Қисқа муддатли кредитлар 1 йилгача бўлган муддатга берилади. Бундай кредитлар асосан, товар-моддий бойликларни сотиб олиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун сарфланади.
Ўрта муддатли кредитлар(бирқатор мамлакатларнинг кредит бериш муддатларидан келиб чиққан ҳолда) одатда 1 йилдан 7 йилгача муддатга берилади ва асосан, ишлаб чиқариш жиҳозларини сотиб олиш, созлаш ҳамда уларни таъмирлаш учун сарфланади.
Ўзбекистонда ҳозирда банк амалиётида ўрта муддатли кредитлар муддатларига қараб таснифланмайди. Республикамиз банк амалиётида ўрта муддатли кредитлар тоифаси мавжуд эмас (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йил 17 июлдаги 478-сонли йўриқномасига асосан республикамиз банк амалиётидаги ўрта муддатли кредитлар тоифаси бекор қилинди).
Узоқ муддатли кредитлар 3 йилдан ортиқ муддатга берилади. Бундай кредитлар бино ва иншоотлар қуриш, асбоб-ускуналар ва технологиялар сотиб олиш, ишлаб чиқариш воситаларини қайта жиҳозлаш ва капитал таъмирлаш учун сарфланади.
Иқтисодиётда инфляция юқори суръатларда мавжуд бўлса, Узоқ муддатли кредитлар бериш мақсадга мувофиқ эмас. Сабаби қадрли пулда берилган кредит, қадрсиз пулда қайтарилади. Қарз берувчи ютқазади. Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 1999-2001 йилларда инвестицияга йўналтирилган кредитларнинг умумий кредит қўйилмаларидаги салмоғи 58 фоиздан 74 фоизга ўсган бўдлса, 2010 йил мобайнида корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадларига тижорат банклари томонидан 3 трлн. 250 млрд. сўмдан зиёд ёки 2009 йилга нисбатан 35 фоизга кўп инвестицион кредитлар ажратилди.
II. Кредитлар қайтарилиши муддатига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
Муддатли кредитлар