Мавзу: мехнат бозори статистикаси режа



Download 33,9 Kb.
bet3/5
Sana13.07.2022
Hajmi33,9 Kb.
#789238
1   2   3   4   5
Bog'liq
Меҳнат бозори статистикаси.

Фрикцион ишсизлар сафига иш қидираётган ёки яқин вақт ичида иш билан таъминланишни кутаётган кишилар киради. Бундай турдаги ишсизлик: иш ва турар жойининг ўзгариш; ўқув юртларини битириши; мавсумий ишларнинг тугалланиши натижасида юзага келади.
Фрикцион ишсизлик ишчи кучларини тармоқ ва регионлар миқёсида самарали тақсимланишига, иқтисодий ўсишга ижобий таъсир қилишга кўмаклашади.
Структуравий ишсизлар сафига ишлаб чиқариш таркиби ва технологиясининг тубдан ўзгариши сабабли ишсиз қолган кишилар киради. Бундай ишсизлик шароитида ходим ўз малакасини ошириш ҳатто мутахассислигини ўзгартиришга тўғри келади. Бунга еса маълум вақт талаб етилади. Меҳнат бозоридаги мувозанатнинг бундай бузилиши узоқроқ давом етади. Шу сабабли структуравий ишсизлик жиддий муаммолардан ҳисобланади.
Даврий ишсизлик ишлаб чиқаришнинг пасайиши натижасида ишчи кучига бўлган талабнинг камайиши оқибатида вужудга келади.
Ҳар қандай бошқа мамлакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам, ишсизликнинг юкорида санаб ўтган кўринишлари мавжуд. Айниқса, структуравий ишсизлик ўта муҳим муаммога айланмоқда.
Ишсизлик даражаси меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасини тавсифлайди. У қуйидагича ҳисобланади:

бу ерда: Кид- ишсизлик даражаси; ИС- ишсизлар сони.


Ишсизлар сонини ҳисобга олиш республика ва жойлардаги меҳнат биржаларида амалга оширилади. Ишсизлар сонининг ҳаддан ташқари ўсиб кетишига йўл қўймаслик. Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий вазифаларидан биридир.
Бунинг учун республикада меҳнат бозорини фаол тарзда мувозанатлаштириб боришнинг турли шакллари ва усуллари қўлланилмоқда. 240 дан зиёд пунктларни ўз ичига олган кенг тармоқли бандлик хизмати тизими вужудга келтирилган. Республиканинг ҳар бир шаҳар ва туманларида меҳнат биржалари фаолият кўрсатмоқда.
Расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар меҳнат ресурсларининг бир фоиздан камроқ қисмини ташкил етади, бу МДҲ мамлакатлари ичидаги енг паст кўрсаткичларидан бири ҳисобланади (11.6-жадвал).

Статистика меҳнат ресурсларини, хусусан, иқтисодий фаол аҳолининг таркибини қуйидаги атрибутив (сифат) белгилар асосида гуруҳлаб ўрганади: мулкчилик шакллари бўйича; тармоқлар бўйича; машғулотлар бўйича; ижтимоий гуруҳлар бўйича; ёши ва жинси бўйича; маълумоти бўйича; ҳудудлар миқёсида; миллати бўйича ва ҳ.к.


Меҳнат ресурсларини сифат нуқтаи назардан ўрганиш иқтисодий тараққиёт ва унинг қонуниятларини аниқлаш учун ўта зарурдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида бошқа бозор турлари қаторида меҳнат бозори ҳам амал қилади. Меҳнат бозори - бу иш кучини олди-сотди қилиш муносабатини билдиради. Меҳнат бозорида ҳам талаб ва таклиф конуни амал қилади. Бу ерда ишчи кучини рақобат шароитида олди сотдиси амалга оиширилади. Меҳнат бозорининг бир томонида иш кучи егаси турса, иккинчисида иш кучига муҳтож корхона, фирма туради. Улар ўртасида айирбошлаш муносабати юз беради. Шу тарзда иш кучига талаб ва иш кучи таклифи бир бири билан боғланади.
Меҳнат бозори аниқ шаклларда юз беради, улардан енг мухими меҳнат биржасидир. Савдо биржаси сингари меҳнат биржаси товарни - иш кучини пулга айирбошлашда воситачилик қилади, иш кучи егаси билан уни ёлловчи корхона ёки фирма ўртасида туради. Биржа бир вақтнинг ўзида ҳам иш кучини сотувчи, ҳам унинг харидори номидан иш кўради. У иш кучига тушган талабга баноан рўйхатдан ўттган ишсизларни бўш иш жойини егаллаш учун ҳар хил фирма, ташкилот ва идораларга юборади.
Меҳнат биржалари иш кучи сотилишини уюштириш билан чекланмайдилар. Бундан ташқари улар: иш кучини истеъмолбоп қилиш; кишиларни касбга йўллаш; касбни ўзгартириш; қайта тайёрлаш; малакасини ошириш каби ишларни бажариш билан ҳам шуғулланадилар.
Меҳнат биржаси бозор тизимининг унсури сифатида ҳаражат қилади, пул топади. Унинг пул тушумлари ҳам иш кучи соҳиблари, ҳам ишга ёлловчиларнинг воситачилик хизмати учун тўлайдиган ҳақларидан иборатдир.
Ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади. 15 ёшга тўлган шахслар ота- онасидан бирининг ёки улар ўрнини босувчи шахснинг ёзма равишдаги розилиги билан ишга қабул қилиниши мумкин. Ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад етишга йўл қўйилмайди. ("УР меҳнат кодекси" - 77-78 моддалар).
Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Ишга қабул
қилиш ҳақидаги буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг мазмунига тўла мувофиқ равишда чиқарилади. Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси у имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгилаб қўйилган кундан бошлаб ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозим.
Иқтисодиёт узлуксизлигини таъминлаш учун, меҳнат ресурлари сафи доимо тўлдирилиб борилиши керак. Меҳнат ресурслари сафини тўлдирилишини статистика қуйидаги кўрсатгичлар билан ифодалайди: 16 ёшга тўлган ўсмирлар коеффициенти; ишга жалб қилинган ўсмирлар коеффициенти; ишга жалб қилинган пенсионерлар коеффициенти; ишга жалб қилинган меҳнат ёшидаги бўлмаганлар коеффициенти; ишга жалб қилинган имтиёзли пенсияга чиққан аёллар коеффициенти; мазкур худудга келган, ишга қабул қилинган меҳнат ёшидаги аҳоли коеффициенти; меҳнат ресурсларининг мутлоқ ўсиш кўрсаткичи.
Бу кўрсаткичлар мехнат ресурслари сонини тўлдириш интенсивлигини тавсифлайди.

Download 33,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish