Мавзу: Кириш


И.А.Каримов ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВА ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ



Download 3,72 Mb.
bet58/110
Sana25.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#267359
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110
Bog'liq
пкб китоб

И.А.Каримов


ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВА ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ


III-бўлим


1.Халқаро иқтисодий алоқалар ва уларнинг асосий шакллари


Асосий тушунчалар
Халқаро иқтисодий алоқалар
Халқаро меҳнат тақсимоти
Иқтисодий манфатдорлик
Ташқи савдо
Экспорт
Импорт
Миграция
Халқаро саёхлик

Биз нима учун халқаро иқтисодий алоқаларни ўрганамиз? Сабаби, халқаро иқтисодий алоқалар натижасида валюта муносабатлари вужудга келади, валюта муносабатлари эса ўз навбатида валюта операцияларини келтириб чиқаради.


Валюта операциялари пулнинг жаҳон пуллари вазифаси билан боғлиқ бўлиб, банклар томонидан амалга оширилади ва уларнинг энг асосий вазифаларидан биридир. Валюта операциялари мамлакат халқаро иқтисодий алоқаларининг ажралмас қисми ҳисобланади ва миллий иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди.


1.1.Халқаро иқтисодий алоқалар тушунчаси ва уларнинг миллий иқтисодиёт тараққиётидаги ўрни


Халқаро иқтисодий алоқалар деганда мамлакатлар ўртасидаги савдо, иш кучининг кўчиб юриши, яъни миграцияси, кредит, валюта муносабатлари, илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик, сайёҳлик ҳамда бошқа турдаги муносабатлар тушунилади.
Халқаро иқтисодий алоқалар мамлакатда ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда ривожланиши, меҳнат унумдорлигини ўсиши, халқ хўжалиги тармоқларида фан–техника ютуқларини жорий қилишга имкониятлар яратади ва миллий иқтисодиёт самарадорлигини оширади.
Бозор иқтисодиёти очиқ иқтисодиёт бўлиб, мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни талаб қилади ва миллий биқиқликни инкор этади.
Бундай ҳамкорликнинг асосини халқаро меҳнат тақсимоти ташкил этади.
Халқаро меҳнат тақсимоти турли мамлакатлар хўжалик фаолиятининг ихтисослашуви, уларнинг бир-бирларига товарлар етказиб беришлари ва хизматлар кўрсатишлари заруратини билдиради.
Айрим мамлакатлар у ёки бу товарларни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Бу табиий шароит, ишлаб чиқариш тажрибаси ва тараққиёт даражаси, шунингдек мамлакат ресурсларига боғлиқ бўлади. Қайси мамлакатда қайси товарларни сифатли ва кам ҳаражат билан яратиш имконияти мавжуд бўлса, шу соҳа ривож топади.
Халқаро меҳнат тақсимоти иқтисодий манфаатдорлик қоидасидан келиб чиқади. Мамлакатда қайси маҳсулотни ишлаб чиқариш қулай ва арзон бўлса, шу маҳсулот бошқаларга ҳам етказиб берилади, ниманики мамлакатда ишлаб чиқариш ўрнига четдан келтириш арзонга тушса, шу товар четдан сотиб олинади. Иқтисодий манфаатдорлик қоидасининг моҳияти шундаки, халқаро ҳамкорликда иштирок этувчи ҳеч бир мамлакат зарар кўрмайди, балки у ёки бу даражада манфаатдор бўлади.
Модомики, Қувайт учун нефтни, Япония учун машиналарни, Ҳиндистон учун чойни, Ўзбекистон учун пахтани четга сотиш қулай экан, улар шуни афзал кўришади. Ихтисослашув меҳнат унумдорлигини оширади, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиради, маҳсулот сифатини яхшилайди.
Халқаро иқтисодий алоқаларда мамлакатлар турли даражада қатнашадилар. Иқтисодиёти заиф мамлакатлар бошқаларга хом-ашё етказиб берсалар, иқтисодий ривожланган мамлакатлар тайёр саноат маҳсулотларини четга чиқарадилар.
Халқаро иқтисодий алоқаларда ҳар бир мамлакат ўз ўрнини топишга, халқаро иктисослашувда қатнашишга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда интилади. Халқаро миқёсда алоқалар қанчалик чуқурлашса, мамлакатларнинг бир-бирларига боғлиқлиги шунчалик кучаяди, уларнинг ҳамкорлик доираси кенгаяди.



Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish