Мавзу. МеҳНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА Меҳнат потенциали


Меҳнат потенциали ва меҳнат ресурсларининг шаклланишида инсон омили



Download 266 Kb.
bet9/24
Sana25.02.2022
Hajmi266 Kb.
#300004
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
5-мавзу

5.3. Меҳнат потенциали ва меҳнат ресурсларининг шаклланишида инсон омили
Маълумки, мамлакат меҳнат ресурсларининг микдорий ўзагини инсон ташкил этади ва мазкур омилнинг сифат жиҳатдан такомиллашуви бевосита меҳнат потенциалининг шаклланишига сабаб бўлади. Демак, шахс омили потенциал вужудга келишининг ҳам миқдорий, ҳам сифатий асосидир. Кишилик жамиятининг тараққиёти натижасида иқтисодий ҳаётнинг субъекти сифатида одам тўғрисида «ишчи кучи», «инсон омили», «инсон капитали», «инсон ресурслари» тушунчалари юзага келди. «Омил» ибораси илмий-иқтисодий адабиётларда XX асрнинг 80-йиллари ўрталарида пайдо бўлиб, илмий-ҳаётий муомалада кенг фойдаланила бошлади. Ижтимоий-иқтисодий мазмунига кўра мазкур атама «ресурс»дан фарқ қилиб, унга нисбатан анча кенгроқ ва чуқурроқ маънони англатади. Инсон омили ўзаро бир-бири билан муносабатда бўладиган, турли мавқени эгаллаган синфлар ва гуруҳлар тизимидан иборат бўлиб, уларнинг фаолияти жамиятнинг илғор ривожланишини таъминлайди. Ресурслар омилнинг ижтимоий-иқтисодий тизимлари йиғиндисидан ташкил топган.
Инсон омилига шахсий сифатлар ва унинг фаоллигини белгиловчи кўрсаткичлар умумлашмаси сифатида қараш мумкин. Ушбу тушунча кишининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт жараёнидаги ҳал қилувчи ролини кўрсатади. Бунда мазкур омил фақат миқдор кўрсаткичлари, демографик, тармоқ, касб ва малака тўзилмалари билан чекланиб қолмай, меҳнатга бўлган муносабат даражаларининг ташаббускорлик, тадбиркорлик, қизиқишлар, эҳтиёжлар, хулқ-атвор усуллари билан ҳам тавсифланади. Омилни тўғри йўналтириш ҳар қандай жамоа ёки жамиятни бошқаришнинг таркибий қисмидир. Бироқ, мазкур омил бошқарувнинг алоҳида усулларини талаб этади.
Биринчидан, киши интеллектга (ақл, идрок, заковатга) эга бўлиб, уларнинг ташқи муҳитга (бошқарувга) реакцияси механик тарзда эмас, балки ҳиссиётли, англаб етилган тарзда амалга ошади. Демак, жамоа билан инсон ўртасидаги ўзаро таъсир кўрсатиш жараёни икки томонламадир.
Иккинчидан, кишилар доимий равишда такомиллашиб ва ривожланиб боришга қодир. Инсон ҳаёт давомида ёки меҳнат жараёнида малака ва касбий кўникмаларга эга бўлади ҳамда булар ўсиб боради. Шунинг учун ҳам ходимларнинг доимий равишда такомиллашиш ва ривожланишга мойиллиги иқтисодий самарадорликни оширишнинг энг муҳим ва узоқ давом этадиган манбаидир.
Учинчидан, моддий ва табиий ресурслардан фарқли ўлароқ, инсон меҳнат жараёнига онгли равишда, муайян мақсадларни кўзлаган ҳолда киришади, уларни амалга оширишда ўзи ишлаётган корхона ёки ташкилотдан ёрдам кутади. Ходимнинг, шунингдек, корхона ва ташкилотнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашдан қаноат ҳосил қилиши бирдамликни давом эттиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Инсон омили ва меҳнат ресурсларининг юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлиши ҳамда такомиллашув натижасида улар капитал кўринишга эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакат меҳнат потенциалининг бевосита бойиб боришини таъминлайди (5.9-чизма).
Демак, чизмадан кўриниб турганидек, кишининг шахсий қобилиятлари (туғма ёки орттирилган) ва уни такомиллаштиришга қаратилган барча чора-тадбирлар (соғлиқни сақлаш, таълим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ахборотларга эга бўлиш) натижасида инсон омилининг капиталлашуви рўй беради. Мазкур чора-тадбирлар, яъни, бунда сарфланган пул маблағлари ва қийматликлар моддий харажатларни ташкил этса, сарф этилган вақт, энергия, куч-қувват, ақлий меҳнат, интилиш ва ҳаракатлар, ўқитиш-ўргатиш, сабр-бардош кабилар номоддий харажатларни ташкил этади. Бу ҳолатда харажатларнинг ҳар иккала кўриниши ҳам бир хил устуворликка эга бўлиб, бир-бирини тўлдиради.


5.9-чизма. Инсон омилининг капиталлашув ва потенциаллашув жараёни


Инсон капиталининг аҳамияти табиий ресурслар, моддий бойлик ва маблағлардан баландроқ Чунки инсон капиталларининг йиғиндиси меҳнат потенциалини ташкил этади. Яъни, меҳнат лаёқатига эга бўлиш, муайян тажриба ва малакага эга бўлиш, сафарбарлик имкониятининг вужудга келиши натижасида инсон капитали потенциал кўриниш касб этади.
Айнан шу сабаб у иқтисодий ўсиш ва самарадорликнинг асосий омили ҳисобланади (5.10-чизма).
Инсон капиталини шакллантириш иқтисодиёт учун инвестиция киритиш демакдир. Чунки мазкур капиталга сарфланган харажат бир неча йиллар давомида юқори самара беради. «Инсон капитали» тушунчаси учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:
- инсон капиталини шакллантириш шахс, корхона, жамият ва давлатдан салмоқли харажатлар талаб этади;

  • кўникмалар лаёқат сифатида муайян захира ҳисобланади, яъни уни жамғариш мумкин;

  • унга киритиладиган инвестициялар унинг эгасига келажакда кўпроқ ижтимоий-иқтисодий самара ва даромад олиш имконини яратади;

  • иқтисодий қўйилмалар киритиш қанча эрта бошланса, у шунча эрта унум бера бошлайди. Шунингдек, сармоя қанча салмоқли ва давомий бўлса, у шунча юқори ва узоқ вақт наф келтиради;

  • уни шакллантиришда «икки ёқлама кўпаювчи самара» ўз ўрнига эга. Унинг моҳияти шундаки, таълим жараёнида ўрганувчидан ташқари ўргатувчининг ҳам қобилияти ва маҳорати ўсиб боради. Натижада ҳар иккисининг ҳам даромадлари ошади;

  • унга киритиладиган қўйилмаларнинг характери ва тури тарихий, миллий, маданий ва анъанавий хусусиятлар билан боғлиқ;

  • унинг моддий капиталдан фарқи шундаки, у ўз эгаси, яъни тирик инсон шахсидан ажралмасдир;

  • шаклланиш манбаларидан қатъи назар, инсон капиталини қўллаш ва бевосита даромадлар олиш кишининг ўзи томонидан назорат қилинади;

  • инсон капитали жисмоний ва руҳий жиҳатдан емирилиб боради. Унинг емирилиши инсон организми ва унга хос психофизиологик функцияларнинг табиий емирилиши (кексайиш), иккинчидан билим ва тажрибаларнинг маънавий емирилиши (эскириш) даражаси билан аниқланади.

Инсон капиталига киритиладиган инвестициялар соғлиқни сақлаш, умумий ва махсус маълумот олиш, малака ошириш, касбий тайёргарликдан ўтиш, турли ахборот ва маълумотларга эга бўлиш, иш қидириш, миграция, оила қуриш, фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш билан боғлиқ харажатлар кўринишида бўлиши мумкин. Ушбу харажатлардан энг муҳимлари саломатлик ва таълим учун сарф қилинганларидир. Саломатликка, уни сақлашга йўналтириладиган инвестициялар касаллик ва ўлимнинг олдини олиб, кишининг меҳнатга лаёқатли умрини, инсон капиталининг ишлаш даврини узайтиради. Инсон саломатлигининг аҳволи унинг табиий капитали бўлиб, бутун умр давомида аста-секин" емирилиб боради. Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ инвестициялар эса мазкур жараённи янада секинлаштиради.


5.10-чизма. Инсон капиталининг шаклланиши жараёни


Умумий ва махсус таълим кишидаги билимлар шаклини яхшилайди, инсон капиталининг сифат даражаси ўсишига хизмат қилади. Таълим тизимига киритиладиган инвестициялар малакали мутахассисларни етиштириш ва юқори меҳнат унумдорлигининг юзага келишига шароит яратади, улар эса, ўз навбатида, иқтисодий тараққиёт суръатининг жадаллашувига туртки бўлади.
Инсон капиталига киритилган инвестициялар даражасининг қуйидаги кўрсаткичларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • авансланган инсон капитали – унинг шаклланиши учун дастлабки инвестициялар (саломатлик, тарбия, умумий ва махсус таълимга, шунингдек, шахснинг меъёрий турмуш тарзини таъминловчи инвестициялар) йиғиндисини ўзида мужассамлаштиради;

  • қўшимча инсон капитали – унинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини тиклаш ҳамда яхшилашга хизмат қилувчи инвестицияларни ўз ичига олади;

  • қолдиқ инсон капитали – унинг табиий айланмаси (обороти) якунлангандан сўнг даромаддан чегириб бориладиган (амортизацияланадиган) инвестициялар;

  • истеъмол инсон капитали – ходим ҳаётининг ўтган даврида (баҳолашга қадар) амортизацияланган инвестициялар;

  • потенциал инсон капитали – ҳаёт фаолиятининг кейинги даврида (баҳолашдан сўнг) амортизацияланган инвестициялар;

  • фойдаланилган инсон капитали – унинг табиий айланмаси мобайнида амортизацияланган инвестициялар.

Авансланган, қўшимча, истеъмол ва потенциал инсон капиталларини баҳолаш ва амортизациянинг тегишли мёъёрларини ҳисоблаш турли даврлар ҳамда ходимларнинг турли тоифалари учун амалга оширилиши лозим.

Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish