Мавзу. МеҳНАТ РЕСУРСЛАРИ ВА Меҳнат потенциали



Download 266 Kb.
bet4/24
Sana25.02.2022
Hajmi266 Kb.
#300004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
5-мавзу

Ишчи кучи – меҳнат жараёнида инсон фойдаланадиган унинг жисмоний ва маънавий қобилиятларнинг мажмуаси. Замонавий хорижий иқтисодий назарияларда «ишчи кучи» атамаси кўпинча «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасининг синоними сифатида қўлланилади. Масалан, Р.Ж. Эренбергер ва Р.С. Смит бундай таъриф берганлар: «Ишчи кучи» деганда ёши 16 дан юқори бўлган ходимлар ва ё эндиликда ишлаётганлар, ёки фаол равишда иш қидириш билан банд бўлганлар ёхуд ишдан бўшатилганларидан кейин хизматларга яна мурожаат қилишларини кутаётганлар тушунилади»1. Халқаро меҳнат ташкилоти ХМТ ҳам худди шунга ўхшаш нуқтаи назарга амал қилади.
«Ишчи кучи» атамаси кўп ҳолларда уч маънони англатишда ишлатилади:

  • организм, тирик инсон шахси эга бўлган ва ҳар сафар у қандайдир истеъмол қийматини яратиш чоғида ишга соладиган жисмоний ва маънавий қобилиятлар мажмуи сифатида;

  • аҳолининг иш билан банд бўлган ёки иш излаётган қисми – иқтисодий фаол аҳолининг синоними сифатида;

  • умуман ишловчилар ёки муайян бир корхона ишчилари сифатида.

Қизиғи шундаки, маълум контекстда «ёлланма ишчилар» ва «меҳнат», «ишчи кучи» сўз бирикмаси билан ифодаланади. Аммо айни бир вақтда «меҳнат ресурслари» сўзи ва «ишчи кучи» сўз бирикмалари турли вариантларга эга бўлиб, уларни қўллашда онгли ва тегишли изоҳлар бериш керак бўлади.
Шундай қилиб, «меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчалари турли ман-
баларда турлича ишлатилади ва кўп ҳолларда бир-биридан деярли фарқланмайди.
Ҳозирги замон меҳнат иқтисодиётида «меҳнат ресурслари» тушунчаси билан бир қаторда «инсон ресурслари» тушунчаси ҳам кенг қўлланилмоқда.
Инсон ресурслари муайян сифат хусусиятларига эга бўлган мамлакат аҳолисининг бир қисмидир. Бироқ, мамлакатимиздаги иқтисодий адабиётлар ва статистик ҳисоботлар юритишда «инсон ресурслари» деган атама кенг тарқалмаган – унинг ўрнига 20-йилларда пайдо бўлган «меҳнат ресурслари» ва «меҳнат потенциали» деган атамалар кенг қўлланиб келинмокда. Меҳнат ресурслари ва меҳнат потенциали бирга қўшилганда, улар инсон ресурсларининг аниқ ифодаси сифатида намоён бўлади.
Инсон ресурслари деганда, мамлакат аҳолисининг фойдали фаолият юритиш учун зарур бўлган жисмоний ривожланиш, ақлий қобилиятлар ва билимга эга бўлган қисми тушунилади.
Аҳолининг иш билан банд ва ишлаш учун иш излаётган ишсиз қисми «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси англатади. Бу тушунча иқтисодиёти ривожланган мамлакатда кўп йиллар давомида қўлланиб келмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти андозаларга мувофиқ, «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси ХМТ миллий ҳисоб варақалар ва баланслар тизимларига киритилган товарлар ва хизматлар, ишлаб чиқариш учун муайян вақт мобайнида ўз меҳнатини таклиф этадиган аёл ва эркак шахсларни ўз ичига олади.
Халқаро меҳнат ташкилоти андозаларда “иқтисодий фаол аҳоли” атамаси иқтисодиётда кенг маънода қўлланиладиган асосий тушунча сифатида ишлатилади. Иқтисодий фаол аҳолини белгилайдиган қуйидаги иккита ўлчам кўзда тутилади: одатда «фаол аҳоли», деб узоқ давом этадиган вақтга, масалан, бир йилга татбиқан: «ҳозирги пайтда фаол аҳоли» деб қисқача вақт бўлагига, масалан, ҳафта ёки кунга татбиқан айтилади (5.4-чизма).
Фаоллик тамойили шуни англатадики, шахсни у ёки бу тоифага киритиш унинг муайян давр мобайнидаги ҳақиқий фаолиятига боғлиқ. Фаол аҳоли гуруҳига фақат иқтисодий фаолият билан шуғулланган иш қидирган ишга киришга тайёр турган меҳнатга яроқли шахсларгина кириши мумкин.
Фаол бўлмаган аҳоли тоифасига кундузги ўқув юртларида ўқийдиган ўқувчилар, талабалар, курсантлар; пенсия олувчи шахслар; уй хўжалиги билан шуғулланувчи шахслар; иш қидирмай қўйган шахслар; ишлашга зарурати бўлмаган шахслар киритилади.
Кўриб турибсизки, «меҳнат ресурслари» ва «иқтисодий фаол аҳоли» атамалари бир-биридан фарқ қилади. «Иқтисодий фаол аҳоли» тушунчаси «меҳнат ресурслари» тушунчасидан мазмунан торроқ. Меҳнат ресурслари тоифасига ишсизлардан ташқари, қандайдир сабабларга кўра иш билан банд бўлмаган муайян ёшдаги барча бошқа фуқаролар киритилади. Биз «меҳнат ресурслари» тушунчаси ҳозирги вақтда фақат тарихий маънога эга бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги фикрга қўшиламиз, чунки ишлатиб бўлмайдиган нарсани ресурс деб бўлмайди. Халқаро интеграция жараёнлари ва мамлакатлараро таққослашларни амалга ошириш учун турли тушунчалардан фойдаланишни бир хиллаштириш зарурлигини ҳисобга олиб, «иқтисодий фаол аҳоли» тушунчасини қўллашга ўтиш тўғрироқ бўлади, дунёдаги кўпчилик мамлакатларнинг статистиклари айнан шуни қабул қилганлар.
Меҳнат жараёнининг асосий шарти жамиятда меҳнат потенциалининг мавжуд бўлишидир. Иқтисодий адабиётларда ҳозиргача жамиятнинг меҳнат потенциали тушунчасига турли қарашлар мавжуд бўлиб, бу тушунча билан боғлиқ «меҳнат ресурслари», «ишчи кучи» тушунчаларини ундан фарқлаш зарурати бўлганлиги сабабли ушбу тушунчалар мунозарали масала бўлиб қолмоқда.
«Потенциал» атамаси илмий муомалага бундан 15-20 йил олдин киритилган эди. Этимологик жиҳатдан у «яширин имкониятлар, қувват, куч» маъносини англатади. «Потенциал» тушунчасининг маъносини кенг талқин қилиш уни «қандайдир вазифани ҳал этиш ёки муайян мақсадга эришиш учун харажатга келтирилган фойдаланилган имкониятлар, маблағлар, захира манбаи; айрим шахс, жамият, давлатнинг муайян соҳадаги имкониятларидир», деб қарашдан иборатдир. Шундай қилиб, «потенциал», «потенциалли» деган атамалар бирон-бир кишида, корхонанинг бошланғич меҳнат жамоасида, умуман, жамиятда яширин, лекин ҳали ўз имкониятлари ёки қобилиятларини улар ҳаётининг тегишли соҳаларида намоён қилмаганлигини билдиради. Агар «меҳнат ресурслари» ва «ишчи кучи» тушунчалар ўзида фақатгина миқдорий хусусиятларни мужассам этса, булардан фарқли равишда меҳнат потенциали ҳам миқдор, ҳам сифат кўрсаткичларини ўз ичига олади.



Download 266 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish