Мавзу: Меҳнат таълимида ўқитиш шакллари


Меҳнат таълими дарсларининг типлари



Download 57,75 Kb.
bet3/5
Sana05.04.2022
Hajmi57,75 Kb.
#530690
1   2   3   4   5
Bog'liq
Меҳнат таълимида ўқитиш шакллари

2. Меҳнат таълими дарсларининг типлари. Ҳар бир аниқ дарс олдига қўйиладиган асосий таълимий вазифага қараб дарснинг таркиби ва айрим босқичларининг вазифаси ўзгариши мумкин. Шу нуқтаи назардан устахоналардаги дарсларни бир неча типга бўлиш мумкин.
Меҳнат таьлими дарслари асосий типлари.

  1. Ўқувчилар янги билимларни эгаллайдиган дарслар. Бу типдаги дарсларга кириш машғулотлари, шунингдек, асосий таълимий вазифаси ўқувчиларга назарий маълумотлар бериш, уларда баъзи тушунчаларни шакллантиришдан иборат бошқа ўқув мавзуларига доир (масалан, «Пўлатнинг асосий сортлари ва маркалари», «Деталлар ва механизмлар» мавзулари бўйича ўтиладиган) дарслар киради.

Ўқувчиларнинг янги билимларни эгаллайдиган дарсларда янги материални баён қилиш асосий ўрин олади.
Масалан, 5 синфдаги кириш машғулотларида ёғочга ишлов беришни ҳам, металлга ишлов беришни ҳам ўрганишда ўқувчиларга устахоналарда ҳар қандай буюмни тайёрлаш учта асосий босқичдан, яъни деталларни механик ишлаш, йиғиш, охирги пардозлаш босқичларидан иборат эканини кўрсатиш вазифаси қўйилади. Бу вазифани ҳал қилиш учун дарсни суҳбат шаклида ўтказиш керакки, унда ўқувчиларнинг кучи синфларда меҳнат дарсларида олган билимларига таяниш мумкин бўлсин. Ўқитувчи ўқувчиларга 1-4 синфларда буюмларни тайёрлаш қандай босқичлардан иборат бўлганини эслашни таклиф қилади. Шундан кейин бу босқичлар ўқув устахонасида ҳар хил буюмлар ясаш жараёни билан таққосланади. Натижада ўқувчиларнинг қизиқишлари ортади ва уларнинг политехник билим доираси кенгаяди, технологик жараён ҳақидаги дастлабки тушунчалар ҳосил қилинади.
«Пўлатнинг асосий сортлари ва маркалари» мавзуси бўйича дарс ўтиш методикаси бошқача. Бу дарсда ўқитувчининг тушунтиришига асосий ўрин берилади, чунки ўқув материали ўз ичига ўқувчилар учун янги маълумотларни ҳам оладики, уларни баён қилишда ўқувчиларнинг бошқа ўқув фанларидан олган билимларига таяниш қийин бўлади.
«Станокларда металларни қирқиш жараёни» мавзусидаги дарсда ўқитувчи тушунтиришни суҳбат билан қўшиб олиб бориши мумкин, чунки бу дарсда асосий вазифа ўқувчиларнинг тасаввурини ва устахонадаги таълим давомида металларни қирқиш бўйича олган билимларини умумлаштиришдан иборат бўлади. Умумлаштириш жараёнида ўқувчиларнинг билимларига таяниш, суҳбатдан фойдаланиш учун яхши шароит яратади. Аммо ўқувчилар металлларни қирқиш ҳақидаги билимларини умумлаштириб ана шу билимлар билан чегараланиб қолмайдилар, уларнинг билимлари ўқитувчининг тушунтиришлари туфайли кенгаяди ва тўлади.
Янги билимлар олиш дарсларида ўқувчиларнинг мустақил ишлари ҳам ўз ўрнини топмоғи керак, бу мустақил иш янги материални дарсликдан ўрганишдан, содир бўлаётган жараёнларни кузатишдан (масалан, ўқитувчи металларни чархлашда, «қиров» ҳосил бўлишини намойиш қилади ва ҳоказолардан) иборат бўлиши мумкин.

Download 57,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish