Мавзу бўйича ўз билимини мустахкамлаш учун саволлар Тижорат банклари мижозлари учун қандай асосий операцияларни бажаради?
Банк низомида қандай бандлар булиши лозим?
Тижорат банкларининг Низом (Устав) фонди қандай вужудга келади?
Ўзбекистон Республикасида янгитдан ташкил этилган банкларнинг устав сармояси қанча миқдорда булиши лозим?
Тижорат банклари ўз фаолиятларини қандай тамоиллар асосида амалга ошириши лозим?
Тижорат банкларнинг асосий вазифалари нималардан иборат?
Банк операциялари деганда қандай асосий вазифалари тушунилади?
Банк операцияларининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
Банкларнинг депозит операциялари деб қандай хизматларига айтилади?
Банклар кимларга кредит операцияларини амалга оширади?
Банклар ҳисоб-китоб операцияларини кимларга ва қандай тартибда амалга оширадилар?
Банкларнинг қандай хизматлари касса операцияларидир деб айтилади?
Валюта операцияларида банклар мижозларга қандай хизматлар кўрсатадилар?
Қийматли қоғозлар бозорида банклар қандай операцияларни амалга оширадилар?
Банкларнинг траст, кафолат, факторинг, концальтинг, депо, лизинг ва бошқа операцияларига тариф беринг.
5. БАНКЛАРНИНГ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДАГИ АСОСИЙ ОПЕРАЦИЯЛАРИ.
Асосий тушунчалар Фонд биржаси
Инвестиция
Акция
Облигация
Давлат қисқа муддатли облигациялари
Вексел
Сертификатлар
Хазина мажбуриятлари
Хосилавий қимматли қоғозлар
5.1. Қимматли қоғозлар бозорининг асосий максад ва вазифалари. Қимматли қоғозлар бозори бозор иқтисодиётининг мухим таркибий кисми ҳисобланади. Мукаммал қимматли коғозлар бозорини яратиш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётининг уствор йўналишларидандир. Қимматли қоғозлар бозори иқтисодиётни янада ривожлантириш учун зарурдир. Чунки бу капитал бозорини мустахкамлайди. Унинг ривожи эса ўз навбатида давлат корхоналарини очиқ акциядорлар жамиятларига айлантириш билан боғлик. Қимматли қоғозлар ахолига корхоналарни бошқаришда бевосита қатнашиш имкониятини яратиш билан биргаликда, мамлакатда мулкдорлар синфини шакиллантиради, иқтисод равнаки учун мухим омил бўлган чет эл сармоядорларининг маблағларини жалб қилишга реал восита бўлиб хизмат қилади.
Қимматли қоғозлар бозорининг асосий вазифаси фақат давлат мулкини хусусий секторда тақсимлашдан ва шунинг натижасида мулкининг муайян бир мулкдор томонидан ўзлаштирилишидан иборат эмас. Бу асосан хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида амалга ошириладиган иш бўлиб ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси сармоядорларнинг пул маблагларини бир жойга жамлаб, уларни турфа инвестиция мақсадларида ишлатишдан, ишлаб чиқаришга йўналтиришдан иборат. Бозор кўп миқдордаги сармоядорларнинг маблағларини йиғиб, уни турли хил қуйилмалар учун тақсимлаши лозим. Бу фақатгина бозорнинг хажимдорлигига ва хилма-хиллигига, яъни муомаладаги қимматли қоғозларнинг мумкин қадар кўп сармоядорлар ўртасида тарқатилишига боғлиқ.
Фонд бозори давлат кредит муносабатларини бойитиб, уни янги босқитчга олиб чикади, яъни кредитлашни қимматли қоғозлар воситасида амалга оширадиган усуллар билан таъминлайди. Шу жихатдан у давлатнинг умумий макраиқтисодий сиёсати – пул, солиқ, бюджет сиёсатлари хосиласидир.
Инсоният қимматли қоғозларни муомалага чикариш орқали пулнинг қадирсизланиши муаммосини ҳал этишнинг йўлини топди ва хавас қиладиган даражада ранг-барангликка эришди.
Қимматли қоғозлар – ўзи билан боғлик мулкий хуқуқларни акс эттирадиган хужжатдир, у даромад манбаи бўлиб хизмат қилади, бозорда муомалада юритилиши ва олди-сотди воситаси булиши мумкин. Жаҳон амалиётида қимматли қоғозларнинг ҳар хил турлари ишлатилмокда. Бунда асосий хуқуқ давлатнинг ихтиёрида колдирилмокда. Давлат қарз мажбуриятларини ёки бошқача айтганда, облигацияларни муомалага чиқариш орқали мослашувчан тарзда пулларнинг хазинага етказилишини таъминлайди.
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорини фаолиятини амалга ошириш «Қимматли қоғозлар бозори ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонун асосида фаолият юритади.