Мавзу: мтт тарбияланувчиларининг ўйинчоқлари ва кийимларига гигиеник баҳо бериш



Download 398,54 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana24.02.2022
Hajmi398,54 Kb.
#221306
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Мавзу 7 Амалий машғулотнинг назарий қисми

Гидрофиллик хусусияти — матонинг тез ва тўлиқ ўзида сувни ютиш 
хусусиятининг %лардаги ифодаси. Юқори гидрофиллик хусусиятига 
матонинг тери юзасидан сув буғларини тарқатиш хусусияти билан боғлиқ 
бўлади. (масалан батист, волт, чит — > 90 %), сув ютишни четга сурувчи 
репс 0 атрофида. 
Гидрофоблик «Намбўлмаслик» - гидрофилликнннг қарама— қарши 
хоссаси. Юқори гидрофоблик хусусиятига туман, ёмғир ва қордан ҳимоя 
қилишга қаратилган кийимларнинг юқори қисми эга бўлиши керак. 


Липофиллик хусусияти - бу материалнинг тери юзасидан ёғларни 
сўриб олиш хусусиятининг % лардаги ифодаси билан бахоланади. Юқори 
липофил хусусиятига асосан синтетик материаллар эга бўлиб, атмосфера 
ҳавосидан 1 томчи ёғнинг тола оралиғига тушиши матонинг физик—
гигиеник хусусиятини издан чиқаради. 
Иссиқлик ўтказувчанлик хусусияти-материалнинг иссиқлик сақлаш 
хоссаси билан баҳоланиб, мато қанча паст иссиқлик ўтказса, шунча иссиқ 
бўлади. 
Иссиқликни сақлашга қаршилиги - бу иссиқлик ўтказиш 
хусусиятининг қарама—қарши хоссаси бўлиб 1°С ҳароратда 1 м

матодан 1 
ккал энергиянинг ўтиши вақти билан бахоланади ва иссиқлик ўтказиш 
қийматининг қайтар жараёни хисобланади. Болалар кийимларини ишлаб 
чиқаришда табиий матолар билан биргаликда кимёвий синтетик 
аралашмалар қўшилган матолардан фойдаланилади. Улар ҳаракатдаги 
тасдиқланган санитария меъёр ва қоидалари талабларига мос келиши керак. 
ПАН, ПА, ПЭ толалари қўшилган ацетат матоларга рухсат берилмайди. 
(6.3.2-жадвал) 
Бошқа болалар кийимларини ишлаб чиқаришда сунъий ва синтетик 
иссиқ қўшимчаларни ишлатишга рухсат берилади, Илк болалик, ясли, мактаб 
олди гуруҳлари болаларининг оқ матоларига апперет ва материални 
тўйинтирувчи бўёқ материаллари ишлатишга рухсат берилмайди. 
Ясли мактаб олди ва кичик мактаб ёши болалар (40 ўлчамгача бўлган) 
Кийимларини тайёрлашда синтетик тикув ипларидан фойдаланишга рухсат 
берилмайди. 
Ички кийимлар, оқликлар тери қопламига тўғридан-тўғри ёпишувчи 
кийимлар ҳисобланиб, улар кийим остидан алмашинув махсулотларини 
йўқотишга қаратилиши керак (газлар, буғлар, ёғлар). Ички кийимлар ёки 
оқликлар эркин ва қулай бўлиши керак, шунингдек, тери ости бўшлиғининг 
шамоллатиш хусусиятини ҳосил қилиб, меъёрий даражадаги терининг нафас 
олиш вазифасини таъминлаши лозим. 
Ички кийимлар ва оқликлар учун трикотажсимон тузилишга эга 
бўлган, юпқа материаллардан фойдаланиш керак, улар ўзидан юқори 
даражадаги ҳаво ва буғ ўтказувчанлик, гигроскопиклик, нам ва гидрофиллик 
хусусиятларни мужассамлаштириши лозим. 
Янги туғилган чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болалар учун ички 
кийимлар тоза табиий матолардан, яъни (ипак, пахта, лён ва вискозалар)дан 
тайёрланиши лозим. 
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун ички кийимлар пахта—
сиблонли (70% ли пахта ва 30 % ли сиблон) материалдан тайёрлашга рухсат 


берилади, Болалар кийимларида қалин ва қўпол чокларга, тўмтоқли камарбоп 
тугунлар бўлишига рухсат берилмайди (турсик тасмалари орқада туриши 
керак). Болалар учун ёзда иқлим ва метериологик шароитларни инобатга 
олиб, бир ва икки қаватли кийимлар тавсия этилади. Биринчи қават-оқ, 
иккинчи қават-қиз болалар учун – куйлак, юпқа кофта, болалар учун – кўйлак 
ва калта иштон бўлиши керак. 
Ёзги кийимлар учун ишлатиладиган материаллар оқ кийимлар сингари 
юмшоқ ва юқори ҳаво ва буғ ўтказувчанлик, гигроскопиклик, сув ва 
гидрофиллик, шунингдек, иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларига эга 
бўлиши керак. 

Download 398,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish