Машғулот тури: НУТҚ ЎСТИРИШ.
Мавзу: Китоб тарихи.
Ўкув – тарбиявий фаолиятнинг максади:
Болаларга когознинг таркиби, унинг турлари, когознинг келиб чикиш тарихи, эртаклар, китобнинг яралиши, китобни севиш ва асраш, нуткга ёзувчи ва шоирлар хакидаги тушунчаларни киритиш ва ургатиш. Керакли жихоз ва материаллар:
Мавзуга оид суръатлар, китобнинг тарихи акс этган видеоролик, АКТ ва турли кизикарли, расмли, эртаклар ва шеърлар акс этган китоблардан наъмуналар.
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар утган хафта мавзуимизни бир эсга олиб олайликчи? Кани ким айтади?
Болалар: Кишки уйинлар!
Тарбиячи: Баракалла болажонлар!
Тарбиячи: Жудаям яхши болажонлар! Бугун сизлар билан «Китоб тарихи», китобларнинг келиб чикиши хакида сухбатлашамиз. Кулимдаги китобларга эътибор беринг. Биз сизлар билан жудаям куп эртаклар, хикоялар ва шеърларни шу китоблар оркали урганганмиз. Кадрли болажонлар, когозларни кандай тайёрланишини биласизми? Кадим кадим замонларда бобокалонларимиз бир – бирларига хабар етказиш учун дарахтларнинг пустлокларига каттик шохлардан фойдаланиб, ёзишган. Вакт утган сари аста-секинлик билан буюк аждодларимиз дарахтларнинг пустлокларига ишлов беришлари натижасида мана шундай сифатли когозлар яралиишига муваффак булишган. Бу жуда катта мехнат талаб килганлиги учун когозни мукаддас деб, асраб-авайлашган. Биз буюк бобокалонларимиз, Алишер Навоий, Амир Темур, Абу али Ибн Сино, Захириддин Мухаммад Бобур каби арбобларимизнинг хаёти ва ижоди тугрисида шу когозларга ёзилган маълумотлар оркали урганиб келмокдамиз.
Хозир сизларга бир ривоят айтиб бераман. Утган замонларда бир подшо булган экан. Кунлардан бир куни у вазирларини чакириб, уларга «Дунёда энг зур, энг керакли ва дунёдаги хамма нарсадан хабардор килувчи нарса нима?», деб савол берибди. Вазирлар уйлаб-уйлаб, сарой аъёнларидан сурашибди. Хаммадан хар хил фикрлар чикибди. Бирлари килич дейишибди, бирлари, нон дейишибди, бирлари олов дейишибди. Хуллас хаммалари уз билганларича жавоб беришибди. Вазирлар бу хабарларни подшохга етказишибди. Шунда подшох улуарнинг бу жавобларини нотугри эканлигини айтибди. Шунда вазирлар мухлат беришларини сурашибди. Подшох даргазаб булиб уларга уч кун мухлат берибди. Вазирлар бу саволни жавобини топиш учун кушни мамлакатлардан хам сураб-суриштира бошлашибди. Кушни подшохликда таърифи етти иклимга кетган бир донишманд яшар экан. Шу донишмандни излаб топган вазир унга подшох берган саволни берибди. Шунда донишманд дунёда энг керакли, хамма нарсадан хабардор килувчи нарса бу – китоб деб жавоб берибди.
Донишманднинг жавоби подшохга хам маъкул келибди.
Ана курдингизми болажонлар, бу китоблар бизга жуда-жуда керакли булган маълумотларни, янгиликларни, келажакда биз учун зарур булган билимиларни беради. Болажонлар бизлар китобларни севишимиз, ардоклашимиз керак. Бизнинг энг якин дустимиз бу КИТОБ дир!
Do'stlaringiz bilan baham: |