Мавзу: Кириш



Download 3,72 Mb.
bet60/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

Экспорт

Импорт


Ижобий ҳолат


Экспорт


Импорт



Салбий ҳолат

Мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳам миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда жаҳон бозорида тенг ҳуқуқли иштирокчи сифатида қатнашмоқда ва 1996 йилда биринчи марта ташқи савдо оборотида ўз экспортининг импортидан кўп бўлишига эришди, яъни ижобий қолдиққга (салдо) эга бўлиб келмоқди.


Ҳозирда Ўзбекистон жаҳоннинг 190 дан зиёд мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатган. 2010 йилда Ўзбекистон экспортининг 38% и МДҲ мамлакатларига, 62% и эса Узоқ хорижий мамлакатларга тўғри келди.
2010 йил якунларига кўра мамлакатимиз ташқи савдо обороти 2000 йилга нисбатан 3,1% га ўсиб, 21844,4млн. АҚШ долларига етди. Унда экспорт 61% ни, импорт эса 39% ни ташкил этди ва 4244,8 млн. АҚШ доллари миқдорида ижобий салдога эришилди.
Агар Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида асосан, пахта толасини четга чиқарган бўлса (1992 йилда мамлакат экспортининг 62,0% и), кейинги йилларда экспорт таркибида саноат маҳсулотлари ва хизматлар салмоғи ортиб бормоқда.
Масалан, 2010 йилдаги мамлакатимиз экспорти таркибида пахта толаси –11,3 % ни, озиқ-овқатлар–9,7 % ни, кимё маҳсулотлари ва пластмасса – 5,1% ни, энергия ресурслари – 24,8 %ни, қора ва рангли металлар – 6,8 % ни, машина ва ускуналар –9,1 %ни, хизматлар ва бошқалар эса –27,7% ни ташкил этган
Ўзбекистон импортининг 32,6%га яқини машина ва жиҳозлар ҳамда илғор технологияларга тўғри келади.
Халқаро иқтисодий алоқаларнинг яна бир шакли халқаро кредитдир. Халқаро кредит айрим мамлакатлар ва трансмиллий корпорациялар ҳамда халқаро молия-кредит ташкилотлари томонидан бошқа мамлакатларга заёмлар ва кредитлар беришда ўз аксини топади.
Узоқ давом этган тарихий тараққиёт жараёнида турли сабабларга кўра (урушлар, мустамлакачилик ва бошқалар) жаҳоннинг айрим мамлакатларида пул маблағлари ва моддий бойликлар жамғарилиб борилган. Булар жумласига АҚШ, Канада ва Ғарбий Европа мамлакатлари киради. Улар қаторига кейинчалик Япония, Жанубий Корея, Исроил ва Яқин Шарқдаги нефт қазиб олувчи мамлакатлар ҳам қўшилди. Бу мамлакатларнинг иқтисодиётлари ривожланган ва қудратли бўлиб, аҳолиси фаровон ҳаёт кечиради. Улар ўз маблағлари, яъни капиталларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида табиий ресурларга бой, ишлаб чиқариш ресурслари ва иш кучи арзон, иқтисодиёти ночор, камбағал мамлакатларга кредит берадилар, инвестициялар қўядилар.
Кредит олувчилар асосан, Африка, Лотин Америкаси, Марказий Европа, Жанубий-Шарқий ва Марказий Осиё мамлакатларидир. Шунингдек, жаҳонда фаолият кўрсатаётган ўнлаб халқаро ва минтақавий молия-кредит ташкилотлари ҳамда йирик банклар ҳам халқаро кредитлар бериш билан шуғулланмоқдалар.
Бироқ кейинги вақтда ривожланган мамлакатлар ҳам ўз иқтисодиётларига халқаро кредитлар жалб қилмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси ҳам халқаро кредит субекти бўлиб, ўз иқтисодиётига хорижий кредит ва инвестицияларни фаол жалб этмоқда. Мустақиллик йилларида Республикамизда 33,6 млрд. АҚШ долларидан зиёд хорижий инвестициялар жалб этилди. 2010 йил давомида республикамиз иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлар умумий миқдори 3635,2 млрд. АҚШ долларига тўғри келди, шунинг 3284,7 Давлат инвестиция дастури доирасида, 305,5 худудий инвестициялар доирасида, шу жумладан 3107,9 тўғридан тўғри инвестицияларга тўғри келди.
Халқаро кредит ва инвестициялар кейинроқ алоҳида мавзу сифатида батафсил ёритилади.
Иш кучининг мамлакатлар ўртасида кўчиб юриши иш кучининг халқаро миграцияси дейилади. Миграция оқими иш кучи ортиқча бўлган мамлакатлардан унга талаб бор бўлган мамлакатлар томон йўналган бўлади. У кишиларни бир мамлакатдан бошқасига ишлаб келиш ёки тамомила ўша ерда қолиб ишлаш учун кўчиб боришларини билдиради.
Иш кучи миграцияси меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш имконини беради, иш хақини оширади, валюта топишга шароит яратади, ишловчилар малакасини оширади.
Айрим мамлакатлар иш кучи етишмаслиги сабабли уни четдан импорт қиладилар. Булар қаторига АҚШ, Ғарбий Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари киради. Бошқа мамлакатларда эса иш кучи нисбатан ортиқча, ишсизлик юқори бўлганлиги сабабли улар иш кучини экспорт қиладилар.
Ортиқча меҳнат ресурсларига эга бўлган мамлакатлар қаторига Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бирма, Таиланд ва бошқа Осиё мамлакатлари, шунингдек Африка ҳамда Лотин Америкаси мамлакатлари киради.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ҳам чет мамлакатларга иш кучини экспорт қилмоқда. Фуқароларимиз асосан, Ғарбий Европа мамлакатлари, Исроил, Жанубий Корея, Россия Федерацияси, Қозоғистон каби мамлакатларда меҳнат қилмоқдалар.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish