Мавзу; Мирзачўл минтақаси Режа; кириш ўзбекистоннинг Мирзачўл минтақаси



Download 75,86 Kb.
bet4/13
Sana09.06.2022
Hajmi75,86 Kb.
#649384
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Mintaqaviy iqtisodiyot Mustaqil ish 11

Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Жиззах вилоятининг аҳолиси 2001 йил январ маълумотига кўра, 991 минг киши унинг аксарият қисми қишлоқ жойларда яшайди.
Зичлик 1 км2 га 48,5 киши (2001 йил). Аҳолисининг сони бўйига Республикада Хоразм вилоятидан кейин 10­ўринда туради.
Вилоятда мамлакатнинг бошқа ҳудудларига хос аҳоли ўсишининг юқори даражада сақланиб қолаётганлигини кузатиш мумкин. қолаверса, 70­йиллардаги ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий қайта тақсимланиши нафақат Жиззах вилояти аҳоли сонининг ўзгаришида, балки унинг ижтимоий­иқтисодий ривожланишида ҳам катта аҳамият касб этган. Ўша пайтда аҳолининг шаклланишида табиий кўпайиш билан бир қаторда аҳолининг механик ҳаракати ҳам асосий манбалардан бири бўлган.


Жиззах вилояти туманларининг демографик салоҳияти







Маъмурий
бирликлар



Аҳолиси,
минг киши
(1.01.2001)



Аҳоли
зичлиги
(1км2 киши)

Ҳар 1000 кишига
нисбатан



туғилиш

ўлим



табиий кўпайиш

1

Арнасой

38,4

81,8

20,7

3,0

17,7

2

Бахмал

102,1

54,7

34,5

5,5

29,0

3

/аллаорол

119,8

61,4

26,2

5,3

20,9

4

Жиззах

142,3

136,8

27,3

4,9

22,4

5

Дўстлик

49,5

111,5

22,6

3,5

19,1

6

Зомин

120

46,2

26,6

5,4

21,2

7

Зарбдор

46,4

47,6

24,6

4,3

20,3

8

Зафаробод

40,7

133,8

22,7

4,1

18,6

9

Мирзачўл

49,1

116,9

19,0

3,4

15,6

10

Пахтакор

56,2

147,5

21,4

3,8

17,6

11

Фориш

72,5

7,3

24,6

4,8

19,8

12

Янгиобод

21,5

9,1

24,1

4,7

19,4

13

Жиззах шаҳри

132,5




19,0

4,3

14,7




Жами

991,0

48,5

24,1

4,4

19,7

Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, қўриқ чўл ўрнида вужудга келган Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор ва Зарбдор районлари аҳолисининг сони нисбатан кам. Тоғ ва тоғ олдида жойлашган, қадимдан аҳоли яшаб келаётган Бахмал, /аллаорол ва Жиззах районлари демографик салоҳиятининг юқорилиги билан тавсифланади. Мазкур районларнинг аҳолиси 1989-2000 йилларда 1,4­1,7 мартагача ошган.


Жиззах вилояти аҳолисининг ҳудудий жойлашувидаги ҳолат Республика ўртача кўрсаткичидан пастроқ. Аҳоли ҳудуд бўйича нотекис тақсимланган. Жумладан, Нурота тизма тоғларининг шимолий ён бағрида жойлашган Фориш райо­нида 1 км2 жойга 7,3 кишидан тўғри келса, Пахтакор райо­нида аҳолининг зичлиги энг юқоридир (147,5).
Минтақада аҳоли асосан табиий кўпайиш ҳисобига ошиб бораяпти. Унинг энг юқори кўрсаткичи 1985-1986 йилларда кузатилади. Худди шу йиллари туғилиш ҳар минг кишига 43,6 тадан тўғри келган ва бу жараён 1990 йилларгача сақланиб қолган.
Геодемографик жараёнлардаги ҳудудий фарқларни қуйидагича ажратиб кўрсатиш мумкин:

  1. Табиий ўсиш суръати энг юқори бўлган туманлар-Бахмал, Зомин, Жиззах;

  2. Ўртача кўрсаткичга эга туманлар-Зарбдор, Фориш, Янгиобод, Дўстлик;

  3. Табиий ўсиш суръати нисбатан паст бўлган туманлар: Арнасой, Зафаробод, Пахтакор, Мирзачўл ва Жиззах шаҳри.

Табиий ўсиш суръати баланд бўлган районлардаги аҳолининг миллий таркибида ўзбеклар кўпчиликни ташкил этади (90-96 фоиз).
Демографик вазиятнинг яна бир омили бўлган аҳоли ўлими даражаси туғилиш сингари ўзига хос хусусиятларга эга. Чунончи, 1982-1983 йилларда ўлим 7,5 промиллега тенг бўлган бўлса, 2000 йилда эса унинг даражаси 4,4 промиллега тушганлигини қайд этиш мумкин. Вилоятнинг тоғ ва тоғ олди, адир минтақаларида жойлашган Бахмал, /аллаорол, Зомин районларида аҳоли ўлими минтақа умумий кўрсаткичдан бироз юқори (24­жадвал). Сабаби, ушбу ҳудудлардаги аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш паст даражада. Натижада турли юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши, туғилишнинг кўплиги, ёш болалар ва 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўлимнинг нисбатан кўплиги умумий ўлим даражасининг юқори бўлишига олиб келади.
Аҳоли таркибида маҳаллий миллатлар кўп сонли бўлиб, унинг 85 фоизга яқинини ўзбеклар ташкил этади. 1979-1989­йилги аҳоли рўйхати маълумотларига биноан Ўзбекистонда яшовчи ўзбекларнинг 3,6-4,0 фоизи Жиззах вилоятига тўғри келган.
Иккинчи туб аҳоли-қозоқлар асосан Фориш, Арнасой, Мирзачўл, Зафаробод районларида яшашади. Минтақада, бундан ташқари, қирғизлар (Дўстлик, Бахмал, Арнасой), тожик, рус, татар каби бошқа миллат вакиллари ҳам истиқомат қилишади.
Жиззах вилояти жами аҳолисининг 47,2 фоизи (2001 йил) меҳнат ресурсларидан иборат ва улар йилига 24,2 минг кишига кўпайиб бормоқда. Иқтисодий фаол аҳоли 295 минг, шундан 64,3 фоизи иқтисодиётда банд. Расман рўйхатга олинган ишсизлар сони 1,2 мингни ташкил қилади. Охирги йилларда, барча минтақаларда бўлгани сингари, аҳолини иш билан таъминлаш муаммоси бу ерда ҳам мавжуд.
Жиззах Республикада урбанизация даражаси паст бўлган вилоят ҳисобланади. Аммо, бу ерда меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятлари борлигини кўриш мумкин. Бунинг учун мавжуд қазилма конлари асосида саноатни ривожлантириш, вилоят ичида меҳнат ресурсларини қайта тақсимлаш талаб этилади.
Хўжалиги. Жиззах вилоятининг хўжалиги мамлакатимиз аксарият ҳудудлари каби аграр­индустриал тараққиёт йўлидан бораётганлигини таъкидлаш зарур. Мирзачўл ҳудудий­ишлаб чиқариш мажмуида вилоят хўжалик ихтисоси пахтачилик билан боғлиқ тармоқларнинг жадал ривожланаётганлиги билан асосий ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, бу ернинг табиий иқлим шароити ғаллачилик, лалмикор ғаллачилик, боғдорчилик, пиллачилик, мева­сабзавот етиштириш, чорвачилик каби қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш учун қулай.
Саноатда рангли металл рудаларини қазиб олиш, озиқ­овқат ва енгил саноат тармоқлари алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу тармоқларни ривожлантириш ҳудудда мулкчиликнинг турли шаклларига молик корхоналарни вужудга келтириш, бозор инфраструктурасини шакллантириш асосида олиб борилмоқда.
Саноати. Жиззах вилояти ялпи ички маҳсулотининг 19,9 фоизи саноат ҳиссасига тўғри келади. Саноатда аккумуляторлар, мебел, пластмасса буюмлар, ипак газлама, трикотаж кийим­кечаклар, темир­бетон буюмлар, турли хил қурилиш материаллари, пахта мойи, ун, кийим­кечак, озиқ­ овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган 40 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда.
Ёқилғи-энергетика мажмуи, Сирдарё вилоятидан фарқ қилган ҳолда, умуман ривожланмаган, керакли маҳсулот ва хом ашё асосан бошқа минтақалардан келтирилади.
Тоғ­кон саноатида рангли металлар, шу жумладан қўйтошдан 1937 йилдан бери вольфрам–молибден рудаларни, Маржонбулоқ конларидан олтин (1980 йил) ва қўй­тошда волостанит, мармар, гранит, оҳак, Фориш районидаги қўрғошин, рух қазиб олинадиган Учқулоч, Баноз конлари мавжуд.
Кимё ва машинасозлик соҳасида ирригация ва мелиорация мақсадларида ишлатиладиган полиэтилен қувурлар (Жиззах пластмасса қувурлар заводи) ҳамда полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш жами саноат маҳсулотининг 1,1 фоизини ташкил қилади.
Машинасозлик (2,8 фоиз) саноатнинг нисбатан янгироқ тармоғи ҳисобланиб, у асосан қишлоқ хўжалик машиналари, қурилиш ва йўл техникасини таъмирлашга хизмат қилади. Жиззах, Гагарин, Пахтакорда жойлашган бундай корхоналар Тошкент қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик машинасозлиги заводларининг филиаллари ҳисобланади.
қурилиш материаллари саноати бирмунча яхши ривожланган бўлиб, у вилоят халқ хўжалигининг қурилиш материалларига бўлган талабини қондиради. Мазкур тармоққа тегишли корхоналар Жиззах, Даштобод, /аллаорол шаҳарларида жойлашган. Деярли аксарият районларда ғишт ишлаб чиқарилади; 1930 йилдан бери Жиззахда оҳак заводи ишламоқда. Шунингдек, ирригация ва уй­жой қурилишида кенг фойдаланиладиган юқори сифатли силикат ишлаб чиқариш ҳам мавжуд.
Саноат тармоқларида енгил саноат ҳам тез ривожланган бўлиб, унинг асосини маҳаллий хом ашё ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ташкил этади. Жами саноат маҳсулотлари ичида енгил саноат ҳиссаси 45,6 фоизга тенг. Шундан пахта тозалаш саноати етакчи мавқени эгаллаган ҳолда Пахтакор, Дўстлик, Мирзачўл пахта заводларини ўз ичига олади. Пахта толаси ишлаб чиқариш 63,5 минг тоннага тенг (2000 йил) бўлиб, толаси ажратиб олинган техник чигит ёғ­мой комбинатларида қайта ишлашга жўнатилади. Бир йилда вилоят бўйича 2,7 минг тоннага яқин ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилади. Ҳамкорликда ташкил этилган «Кумуш тола» (Ўзбекистон-Тожикистон), «Базальт» (Ўзбекистон-Украина), «Жибри» (Ўзбекистон-Англия) корхоналари Жиззах шаҳрида барпо этилган.
Озиқ­овқат саноати аҳолининг эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Саноатнинг бу тармоғи фақат ички имкониятлар асосида фаолият юргизиб келмоқда. Жумладан, Бахмал, /аллаорол, Пахтакор районларида сут, Жиззах, Арнасой, Дўстлик ва Жиззах шаҳрида мева ҳамда сабзавотларни қайта ишлайдиган ва ширинли ичимликларни тайёрловчи корхоналар ишлаб турибди. Вилоят саноат корхоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларининг 20 га яқини озиқ­овқат маҳсулотларидир. Ун­нон саноати корхоналари Республика аҳамиятига эга. Бундай корхоналар Жиззах ва /аллаоролда жойлашган.
Вилоятнинг барча районларида маҳаллий хом ашёдан саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, аҳолини иш билан таъминлаш асосий вазифалардан биридир.
Ҳозирга келиб жами 10 га яқин чет эл фирмалари билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этилган. Бундай ҳамкорлик алоқалари минтақа ижтимоий­иқтисодий ҳолатини юксалтиришга хизмат қилади.

Download 75,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish