Мавзу: компьютерда масала ечишнинг босқичлари. Саноқ системалари масалаларни ЭҲМда ечиш босқичлари


Алгоритмлаш асослари. Алгоритм, унинг хусусиятлари ва



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/17
Sana22.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#84855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Dasturlash 1 fanindan maruza matni 949d1c9eb37dab2e22d7637d9ffd09b5

Алгоритмлаш асослари. Алгоритм, унинг хусусиятлари ва 
турлари. 
 
Режа: 
1. Алгоритм тушунчаси. 
2. Алгоритмнинг хоссалари. 
3. Алгоритмнинг берилиш усуллари. 
4. Чизиқли алгоритмлар. 
5. Тармоқланувчи алгоритмлар. 
6. Такрорланувчи (циклик) алгоритмлар. 
 
Алгоритм тушунчаси. 
Алгоритм сўзи ва тушунчаси IX асрда яшаб ижод этган буюк 
бобокалонимиз Мухаммад ал-Хоразмий номи билан узвий боғлиқ бўлиб, 
унинг арифметикага бағишланган “Ал жабр ва ал муқобалa” номли асарининг 
дастлабки бетидаги “Dixit Algoritmic” (“Дедики Ал Хоразмий”нинг лотинча 
ифодаси) деган жумлалардан келиб чиққан. 
Ал-Хоразмий биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг принципларини ва 
унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди. Бу эса хисоблаш 
ишларини ихчамлаштириш ва осонлаштириш имконини яратади. Чунки бу 
билан ўша даврда қўлланиб келинган рим рақамлари ва сонларни сўз орқали 
ёзиб бажаришдаги ноқулайликлар бартараф этилди. 
Дастлаб алгоритм дейилганда ўнлик саноқ тизимидаги сонлар устида 
турли арифметик амаллар бажариш қоидалари тушуниб келинган. 
Ал-Хоразмийнинг илмий асарлари фанга алгоритм тушунчасининг 
киритилишига сабаб бўлди. 
Алгоритм нима? Умуман олганда уни аниқ таърифлаш мушкул. Лекин 
алгоритмнинг мохиятини аниқ ва қатъийроқ тушунтиришга харакат қиламиз. 
Алгоритм деганда бирор мақсадга эришишга ёки қандайдир масалани 
ечишга қаратилган буйруқларнинг аниқ, тушунарли, чекли хамда тўлиқ тизими 
тушунилади. 
Алгоритмга қуйидагича таъриф беришимиз мумкин: алгоритм деб аниқ 
натижага олиб келадиган амалларнинг чекланган кетма-кетлигига айтилади. 
Алгоритмнинг хизмати нимадан иборат? 
Алгоритмлар-бу билимлар устида фикрлаш ва етказиб беришдан иборат. 
Хақиқатан хам кимдир қандайдир масалани ечишни ўйлаб топиб ва уни 
бошқаларга айтмоқчи бўлса, у холда у ўйлаб топган ечимини шундай 
тасвирлаши керакки, натижада бошқалар хам уни тушунсин, хамда шу тасвирга 
кўра бошқалар хам масалани тўғри ечишсин. Шунинг учун тасвир бир неча 
талабларга бўйсиниши керак.
Агар ечимнинг тасвири аниқ бўлмаса, яъни мужмал бўлса, у холда шу 
тасвирга асосан бошқа жавобни олиш мумкин. Чунки, хар ким масала 
ечимининг тасвирини ноаниқ мужмал жойини ўзича аниқлаштириши мумкин. 
Бундай тасвирни алгоритм деб бўлмайди. Алгоритмларга мисол сифатида 



таомлар 
тайёрлаш 
рецептларини, 
формулаларни, 
турли 
автоматик 
қурилмаларни ишлатиш йўлини, механик ёки электрон ўйинчоқларни ишлатиш 
бўйича йўриқномаларни, кўча харакати қоидаларини келтириш мумкин. 
Алгоритмга баъзи бир мисоллар келтирамиз: 
1-мисол. Чой дамлаш алгоритми. 
1) чойнак қайнаган сув билан чайилсин; 
2) бир чой қошиқ миқдоридаги қуруқ чой чойнакка солинсин; 
3) чойнакка қайнаган сув қуйилсин; 
4) чойнакнинг қопқоғи ёпилсин; 
5) чойнак устига сочиқ ёпиб уч дақиқа тиндирилсин. 
Хар куни бир неча мартадан бажарадиган бу ишимиз хам алгоритмга мисол 
бўла олади. 
Алгоритмни бажаришда кўрсатмаларни берилган кетма-кетликда 
бажариш мухим ахамиятга эга эканлиги, 2-ўриндаги кўрсатма билан 3-сини ёки
биринчи билан 4-ўриндаги кўрсатмаларнинг ўрнини алмаштириш билан 
олдимизга қўйилган мақсадга эришмаслигимиз яққол кўриниб турибди. Бундан 
ташқари хар бир кўрсатманинг мазмуни алгоритмни бажараётган киши-ижроси 
учун аниқ ва равшан бўлиши керак. 
2-мисол. Y=a(b+cx)-dx формула бўйича y нинг қийматини хисоблаш 
алгоритми. 
1) с ни х га кўпайтириб, натижа R1 билан белгилансин; 
2) b ни R1 га қўшиб, натижа R2 билан белгилансин; 
3) а ни R2 га кўпайтириб, натижа R3 билан белгилансин; 
4) d ни x га кўпайтириб, натижа R4 билан белгилансин; 
5) R3 дан R4 ни айириб, натижа y нинг қиймати деб хисоблансин. 
Бу кўрсатмалар кетма-кетлиги берилган формула бўйича тузилган. Бу 
алгоритмни оддий арифметик амалларни бажаришни билган ижрочи, қандай 
формуланинг қиймати хисобланаётганини билмаса хам, тўғри натижа олиши 
мумкин. Сабаби, формуладаги ифоданинг қийматини хисоблаш фақатгина 
оддий арифметик амалларни бандма-банд тартиб билан бажаришга олиб 
келинди. 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish