L қайн.= K қайн. T қайн.
Бунда К - қайн. пропорционал коэффициенти бўлиб, кўпчилик суюқликлар учун тахминан 21-22, агар буғланиш иссиқлиги кал/г ҳисобида олинса, К қайн.= 21га тенг; агар L қайн. жоуллар билан ифодаланса, К қайн.=87,9га баробар бўлади:
Lқайн : Тқайн = 87,9 га тенг.
Бу тенглик Трутон қоидаси дейилади ва амалий ҳисоблашларда кўп фойдаланилади.
Сув молекулаларининг тузилиши.
Сув ўсимлик ва ҳайвонлар организми ҳамда уларнинг нормал ҳаёт кечириши учун жуда муҳим модда ҳисобланади. Инсон организмида кишининг ёшига қараб 50-70% миқдорда сув бўлади. Баҳзи жониворларнинг 98% сувдан иборат. Сабзавот ва мевалар таркибида 80% гача сув бўлади. Сув оқсил каллоидлари таркибига киради ва тирик хужайра ҳамда тўқималарининг тузилишида бевосита иштирок этади. Шу сабабли сувнинг хоссаларини ва ички тузилиши хусусиятларини ўрганишнинг аҳамияти катта.
Ўтган асрнинг охирларида суюқ холдаги сув оддий H2O молекулалр билан бир қаторда қўшалоқ (H2O)2, ўлчамли (H2O)3, ва ундан мураккаб заррачалардан таркиб топган ассоциатлардан иборат деб ҳисобланар эди, лекин бу тажрибада тасдиқланмади. Кейинги вақтларда рентгеноструктура анализи суюқ сувда молекулалар маҳлум даражада тартиб билан жойлаганлигини кўрсатди. Одатдаги ва юқоридаги температураларда бундай тузилиш кварцнинг структурасига ўхшабкетади. 40С дан паст тумпературада сувнинг зичлиги камайиб, одатдаги музнинг структурасига ўхшаб қолади. Хозирги пайтда суюқ сувни ўзаро тетраэдрик боғланган молекулалар бирлашмаси билан қисман ёки батамом эркин молекулалардан таркиб топиган дейиш мумкин. Бундай бирлашган молекулалар (улар ўзаро водород боғланиш орқали бириккан) айниқса сувнинг муз холатида кўпроқ бўлади. Музнинг температураси 00С га қадар кўтарилганда, яҳни у эрий бошлаганида иссиқлик харакати туфайли сув молекулалари орасида водород боғланишлар узила бошлайди. Лекин 00С ва ундан юқори температураларда иссиқлик харакат энергияси муз кристалли молекулалари орасидаги барча водород боғланишларни узишга етарли бўлмайди. Сувда динамик мувозанат қарор топади, бунда эркин молекулалар билан бир қаторда ўзаро водород боғланиш орқали боғланган молекулалар ҳам бўлади. Муз эриганда иссиқлик ютилади. Унинг асосий қисми ана шу водород боғланишларни узишга сарфланади. Муз эриганда хажм кичраяди, бу эса сув молекулаларининг муздаги зичлиги суюқ сувдаги зичликдан кичик эканлигини кўрсатади. Муз структурасида ҳар қайси молекула ўзига энг яқин бошқа 4та молекула билан водород боғланиш орқали боғланиб. Тетраэдрик структура ҳосил қилади. Бундай структура ғовак бўлади. Муз эриганда эса бундай структура бузилади, шу сабабли муайян миқдордаги сув музлаганда унинг хажми катталашади. Сувнинг зичлиги музнинг зичлигидан катта бўлади ва 40С максимум қийматга етади.
Сувнинг табиатдаги энг муҳим хусусияти унинг бошқа моддаларининг ўзида эритишидир. Ўсимликлар ҳам озиқ моддаларнинг кўпчилигини, асосан, сувда эриган холда ўзлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |