мавзу. Классик геосиёсатнинг асосий гъоялари ва тамойиллари соат


Рудольф Челлен ва Фридрих Науманннинг “Ўрта Европа”



Download 225,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana23.05.2022
Hajmi225,84 Kb.
#607901
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-MAVZU. KLASSIK GEOSIYOSAT

Рудольф Челлен ва Фридрих Науманннинг “Ўрта Европа” 
назарияси. 

Геосиёсат” тушунчаси илк бор швед олими Рудольф Челлен (1864-
1922) томонидан қўлланилганлиги маълум. Челлен Гётеборг ва Уппсала 
университетларида тарих ва сиёсий фанлар бўйича профессор лавозимида 
ишлаган. Бундан ташқари, у германофил йўналишдан фарқли ўлароқ, 
мамлакат парламенти аъзоси бўлиб, сиёсий фаолиат олиб борган. Челлен 
профессионал географ бўлмаган ва у геосиёсатни (ўзининг устози деб 
билган) Ратцел асарларига асосланиб сиёсатшуносликнинг бир бўлими 
сифатида ўрганган. Челлен геосиёсатни қуйидагига таърифлайди: “Геосиёсат 
– 
маконда ифодаланган географик тана сифатидаги давлат тўғрисидаги 
фандир”
6
. “
Геосиёсат”дан ташқари, Челлен сиёсий фанларнинг асосий 
қисмларини Ташкил этиши керак бўлган тўртта оралиқ фанни таклиф 
қилади: 
Экосиёсат 
(“
давлатни иқтисодий куч сифатда ўрганиш”) 
5
Friedrich Ratzel "Das Meer als Quelle der Voelkergroesse", 1900.
6
Rudolf Kjellen "Die Staat als Lebensform", 1916 


Демосиёсат
(“
давлатни халқлар тамонидан берилган динамик 
импулсларни талқин килиш: Ратцельнинг “Антропогеография”сининг қиёси). 
Социосиёсат
(“
давлатнинг ижтимоий жиҳатини ўрганиш”). 
Кратосиёсат
(“
бошқарув шакли ва ҳокимиятнинг ҳуқуқ ва ижтимоий-
иқтисодий муаммолар билан ўзаро муносабатда ўрганиш”)
7
.
Челлен томонидан айни даражада ривожлантирилган бўлсада ушбу 
фанларнинг барчаси ҳам геосиёсатдек ўз йўли ва мавқеига эга бўла олмади. 
Геосиёсат атамаси бўлса турли соҳа ва муҳитларда ўзининг барқарор ўрнига 
эга бўлди.
Давлат ҳаёт тарзи сифатида ва Германиянинг манфаатлари.
Челлен ўзининг асосий асари бўлган “Давлат ҳаёт тарзи сифатида” 
(1916)(7) китобида Ратцел асарларидаги асосларни ривожлантирди
8
. Челлен 
ҳам Ратцелдек давлат ва жамиятга механик ёндашишни рад этувчи немис 

органинизм”ининг издоши деб ҳисоблаган. Тадқиқот предметларини 

жонсиз объект” ҳамда “инсон субъектлари” (“фон” ва “арбоб”) га 
ажратишни қатъий рад этиш кўпгина геосиёсатчиларнинг ўзига хос белгиси 
ҳисобланади. Бу фикрнинг исботи сифатида Челленнинг асосий (Давлат ҳаёт 
тарзи сифатида) асари номини айтиб ўтиш кифоя. 
Челлен Ратцелнинг геосиёсий тамойилларини ўзи яшаган даврда 
Европадаги аниқ тарихий вазиятга қўллаган ҳолда ривожлантирди. У 
Ратцельнинг “минтақавий давлат” тўғрисидаги ғояларини Германияга 
нисбатан қўллаган ҳолда мантиқий интиҳосига етказди. Бу билан у Германия 
Европанинг ўқ илдизи эга бўлган тез ривожланувчи ҳудуд, шу туфайли 
бошқа давлатларни ўз атрофида жойлаштириш унинг вазифаси эканлигини 
кўрсатиб берди. Челлен 1-чи жаҳон урушини (“ўқ мамлакат”) Германиянинг 
тез ҳаракатланувчи истилоси ва унга қарши ҳаракат қилувчи теваракдаги 
Европа (ва Европадан ташқаридаги) давлатлари (Антанта) ўртасида келиб 
чиққан табиий геосиёсий низо дея талқин этди. 
Геосиёсий 
тараққиётда 
Франциянинг 
кучсизланиши 
билан 
Германиянинг кучайиб бориши ўртасидаги фарқ ўша пайтда минтақадаги 
асосий кучлар нисбатини белгилаб берди. Шундан келиб чиққан ҳолда, унинг 
фикрига кўра гарчи I жаҳон урушида вақтинчалик мағлубиятига учраган 
бўлсада Германияни геосиёсий нуқтаи-назардан Европа билан тенглаштириш 
зарур ва муқаррардир. 
Челлен Ратцель кўзлаган Германиянинг манфаатлари (Европа 
манфаатлари) ғарбий Европа давлатлари (Франция ва Англия) манфаатларига 
зиддир, деган геосиёсий қоидани мустаҳкамлайди. Аммо Германия “ёш” 
давлат, немислар эса “ёш халқ”. “Ўрта Европада жойлашган”ларидан 
ҳаволанган “ёш немислар” “кекса халқлар” бўлган французлар ва инглизлар 
назоратидаги ҳудудлар ҳисобига сайёравий миқёсдаги минтақавий давлат 
бўлишга интилмоқлари лозим. Челлен бу тўхтамда геосиёсий қарама-
қаршиликнинг ғоявий жиҳатини иккиламчи деб ҳисоблайди. 
7
Rudolf Kjellen. 
Ўша жойда. 
8
Rudolf Kjellen. 
Ўша
жойда




Download 225,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish