3-
МАВЗУ. КЛАССИК ГЕОСИЁСАТНИНГ АСОСИЙ ГъОЯЛАРИ
ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
-
2 СОАТ
РЕЖА:
1.Фридрих Ратцельнинг давлатлар тўғрисидаги қарашлари.
2.Рудольф Челлен ва Фридрих Науманннинг «Ўрта Европа»
назарияси.
3. Хэлфорд Макиндернинг геосиёсий қарашлари
.
Геосиёсий таълимотнинг тарихий асослари Европа тадқиқотчилари
томонидан амалга оширилганлиги туфайли асосий илмий изланишлар немис,
француз,
инглиз олимлари, шунингдек геосиёсий жараёнларнинг фаол
иштирокчиси бўлмиш америкалик олимлар томонидан яратилган. Россия
ҳудудий нуқтаи-назардан геосиёсий жараёнларнинг марказида бўлганлиги
туфайли рус олимлари ҳам ушбу йўналишда чуқур илмий тадқиқотлар олиб
боришган. Мумтоз тадқиқотчилар ва бевосита уларнинг асарларига мурожаат
қилиш орқали мавзунинг тўлиқ ёритилишига эришиш мумкин.
Фридрих Ратцельнинг давлатлар тўғрисидаги қарашлари.
Немис “органистик мактаби”нинг шаклланиши. Ўз
асарларида
геосиёсат атамасини ишлатган бўлмаса ҳам, Фридрих Ратцелни (1844-1904)
геосиёсатнинг “отаси” деб ҳисоблаш мумкин. У “сиёсий география” ҳақида
ёзган ва “Politisch Geographie” (Сиёсий география) номли асосий асари 1897
йилда нашр қилинган.
Ратцель Карлсруедаги Политехника Университетини тамомлаган. У бу
олийгоҳда геология, палеонтология, зоология курсларини тинглайди.
Ўқишини Хайдельбергда
тамомлаган Ратцель, шу ерда (“экология”
атамасини илк бор қўллаган) Эрнст Гекел исмли профессорга шогирдлик
қилади. Ратцелнинг
тадрижийлик ва
дарвинчиликка асосланган
дунёқарашида табиатшунослик илмига қизиқиш яққол ифодаланган эди.
Ратцель кўнгиллилар қаторида 1870 йилдаги (1870 йилдаги Франция-
Пруссия) урушда қатнашади ва довюраклиги учун “Темир хоч”
унвонига
сазовор бўлади. Сиёсат соҳасида у аста-секин ўта миллатчи сифатида етишиб
боради, 1840 йилда Карл Петерс томонидан Ташкил этилган “Панолмон
лига”си номли миллатчи Ташкилотга аъзо бўлиб киради. У Европа ва
Америка бўйлаб кўп саёҳат қилади ҳамда ўзининг илмий салоҳиятини
этнология соҳасида олиб борган тадқиқотлари билан бойитади. Бир неча йил
Мюнхень техника институтида географиядан дарс берган Ратцель 1886 йилга
келиб Лейпцигдаги худди шу номли кафедрада
илмий фаолиятини давом
эттиради. У 1876 йилда “Хитойга эммиграция” мавзусидаги
диссертациясини ҳимоя қилади, 1882
йилда эса Штутгардда унинг
“
Антропогеография” номли асосий асари босилиб чиқади
1
. Ратцел бу асарда
халқлар тадрижи ҳамда демографиянинг географик омиллар билан
боғлиқлиги, ҳудуд рельефининг маҳаллий халқ маданий ва сиёсий
1
Қаранг.
Friedrich Ratzel, "Politische Geographie", 1887, "Einleitung".