- Маъруза режаси
- 1.Катта оралиқли бино ва иншоотларни монтаж усуллари.
- 2.Каркас элементларини ўрнатиш кетма-кетлиги
- 3.Иншоотларни доимий таянчларга кўчириш усуллари.
- 4.Монтаж усулларини ва ишларни биргаликда олиб боришни танлаш.
- Монтаж, панел, каркас, кран ости тўсинлари, фермалар, боғламалар, пўлат арқон, ясси ва фазовий монтаж, монтаж кранлари, чиғир, полиспаст, кўтаргичлар, домкрат, пневмоғилдиракли, гусеницали кранлар, минорали кранлар, чорпояли, темир йўлли кранлар.
Умумий қоидалар - Кўпчилик саноат ва фуқаро бино ва иншоотлари учун архитектура нуқтаи назаридан, фойдаланиш талаблари бўйича оралиқ таянчларни қурмасдан катта оралиқли қоплама (устёпма) ларни назарда тутиш зарур. Катта оралиқли фуқаролик биноларига йирик спорт, кўргазма ва концерт заллари, усти ёпилган стадионлар, вокзаллар, цирклар, бозорлар ва бошқа шунга ўхшаш иншоотлар киради. Саноат биноларида катта оралиқлар кўпинча авиа ва кемасозлик йиғув цехларида, машинасозлик корхоналарининг йиғув ва экспериментал цехларида энг кўп қўлланилади.
Катта оралиқли бино ва иншоотларни монтаж усуллари. - Катта оралиқли биноларнинг хилма – хиллиги ва уларга қўйиладиган турли хил талаблар тегишли конструктив ечимларга сабаб бўлди. Кўпинча, рамали, тўсинли тизимлар, аркали устёпмалар ва осма фазовий тизимлар қўлланилади. Фазовий иншоотларнинг конструктив ечимлари, уларни барпо этиш шартлари, қурилиш майдонининг хусусиятлари, монтаж қилиш механизмларидан фойдаланиш имкониятлари кўпинча энг мақбул технологияни ва иншоотни барпо этиш кетма – кетлигини талаб этади.
Пўлат конструкцияли бир қаватли саноат биноларини 18, 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 30 м баландликгача қилиб лойиҳаланади ва барпо этилади. Темирбетон конструкцияли бир қаватли бинолар 12, 18, 24, ва 30 м оралиққа 14.4 м баландликгача (устунни юқори қисмигача) ва 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 18 м баландликгача қилиб лойиҳаланади. - Пўлат конструкцияли бир қаватли саноат биноларини 18, 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 30 м баландликгача қилиб лойиҳаланади ва барпо этилади. Темирбетон конструкцияли бир қаватли бинолар 12, 18, 24, ва 30 м оралиққа 14.4 м баландликгача (устунни юқори қисмигача) ва 24, 30 ва 36 м оралиқли ва 18 м баландликгача қилиб лойиҳаланади.
- Бир қаватли саноат бинолари оралиқи, устунлар қадами ва баландлигига боғлиқ ҳолда қуйидаги турларга бўлинади: енгил ―оралиғи 6...18 м, баландлиги 5...12 м; ўртача ― оралиғи 18...30 м, баландлиги 8...24 м; оғир ― оралиғи 24..36 м, баландлиги 18...30 м.
Катта оралиқли бинолар конструкциясини монтаж қилиш усулларини ва монтаж қилишни ташкил этишни танлашнинг асосий мезонлари: - • монтаж ишлари ҳажми;
- • бинонинг ҳажмий – режавий ва конструктив ечимлари;
- • монтаж қилишнинг ва умуман бинони барпо қилишнинг белгиланган муддатлари;
- • монтаж механизмларининг мавжуд парки.
- Турли хил биноларнинг конструкцияларини монтаж қилиш усуллари қуйидагиларга боғлиқ ҳолда ажратилади:
- • қўлланиладиган кўтариш – монтаж қилиш жиҳозларига қараб – кранли ва крансиз усуллар;
- • монтаж қилиш олдидан элементларни блокларга йириклаштириш даражасига қараб – элементлаб, йирик блокли монтаж конвейерли йиғиш, рулонлаш;
- • элементларни лойиҳа ҳолатига ўрнатиш кетма – кетлиги бўйича;
- • ясси ва фазовий монтаж ва технологик блокларни лойиҳа ҳолатига ўрнатиш кетма – кетлиги бўйича;
- • монтаж қилишда краннинг бино бўйлаб ва кўндалангига ҳаракатланиши;
- • элементларни таянчга келтириш ва ўрнатиш усуллари;
- • конструкцияларни вертикал бўйича йиғиш кетма – кетликлари;
- • монтаж қилиш жараёнида бинолар, иншоотлар ва конструкциялар ишлашининг конструктив хусусиятлари;
- • объектни барпо этиш йўналишларига қараб – суриш, вертикал кўтариш, буриш усуллари.
Каркас элементларини ўрнатиш кетма – кетлиги - Элементларни ўрнатиш кетма – кетлигига боғлиқ ҳолда монтаж қилишнинг дифференциал (алоҳида), комплекс ва аралаш (комбинациялашган) усуллари қўлланилади
Каркас элементларини ўрнатиш кетма – кетлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |