Институционализм тарафдорлари «институт»ларга ҳар хил категория ва тушунчаларни масалан, давлат, оила, тадбиркорлик, монополиялар, хусусий мулкчилик, касаба уюшмалари, ҳуқуқий қоидалар, дин, ахлоқ ва
Институционализм тарафдорлари «институт»ларга ҳар хил категория ва тушунчаларни масалан, давлат, оила, тадбиркорлик, монополиялар, хусусий мулкчилик, касаба уюшмалари, ҳуқуқий қоидалар, дин, ахлоқ ва шу кабиларни киритадилар.
Институционализм ўзи таҳлил қиладиган предмет сифатида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг ҳам иқтисодий, ҳам ноиқтисодий муаммоларни илгари сурди.
Институционализм мактабининг асосчилари:
1. Торстейн Веблен (1857–1929)
2. Жон Коммонс (1862–1945)
3.УеслиМитчелл(1874–1948)
Т.Веблен – институционализм асосчиси.
Институционализмнинг ватани АҚШ, унинг асосчиси Торстейн Веблен (1857–1929) ҳисобланади. Замонавий институционализм йўналишининг дастлабки кўринишлари Т.Вебленнинг «Бекорчи синф» назарияси асарида изоҳлаб берилган.
Бозор хўжалиги амал қилишининг дастлабки босқичида ҳокимият ва мулк тадбиркорлар қўлида бўлади. Олдин ягона бўлган бу синф кейинчалик капитал эгалари ва ишлаб чиқаришни ташкил этувчиларга ажралади. Капитал эгаларини фақат ўз капиталларига келадиган фойда қизиқтиради, улар ўз капиталларини ишлаб чиқаришга қўймайдилар, балки фақатгина кредитга берадилар. Уларнинг даромад манбаи бўлиб реал сектор эмас, балки молия соҳасида айланиб турувчи қимматли қоғозлар ҳисобланади. Бу маънода капитал эгалари бекорчи синфни ташкил этади.
Ишчилар, шунингдек, ишлаб чиқаришни ташкил этувчилар ва техник мутахассислар унумли синф ҳисобланадилар, улар ўз капиталларига эга эмас ва бекорчи синф кредитга қўйган воситалардан фойдаланиб иш юритадилар.
Иқтисодий ўсиш босқичлари
Америка олими Уолтер Ростоу (1916) ўзининг «Иқтисодий ўсиш босқичлари» (1960) китобида жамиятнинг хўжалик ривожланиши босқичларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. Ростоу жамият тараққиётини босқичларга ажратишда техникавий – хўжалик кўрсаткичларини – техника тараққиёти даражаси, жамғариш меъёри, истеъмол даражасини асос қилиб олади.
У.Ростоу иқтисодий тараққиётнинг бешта босқичини кўрсатиб беради:
1. Анъанавий жамият: қишлоқ хўжалигининг устунлиги билан ифодаланади.
2. Ўткинчи жамият. Бу ерда иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратилган бўлади: фан ютуқлари ишлаб чиқаришга татбиқ этилади, банклар пайдо бўлади, ишлаб чиқаришни инвестициялаш кучаяди.
3. Юксалиш даври (саноат инқилоби): эски анъанавий уклад асосан тугатилади, иқтисодий ўсиш меъёрли ҳолат ҳисобланади, саноатнинг асосий тармоқларининг жадал ривожланиши амалга оширилади, давлат экспортни рағбатлантиради.
4. Етуклик босқичи: аҳолининг ўсишига қараганда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортиқ бўлиши таъминланади, миллий иқтисодиётнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви кучаяди, анъанавий жамият батамом тугатилади.
5. Оммавий истеъмол босқичи: узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари ва хизмат кўрсатиш асосий аҳамият касб этади.