ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ
Мустакил иш
МАВЗУ: Махаллий бюджет ижросини тахлил килиш
|
БАЖАРДИ: 9-3 IQTS-18 гурух талабаси Камолов Аброр
БУХОРО
2022 ЙИЛ
Мавзу: Махаллий бюджет ижросини тахлил килиш
Режа:
Махаллий бюджет харажатларини бошкаришнинг назарий асослари.
Махаллий бюджетларнинг бюджетлараро ваколотлари холатини тахлил килиш ва мустахкамлаш.
Махаллий бюджетларни харажат сиёсатида бюджетлараро ваколотларни такомиллаштириш йуллари.
1. Махаллий бюджет харажатларини бошкаришнинг назарий асослари.
1.1. Махаллий бюджетларнинг худудлар иктисодиётини ривожлантиришдаги роли.
Узбекистон Республикасида ижтимоий - иктисодий ислохотлар янада чукурлашагтган даврда, ижтимоий хагтимизнинг барча сохаларида булгани каби молия, бюджет сохасида хам чукур узгаришларни амалга ошириш хозирги куннинг асосий талабидир.
Узбекистон демократик давлат куришни уз олдига вазифа килиб куяр экан, бунда давлат бюджетини шакллантириш мухим урин тутади. Иктисодиётда бозор муносабатлари аста - секинлик билан шаклланиб ва ривожланиб борагтган бир пайтда давлатнинг доимий вазифаларини бажариши учун марказлашган молиявий маблагларга эга булиш зарурияти кучайиб боради.
Демократик давлат тузилишининг мухим таркибий кисми махаллий давлат бошкарув органлари ва уларнинг фаолияти хисобланади. Махаллий давлат бошкарув органлари узларига юклатилган вазифаларни бажариш учун, муайян мулк ва молия - бюджет хукукига эга булиши шарт. Махаллий хокимият идоралари хокимлар, халк депутатлари кенгашлари уз ваколатлари доирасида давлат молия фаолиятини амалга оширадилар.
Худудий давлат бошкарув органлари молиявий тизимининг асосий таркибий кисми - бу махаллий бюджет хисобланади.
«Махаллий давлат хокимият идоралари тугрисида»ги Конуннинг II - моддасига мувофик «Вилоят, туман, шахарнинг молиявий ресурсларини бюджет маблаглари, бюджетдан ташкари фондлар, кредит ресурслари шунингдек Республика (вилоят, Тошкент шахри) бюджетидан ажратилган субвенциялар ва дотациялар ташкил этади»
«Махаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шахар пул маблаглари жамгармасини ташкил этувчи бир кисми булиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар микдори, шунингдек молия йили мобайнида аник максадлар учун ажратилган маблаглар сарфи йуналишлари ва микдори назарда тутилади.»1[1]
Махаллий бюджетлар оркали махаллий худудларни ижтимоий - иктисодий жихатдан ривожлантиришни молиявий манбалар билан таъминлаб борилади. 2002 йилда махаллий бюджетлар Узбекистон Республикаси давлат бюджети тизимининг асосий кисми сифатида махаллий бюджетлар харажатларининг давлат бюджети харажатларидаги салмоги 55,4 фоизини ташкил килди.
Махаллий бюджетлар харажатларининг кейинги йилларда илдамрок усиб бориши уларнинг давлат бюджетидаги салмогини хам ошиб боришига олиб келган, бунга сабаб асосан 1995 йилдан бошлаб махаллий бюджетлар томонидан олдинги йилларда Республика бюджети хисобидан молиялаштириб келинган кадрлар мутахассислар тайёрлаш, яъни урта махсус укув юртлари харажатларини молиялаштирилишини берилиши давлат капитал куйилмаларининг махаллий бюджетлардаги хажмини ортиб бориши хисобига хамда 1994 йилдан давлатнинг ахолини ижтимоий химоя килиш харажатларининг кескин ошиб бориши ва харажатларни молиялаштириш асосан махаллий бюджетлар томонидан амалга оширилиши хам махаллий бюджетлар харажатларининг салмогининг ошишига олиб келди.
Махаллий бюджетлар оркали халк таълими, согликни саклаш, маданият ва спорт муасассаларини, махаллий хокимият бошкарув органларини, кам таъминланган оилаларга бериладиган нафакалар молиялаштириб борилади. Шу билан бирга махаллий бюджетлар ахолини ижтимоий химоя килиш борасида давлатнинг олиб борагтган сиёсатининг жойлардаги асосий таянчи хисобланади. Ахолини ижтимоий химоя килиш харажатларининг деярли 100 фоиз махаллий бюджетлар томонидан молиялаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |