Мавзу: Миллий узликни англашда тарихнинг ўрни



Download 43 Kb.
Sana27.06.2022
Hajmi43 Kb.
#710461
Bog'liq
Милл. ўз.англаш

Мавзу: Миллий узликни англашда тарихнинг ўрни


Ўзликни англаш инсоннинг ўз ўтмиши ва аждодлари тарихини билишдан бошланади. Ўзини англаётган, ўзини тушунаётган ҳар бир одам ўз аждодлари кимлар бўлгани, ота-боболари нималар билан шуғуллангани ва қандай умр кечирганини билиб олишга интилади. Уларнинг фазилатлари, қадриятга айланиб кетган мерослари билан ғурурланиб яшайди.
Халқимизнинг удумига кўра, инсон фарзанди ўзининг етти пуштини билиши шарт. Ҳар бир инсон ўзлигини англаши орқали ўз миллатини англаш томон ривожланиб боради. Ўз-ўзини англаш қанчалик юқори савияда ва мустаҳкам бўлса, миллат ўзининг ички, миллий муаммоларини мустақил ҳал қила олиш қудратига эга бўлади. Ўз шажарасини, унинг тарихини чуқур билиши – миллий онгнинг, қолаверса, тарихий онгининг қарор топиш шартидир. Айни пайтда аждодлари, насл-насабини мукаммал билиш, улардан ғурурланиш, уларнинг илми, касб-кори, ҳунар ва маънавий меросига ихлос билан қараш эҳтиёжини ҳам шакллантиради. Тарихни билмай, аждодларимизнинг маънавий-маданий меросини мукаммал ўрганмай, унга ихлос қўймай туриб, инсоннинг ўзини ҳам ўзгартириш, унинг маънавиятини юксалтириш мумкин эмас.
Тарихий тажриба шундан далолат берадики, ўтмиш маънавий меросини ўзига сингдирмаган, аждодлар меросини қадрлай олмаган миллатнинг эътиқодисуст, ғояси ноаник бўлади.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И. А. Каримов миллий ўзликни англашнинг аҳамиятига алоҳида урғy бериб: "Бирон бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларини ривожлантирмай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди" — деб таъкидлайди.
Бинобарин, биз миллатимиз мавқеини, халқимизнинг жахонда тутганўрнини англамоғимиз учун aввало, ўзлигимизни англашимиз зарур.
Миллий ўз-ўзини англаш – ҳар бир миллатнинг ўзини реал мавжуд объект, муайян моддий ва маънавий бойликлар, манфаатлар ҳамда эҳтиёжлар умумийлигини тушуниб етишга интилиш бўлиб, у миллий ғypyp шаклланишига назарий ва маънавий асос бўлади. Демак, миллий ғурур инсонда ўз миллатининг маънавий меросини ўзлаштириш, урф-одатлари, анъаналари, қадриятлари ва тарихини мукаммал билиш ҳамда уларни ўзга миллатлар қадриятлари билан таққослаш ва уйғунлаштириш натижасида шаклланади.
Юртбошимиз “Биз нега тарихий қадриятларимизга, буюк бобокалонларимизга бу қадар эътибор бердик? Уларни халқимизга қайтаришга, танитишга ҳаракат қилдик?” деган саволни қўйиб, миллий ўзликни шакллантирадиган ва миллий ғурурни уйғотадиган асосий мезон “Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўхна ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлади ва бу борада қуйидаги масалаларни илгари сурди:
– миллатнинг маданий савияси унинг ўз тарихига бўлган муносабатибилан белгиланади;
– ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади;
– биз халқни номи билан эмас, балки, маданияти, маънавияти орқали биламиз, тарихнинг так томиригача назар ташлаймиз.
– ўзбек халқимининг илиги тўқ, бакувват. Биз ўзбеклигимиздан фахрланамиз ва ғурурланамиз. Биз Берунийларга, Бухорийларга, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Мирзо Бобурларга ворисмиз.
Аждодларимиз ҳам миллий, ҳам умумбашарий қадриятлар ижодкори, яратувчиси, соҳиби саналади. Халқимиз асрлар давомида жаҳонга Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Бобур, Нақшбанд, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби буюк сиймоларни берди.
“Заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимиз, мутафаккир боболаримизнинг бемисл илмий-ижодий кашфиётлари бугун ҳам жаҳон аҳлини ҳайратга солаётганини ғурур билан таъкидлаш лозим. Масалан, Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг ўнлик саноқ системасини, алгоритм ва алгебра тушунчаларини дунёда биринчи бўлиб илм-фан соҳасига жорий этгани ва шу асосда аниқ фанлар ривожи учун ўз вақтида мустаҳкам асос яратгани умуминсоний тараққиёт ривожида қандай катта аҳамиятга эга бўлганини барчамиз яхши биламиз...
Яна бир улуғ аждодимиз – Аҳмад Фарғоний бебаҳо мероси ўз даври олимлари учун дастуриламал бўлиб хизмат қилгани тарихий манбалар орқали яхши маълум. Алломанинг "Астрономия асослари ҳақида китоб" номли асари ўн иккинчи асрдаёқ лотин ва иврит тилларига таржима қилингани ҳам бу фикрнинг далилидир... машҳур алломамиз Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асари неча асрлар давомида Европанинг энг нуфузли олий ўкув юртларида асосий тиббиёт дарсликларидан бири сифатида ўқитилиб келингани, дунё миқёсида "Медицина", "Соғлом турмуш тарзи" деган тушунчаларининг фундаментал асоси бўлиб хизмат қилган."
Аждодларимизнинг акл-заковати, қобилияти ва меҳнати билан яратилган, дунёга машҳур Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз каби шаҳарлар, уларда мужассам бўлган тарихий обидалар, ёдгорликлар, миллий ҳунармандчилик, шаҳарсозлик маданияти, тарихий анъналари, миллий турмуш тарзи миллий ғуруриинг маданий-маънавий асослари ҳисобланади.
Бинобарин, ўзлигини англаб етган, ўз халқининг, Она-ватанининг қадрқимматини эъзозлай оладиган, аждодлар меросига муносиб ворис бўлиб эзгу ниятлар билан меҳнат киладиган, ғурури баланд комил инсонларни тарбиялаш учун мозийга қараб иш кўриш талаб этилади.
Бу борада куйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
– бебаҳо миллий меросимизни ёшларга чуқур ўргатиш ва уларниихлосмандлик руҳида тарбилаш, уларни неча минг йиллик тарих, бетакрор маданият ва қадриятларга эга эканимизни ҳис этиб яшашга ўргатиш. Бунинг учун барча вилоятлардаги "Олтин мерос" жамғармаси қошида "Мерос ва ғурур" рукнида анжуманлар, кўрик танловлар, тадбирлар, учрашувлар, кечалар ўтказиш;
– тарихимининг турли даврида ўтган, дунё тан олган, жаҳон цвилизацияси ривожига буюк ҳисса қўшган машҳур алломаларимизнинг бебаҳо таълимотларини кенг тарғиб килиш;
– таълим тизимининг барча буғунларида илм-фан, маърифатга асосланга миллий ғурурни уйғотиш, шакллантириш ва ривожлантириш, бунинг учун аждодлар меросини ўрганишга доир ишларни ўзаро мувофиқлаштириш, ўқув адабиётлар ва дидактик материлалларни тайёрлаш, кино, аудио, видеофильмлар мажмуасини яратиш.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизнинг бугунги кундаги ижтимоийсиёсий, маънавий-маданий салоҳияти, иқтисодий ҳолати, халқимизнинг ақл-заковати ва иродаси, эл-юртимизнинг озод, фарoвон, бахтли келажагини яратувчи соғлом, баркамол авлодни тарбиялашдек вазифани бажаришда имкониятлари беқиёсдир. Шундай экан, бугунги кунда буюк давлатга муносиб баркамол авлодни тарбиялаш, уларни маънавий етук, жисмонан бақувват, маърифатли, юқори даражали мутахассис кадр қилиб етиштириш ва энг асосийси миллий ўзлигини англаган мафкуравий иммунитетга эга шахс сифатида шакллантириш устида фаол иш олиб бориш лозим.
Download 43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish