С. Танганинг айлана қирраси
Д. Тангадаги Герб ёки ҳукмдор расми
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
“СДР” яъни “махсус қарз олиш ҳуқуқи” пул бирлиги қандай халқаро ташкилот фаолиятида қўлланилади?
А. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
В. Халқаро Валюта Фонди
С. НАТО ҳарбий блоки
Д. Жаҳон банки
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
“ЕВРО” пул бирлиги қайси мамлакатларда қўлланилади?
А. Ғарбий Европа мамлакатларида
В. Марказий Европа мамлакатларида
С. Европа Иқтисодий Ҳамжамияти мамлакатларида
Д. Европа қитъаси мамлакатларида
Е. Нотўғри жавоб йўқ.
Қарз Аллоҳ таоллонинг ердаги бир байроғики, агар бир бандани хўрлагиси келса унинг бўйнига қўяди
Муҳаммад пайғамбар алайҳис-салом қиссаси.
Ҳадислар
КРЕДИТ ВА КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ
II-бўлим
Кредитнинг моҳияти ва зарурати
Асосий тушунчалар
Судхурлик кредити
Кредит субеъктлари
Кредит объектлари
Кредит ресурслари
Кредитнинг тамоиллари
Қайтариб беришлик
Муддатлилик
Таъминланганлик
Тўловлилик
Мақсадлилик
Самарадорлилик
Кредитнинг келиб чиқиши, унинг моҳияти ва ижтимоий ишлаб чиқариш тараққиётидаги ўрни
«Кредит» лотинча сўз бўлиб, «қарз» маъносини билдиради. Кредит қадимий тушунча сифатида товар, пул, бозор, баҳо ва бошқа атамалар билан бир даврда пайдо бўлган ва уларнинг доимий ҳамроҳидир.
Маълумки, кишилик жамиятининг дастлабки босқичи ибтидоий жамоа тўзуми емирилиши натижасида жамият аъзолари бой ва камбағал оилаларга ажралди. Бой оилалар қўлида жамиятдаги моддий бойликлар тўпланиб қолди, камбағаллар эса ана шу бойликлардан маҳрум бўлдилар. Натижада моддий бойликлар ва пул маблағлари зодагонлар, катта ер эгалари, савдогарлар, саррофлар қўлида ва черковларда жамлана борган. Ерсиз деҳқонлар, майда ҳунармандлар ва бошқа қуйи табақага мансуб кишилар эса кун кўриш учун улардан маълум ҳақ тўлаш эвазига ер ва ишлаб чиқариш жиҳозларини ижарага, турли маҳсулотлар ва пул маблағларини қарзга олишга мажбур бўлганлар. Ана шундай қилиб, кредитнинг энг қадимий шакли судхўрлик кредити пайдо бўлган.
Кредит кишилик жамиятининг қулдорлик, феодализм ва капитализм даврларида ривожланди ҳамда такомиллашиб борди. Унинг янгидан-янги турлари ва шакллари пайдо бўлди. Кредит жамиятнинг барча соҳаларига кириб борди. Кредит жамият такрор ишлаб чиқариш жараёнида беқиёс ўринга эга бўлиб, пул – товар муносабатларининг ажралмас қисмига айланди.
Ишлаб чиқариш фондларининг доиравий айланиши кредит муносабатларининг иқтисодий асосидир:
Do'stlaringiz bilan baham: |