхшаш мавзуларни киритилиши уларнинг индивидуал имкониятларига мувофиқ уйғун ривожланиши ва бутун мактабгача ёш даврининг турли гуруҳларида болаларни ривожлантиришда ўқув мақсадлари бирлигини ва узлуксизлигини таъминлаш орқали таълимий мақсадга эришилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |