Эммиссия тизими деганда, муомалага пул белгиларини чиқаришнинг қонунда белгиланган тартиби тушунилади. Ривожланган мамлакатларда банк билетлари эмиссияси Марказий банклар томонидан, хазина билетлари ва тангалар эса қонунда белгиланган эмиссия хуқуқига асосан, хазина муассасалари томонидан чиқарилади. Муомалага пул белгиларини чиқарувчи банк эмитент банк дейилади.
Ҳар бир мамлакатда пул муомаласини тартибга солувчи давлат муассаси қонунда белгилаб қўйилади. Масалан;
АҚШ да 12 та йирик банкларни бирлаштирувчи Федерал Резерв тизими, Покистонда Давлат банки, Буюк Британияда Англия банки, Россияда Марказий банклар пул муомаласи бўйича мутлақ ҳуқуқга эгадирлар. Бу банклар пул муомаласини тартибга солишда қуйидагиларни амалга оширадилар:
муомаладаги пул массаси структураси, яъни нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб- китоблар нисбатини белгилайди;
пул муомаласини прогнозлаш-режалаштириш тартибини ўрнатади;
пул- кредит сиёсатини бошқариш тартибини ишлаб чиқади;
валюта курсини белгилаш тартибини аниқлайди;
- нақд пул муомаласи бўйича хўжаликларда касса интизоми тартибини жорий этади.
7.3. Ўзбекистон Республикаси пул тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида танилиши унинг мустақил пул тизимига эга бўлишини тақозо этди. Мустақил пул тизими ташкил топишининг I-босқичи 1993 йилдан бошлаб, муомалага «сўм-кўпон»ларнинг чиқарилиши, (Белгиларини илова қилиш) II-босқичи эса 1994 йил 1 июлдан бошлаб муомалага миллий валюта «сўм»нинг киритилиши ҳисобланади.
Ҳозир Ўзбекистон Республикаси пул тизими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги, 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ амал қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги – сўм, 1 сўм = 100 тийин. Сўм Ўзбекистонда ягона чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муомалага банкнот ва тангалар чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, мамлакатда пул муомаласи ҳолатига жавобгардир. Марказий банк банкнот ва тангаларнинг янги намуналарини тасдиқлайди, уларнинг тасвирини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.
Ҳозирда муомалада 1,3,5,10,25,50,100,200,500, ва 1000 сўмлик банкнотлар, 1,10,25,50 сўмлик ва 1,3,5,10,20,50 тийинлик тангалар амал қилмоқда. (пул белгиларини илова қилиш)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул, кредит ва валюта бошқаруви, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ва халқаро ҳисоб- китобларни амалга ошириш, миллий валютани чет эл валютасига алмаштириш тартиб- қоидаларини ва бошқаларни ишлаб чиқади, ҳамда жорий этади.
Шунингдек, Марказий банк ҳўзурида унинг бош функцияларидан бири бўлган пул эмиссияси сиёсатини амалга ошириш учун зарур бўлган муҳим ёрдамчи корхоналар: Қоғоз фабрикаси, Босмахона, Зарбхона, шунингдек, Қимматбаҳо металлар Агентлиги ва Республика Инкассация бирлашмаси ташкил этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |