Бу кўрсаткич таҳлилининг хусусияти шундан иборатки, унинг «яхши» ва «ёмон» даражаси бўлмайди. Лекин бунинг умумий кўрсаткичи 1 дан ошмаслиги керак. Бу, демак, компания дивиденд тўлаш учун етарли даражада фойда олганлигини кўрсатади. Агар бу кўрсаткич 1 дан ошиб кетса, компания молиявий имкониятидан оқилона фойдаланмаганлигини ёки резерв капиталидан қарз олганлигини кўрсатади.
Дивидендлар хусусий капитални камайтиради, чунки улар компания тасарруфига қолган соф фойдадан тўланади.
11.7. Молиявий ҳисоботга тушунтиришлар, иловалар ва изоҳлар.
Молиявий ҳисоботга тушунтиришлар корхонанинг ҳисоб сиёсатини очиб бериши ва ҳисоботдан фойдаланувчиларни корхонанинг мулкий ва молиявий аҳволини реал баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши керак.
Молиявий ҳисоботга тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (1-сон БҲМС) “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил 5-сон)да назарда тутилган талабларга мувофиқ тузилади.
11.7. Солиқ ва статистик ҳисоботлар таркиби.
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва бухгалтерия ҳисобининг 1-сонли "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" миллий стандартига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низомда бухгалтерия ҳисоби субъектлари томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш муддатлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим этилади:
- мулкдорларга (давлат мулкини бошқаришга ваколатли бўлган органларига; таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассисларга (иштирокчиларга));
- солиқ органларига;
- давлат статистика органларига;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
Кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмлар ҳисоботни фақат жойлардаги давлат статистика органлари ва солиқ органларига тақдим этадилар.
Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари.
1. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун умумлаштирилган чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
- чораклик ҳисоботлар учун ҳисобот чораги тугагандан сўнг 40 (қирқ) кун мобайнида;
- йиллик ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай.
2. Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддати ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай белгиланади.
3. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар.
4. Хўжалик юритувчи субъектлар (мазкур Низомнинг 1-3 бандларида кўрсатилган субъектлардан ташқари) чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:
- чораклик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар;
- йиллик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |