Мавзу. МеҳНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА Меҳнат потенциали



Download 266 Kb.
bet10/24
Sana25.02.2022
Hajmi266 Kb.
#300004
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
5-мавзу

Инсон капитали – иқтисодий динамика нуқтаи назаридан, яъни ижтимоий такрор ишлаб чиқариш категорияси сифатида ифодаланиши лозим бўлган категориядир. Уни такрор ишлаб чиқариш даврий (циклик) шаклга эга бўлган кўп босқичли жараёндир. Бунда инсон капитали табиий, иқтисодий ва инновацион айланмани бажаради. Унинг даврий характери қуйидаги учта асосий кўринишда акс этади:

  1. Табиий айланма, ходимларни меҳнат фаолияти тугаши билан алмаштириш ёки пенсияга чиқиши натижасида рўй беради.

  2. Иқтисодий айланма, технология, техника ишлаб чиқариш турининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, ишчиларни қайта тайёрлаш ва улар томонидан янги касбларни ўзлаштиришга олиб келади.

  3. Инновацион айланма, техника ва технологиядаги сифат ўзгаришлари, меҳнатни ташкил этиш усулларининг такомиллашиши билан боғлиқ бўлиб, хизматчиларни касб-малака тавсифлари ошиши, сифатнинг яхшиланиши, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақининг ўсиши кузатилади.

Инсон капитали бир вақтнинг ўзида ҳам табиий, ҳам иқтисодий айланмада бўлиши мумкин ҳамда бу маълум моддий, меҳнат ва молиявий харажатларни талаб этади. Индивидуал инсон капиталларининг барча умумий айланмалари интеграцияси ва ўзаро алоқаси инсон капиталининг умумий айланмаси деб аталади. Бу эса мамлакат миллий бойликларининг такрор ишлаб чиқарилиши, ўсиши, тўпланиши, фойдаланиш ва истеъмол қилинишини жамиятни ва инсон ҳаёт фаолияти барча соҳаларининг такрор ишлаб чиқарилиши ва ривожланишини таъминлайди.
Инсон капиталини шакллантиришни микро ва макро даражаларга ажратиш мумкин. Уни микро даражада шакллантириш алоҳида индивид учун инсон капиталининг ўзига хос активини яратиш мақсадида инсон капиталига инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Масалан, корхона ўз ходимининг малакасини ошириш, қайта ўқитиш, соғлиғини тиклаш, дам олишини ташкил этиш ва шу кабиларга сарфлаган харажатлари (инвестициялари) микро кўринишга эга бўлади. Мамлакатнинг барча ёки маълум тоифа аҳолисига (болалар, ёшлар, ўқувчилар, талабалар) йўналтирилган чора-тадбирлар (соғлиқни сақлаш ва таълимнинг барча тизимлари) инсон омилини шакллантиришнинг макро даражаси деб юритилади.
Ўзбекистонда меҳнатга қобилиятли аҳолининг иш билан бандлигини ошириш инсон ресурсларининг миқдор ва сифат жиҳатдан мутаносиблигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ жараёндир. Аҳолини ижтимоий-демографик ўрганиш шуни кўрсатадики, меҳнат потенциалини иқтисодиётга тўлиқ жалб этиш, унумдорликни ошириш ва иш ҳақи тўлашни такомиллаштиришнинг барчаси сифат кўрсаткичларга боғлиқ. Бироқ, таҳлилларнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг баъзи тармоқларида ташкил этилган янги иш жойлари билан кадрлар тайёргарлиги, билими ва малакаси ўртасида номутаносиблик мавжудлиги сезилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасидан маълум бўладики, Ўзбекистонда мустақилликдан олдинги йилларда меҳнат потенциали ривожланишининг фақат микдор кўрсаткичларигагина эътибор бериб келинган. Ваҳоланки, уларнинг сифат даражалари нафақат ҳар бир инсон, балки бутун жамият учун катта аҳамиятга эга.

Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish