Ссуда фоизига таъсир қилувчи омиллар
1.Пул бозоридаги, яъни кредит ресурслари «ким ошди» савдосидаги (ауксиони) кредит ресурсларига бўлган талаб ва таклиф нисбати. Агар талаб ортса, ссуда фоизи юқори ва аксинча таклиф кўпайса, ссуда фоизи паст бўлади. Ўзбекистонда кредит ресурслари «ким ошди» савдоси 1995 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда, унда асосан тижорат банклари қатнашмоқдалар.
2.Кредитга олинадиган маблағларни ишлатишдан олинадиган фойда даражаси, яъни кредит самарадорлиги. Агар тадбиркор кредитни 10 % ҳисобидан олса-ю, уни ишлатиш 20 % фойда берса, у қарзни 12 % га ҳам олиши мумкин.
3.Кредит муддати ва шартлари. Агар кредит Узоқ муддатга берилса ва уни қисмларга бўлиб тўлаш мумкин бўлса, ссуда фоизи юқори бўлади. Агар кредит қисқа муддатга берилса ва уни бирданига қайтариш лозим бўлса, ссуда фоизи даражаси паст бўлади.
4. Кредит қандай валютада берилганлиги. Агар кредит эркин муомаладаги валютада берилса, ссуда фоизи даражаси юқори бўлади ва аксинча эркин муомалада бўлмаган валютада берилса, ссуда фоизи даражаси паст бўлади.
5. Пулни муқобил ишлатиш имконияти. Агар пулни қарзга бериш ўрнига бошқача ишлатиш кўпроқ фойда келтирса, кредит таклифи қисқаради ва ссуда фоизи даражаси ортади.
6. Кредит ҳавф-хатари даражаси. Агар кредит ҳавф-хатари юқори бўлса, ссуда фоизи даражаси юқори белгиланади ва аксинча, ҳавф-хатар даражаси паст бўлса, ссуда фоизи даражаси ҳам паст даражада белгиланади.
Инфляция даражаси. Агар иқтисодиётда инфляция даражаси юқори бўлса, ссуда фоизи ҳам юқори, аксинча инфляция даражаси паст бўлса, ссуда фоизи даражаси ҳам паст бўлади.
Жалб қилинган маблағлар учун тўланадиган фоизлар даражаси. Агар депозит ва омонатлар учун тўланадиган фоизлар юқори бўлса, ссуда фоиз даражаси ҳам юқори бўлади.
Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар бўйича ссуда фоизининг энг юқори даражасини чегаралаб қўймоқда. Агар Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси ойига 12 % деб белгиланган бўлса, тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар учун ссуда фоизи ундан 1,5 баробарга кўп, яъни 13 % гача белгиланиши мумкин.
Ҳозирда Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан ссуда фоизлари белгиланаётганда юқоридаги омиллардан охирги учтаси эътиборга олинмоқда, яъни:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси;
жалб эътилган маблағлар учун тўланадиган фоизлар даражаси;
инфляция даражаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |