Мавзу: Коррупцияга қарши кураш


Францияда давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида



Download 162,5 Kb.
bet7/9
Sana11.03.2022
Hajmi162,5 Kb.
#491049
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Францияда давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида ХХ асрнинг 90-йилларида сайланган барча давлат хизматчиларига ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида мустақил идораларга маълумот бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, давлат аппарати юқори мартабали ходимларининг даромадлари ва мол-мулки ҳақидаги декларациялар кенг миқёсда ошкор этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий ва ташкилий асослар яратилди. Маъмурий муассасада имзоланган муносабатлар ёки улар томонидан берилган рухсатлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот бериш шакллари ишлаб чиқилди. Кўча ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шу жойнинг ўзида жарима тўлаш тақиқланди. Давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш усули сифатидаги давлат назоратининг самарадорлигини ошириш мақсадида префектураларнинг қонунийликка риоя этилиши устидан назорат олиб борадиган хизматларда банд бўлган ходимларининг сонини кўпайтириш ва малакасини ошириш, шунингдек префектураларнинг хизматларига мазмуни коррупция хавфини кучайтирадиган ҳужжатларни бажариш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Франция ҳукумати Ҳисоб палатаси ваколатларини кенгайтириш, шунингдек корхоналарнинг ўз ходимларини коррупция хавфидан сақлаш учун ички аудит ва назорат тадбирлари ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Франция ҳукумати Адлия вазирлиги қошида Коррупцияга қарши кураш марказий хизмати ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
ГФР тажрибаси коррупцияга таъсирчан соҳаларни аниқлаш, мамлакат марказий банкида давлат хизматчиларини пора эвазига оғдиришда фош қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базаларини ташкил этиш коррупциянинг олдини олиш борасида энг самарали ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу уларга янги ном билан ёки бошқа ниқоб остида давлат буюртмаларини олишга, бошқарув кадрларини ротация қилишга, бошқарув ходимлари фаолияти устидан ички назорат олиб борадиган ташқи бўлинмалар ташкил этишга имкон бермайди.
Голландия ҳукумати коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида коррупция хатти-ҳаракатлари, шу жумладан порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда фош этилган давлат хизматчиларига нисбатан амалдаги Жиноят кодексида назарда тутилган жазоларни оғирлаштиришга қарор қилди. Бу ҳолат шу билан белгиланадики, сўнгги йилларда мамлакатда ўз мансаб мавқеи ёки хизмат вазифаларидан давлат ҳокимияти органларида янада мустаҳкамроқ мавқега эга бўлишга ҳаракат қилаётган уюшган жиноий тузилмаларнинг манфаатларида фойдаланган бир қанча сиёсатчилар ва жамоат арбоблари аниқланди. Давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг олдини олиш ва унга барҳам бериш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Хусусан, миллий хавфсизлик хизматига уюшган жиноятчилик билан алоқаларда гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлган парламент депутатлигига номзодларни текшириш ҳуқуқи берилди. 

Download 162,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish