Дарс тузилиши деганда алохида дарсни тузишда фойдаланиладиган
тахминий мулжалли режа тушунилади. Дарс тузилиши укувчиларга
машкларни окилона танлаш, материални тугри жойлаштириш ва дарсларни,
нагрузкани аниклашга ёрдам беради.
Дарс тузилиши дастур материални изчил урганиш асосида белгиланган
вазифаларга боглик. Куйилган вазифаларни бажариш учун тегишли материал
танланади, уни бажариш ва таълимнинг методик усуллари белгиланади.
Жисмоний тарбия дарсида хар кандай педагогик вазифани хал этиш
купинча шугулланувчилар организмининг зур беришини талаб килади. Бу
ишда организм тегишли даражада тайёрланган булиши керак.
Дарснинг асосий вазифаларини хал этиш шугулланувчиларни
уюштиришни, уларда зарур кайфият ва вазифаларни бажаришга булган
иштиёкини хосил килишни талаб этади.
6
Укувчиларни уюштирилган ва Павловнинг аста-секинлик хакидаги
«Физиологик коидаси» бажарилганидан сунг асосий вазифаларни хал
килишга киришиш мумкин. Асосий педагогик вазифаларни бажариш
купинча шугулланувчилар зур бераётган, фаолланган даврга тугри келади.
Укувчилар организми нисбатан катта зурикиш ва кучли эмоциолнал
холатда вазмин холатга бирданига утиши мумкин эмас.
Бошлангич синф укувчилари учун умумий дарс тузилиши кабул
килинган. У дарсни вазифаларига мувофик тузиш учун асос булади.
Дарснинг типик структураси: кириш кисмига 5-10 минут ажратилади.
Вазифаси: укувчиларни уюштириш, дарс вазифасини тушунтириш,
шугулланувчилар организмини бажаришга тайёрлаш.
Мазмуни: сафланиш элементлари, гимнастик кайта сафланишлар,
куллар оёклар, гавда билан кушимча харакатлар килиб юриш, югуриш,
сакраш, умумривожлантирувчи ва ракс машклари, уйинлар.
Асосий кисм 25-30 мунутдан иборат вазифалар: дарснинг асосий
вазифаларини хал этиш. Янги материални урганиш, утилган материални
бажаришни такомиллаштириш максадида такрорлаш, укувчилар харакат
малака ва куникмалар эгаллашлари, уларда тезкорлик, чакконлик, катъийлик
ботирликни устиради.
Якунловчи кисм: 3-5 минут
Вазифалар: дарснинг иккинчи кисмидаги машгулотларда юзага келган
таранглик ва кузгалишдан секин –аста нисбатан хотиржам холатга
утиш.дарсни якунлаш, уйга вазифа бериш, уюшган холда янги фаолиятга
утиш.
Дарснинг кириш кисми:
Дарснинг кириш кисми, бурилиш, юриш, санаш, укувчиларнинг эркин
харакати, топширик типидаги машклар ва уйинлардан хам бошланиши
мумкин. Бу дарс режаси ва укувчиларнинг холатига боглик. Укувчилар
7
дарсга хаяжонланиб келишганда машгулотларни кайта сафланиш, бурилиш,
одатдаги юришлар билан бошлаш ярамайди. Агар болалар дарсга вазмин
диккати жам булиб келганларида улар билан дарров янги материал
элементларини ургатиш мумкин.
Дарс бошида шугулланувчиларда тетик кайфият хосил килиш ва
уларни машкларни яхши бажаришга тайёрлаш керак.
Кириш кисмининг бошида укитувчи укувчиларни дарс вазифаси билан
таништиради.
Юкорида санаб утилган машклардан укитувчи дарснинг вазифалари ва
мазмунига мувофик равишда факат кириш кисми утиши учун зарур булган
машклар киритилади.
Дарсининг кириш кисмида одатда кескин жуштирмайдиган сафланиш
унсурлари билан уюштирувчи уйинлар кулланилади.
Дарснинг асосий кисмига хар кандай материални киритиш мумкин.
Дарсда доимо харакатли уйинлар утказилади. Улар одатда дарснинг
асосий кисмига киритилади.
I-II синф укувчилари билан дарс мобайнида купинча иккита уйин
утказилади. Бунда бир уйин албатта дарснинг асосий кисмига киритилади.
Иккинчиси эса асосий ёки бошка кисмларда булиши мумкин.
Дарс асосий кисмининг тахминий мазмуни
1. Мувозанат машклари, туплар билан бажариладиган машклар,
балнадликка сакраш, уйнаш.
2. Бадан тарбия типидаги умум ривожлантирувчи машклар, нишонга
улоктириш, тирмашиш, сакраш уйини.
3. Кадди-коматни шакллантириш машклари, ошиб утиш, узунликка
сакраш, улоктириб уйнаш.
Асосий кисм ичида практик материални тугри жойлашиши катта
ахамиятга эга . Асосий кисмнинг бошида янги материал ва кунтли хамда
аник бажаришни талаб килинадиган машклар урганилади. Масалан:
«Мувозанатни саклаш» машклари таниш уйинлардан олдин утказилади.
8
Организмни зуриктирадаган машклар енгил машклардан сунг
утказилади. Бу билан нагрузкани аста-секин купайтириш тамойилларига
риоя килади.
Утилган материални такомиллаштириш янги материал урганилгандан
сунг утказилади. Агар янги материал дарснинг асосий кисмига киритилмаса,
утилганларни такомиллаштириш камрок таниш машклардан бошланади.
Дарснинг асосий кисмида харакат куникмаларини такомиллаштириш
ва ирода сифатларини тарбиялашда машкларни бажариш шартлари
мураккаблаштириб борилади.
Болаларнинг эмоционал холатини тез ва кучли оширадиган машклар
(уйинлар) асосий кисмининг охирида утказилади.
Дарснинг якунловчи кисми.
Тугри утказиладиган асосий кисм болаларда бир кадар асабий
кузгалишни вужудга келтиради. Уларнинг томир уруши ва нафас олишини
тезлаштиради.
Укувчиларнинг бошка фаолият турига утига кулай шароит яратиш учун
укувчилар организмини жуда вазмин холатга келтириш зарур.
Дарс охирида укувчилар сафланишади. Укитувчи дарсни якунлайди,
ижобий томонлар ва камчиликларни курсатади. Айрим укувчиларга хатосини
айтади хамда уйга вазифа беради. Дарс укувчиларнинг уюшган холда залдан
(майдондан) кетиши билан якунланади.
Мактаб фаолиятида қуйидаги дарс типлари мавжуд: а)кириш дарслари,
б)янги материал билан танишиш дарслари, в)ўтилган дарсни
такомиллаштириш дарслари , г)аралаш дарслар , д)якуний дарслар
Ҳар қандай дарс типовой тузилишга мувофиқ ўтказилади, лекин уларнинг
ҳар бири ўзига хос хусусиятга эга.
Кириш дарслари ўқув йилининг, чоракнинг бошида, шунингдек,
дастурнинг янги бўлимларини ўтишдан олдин ўтилади.
Кириш дарсининг бошида суҳбат бўлади, унда ўқитувчи ўқувчиларни
булгуси дарсларнинг мазмуни, уқитувчи ва ўқувчиларнинг вазифалари, уқув
9
дастури уларга қўядиган талаблар билан таништиради. Уқитувчи бу дарсда
болалар эътиборини фаол ҳаракат қилиш, вазифаларни аниқ бажариш,
бутун синф жамоаси билан биргаликда аҳил ҳаракат қилиши зарурлигига
қаратади. Суҳбат ифодали, ҳаяжонли, болаларда қизиқиш уйготадиган,
уларни яхши шугулланишга ундайдиган бўлиши лозим.
Кириш дарсида уқувчиларни дарсларнинг утиш тартиби, сафланиш(уқув
йили) бошидаги, кириш дарсларида, одатда, буйига кура
сафланилади)таништирилади, уларга дарсларга тайёрланиш, майдончага ва
залга келиш ҳақида, навбатчиларнинг вазифаси, машгулотларнинг уюшган
ҳолда бошланиши ва тугалланиши ҳақида гапирилади. Кириш дарси одатда,
синфда ва амалий машгулот утадиган жойда давом эттирилади. Уқитувчи
болаларни булгуси дарсларга тайёрлаш билан боглиқ вазифаларни
бажариб булгач, вақтнинг бир қисмини уқувчиларга таниш ўйинларни
утказиш учун фойдаланади. Бунда агар уқувчиларга уйинни танлаш, ташкил
этиш ва утказиш ташаббуси берилса, яхши булади. Уйин фаолияти
уқувчиларни булгуси дарсларга аъло даражада тайёрлайди.
Кириш дарсларидан сунг я н г и м а те р и а л билан танишиш дарслари
ўтилади. Бундай дарслар кўп бўлмайди. Кириш дарсидан сунг фақат битта
янги материал билан танишиш дарси утилиши мумкин, чунки кейинги
дарсларда боларага аввалги дарсда маълум бўлган материал учрайди.
Бу дарсларнинг хусусияти шундаки, уларнинг ҳар бир қисмида болалар учун
янги бўлган материал мавжуд. Бу уқитувчи зиммасига дарсда болалар осон
ўзлаштирадиган қизиқарли материалларни бериш вазифасини юклайди.
Шундан сунг уқитувчи 1-синфда кириш дарсининг, 3-синфда янги
материал билан таништириш дарсининг тахминий режасини уқувчиларга
тушунтириб, кургазма орқали кўрсатиб беради.
Т а к о м и л л а ш т и р и ш дарсларида асосий вазифа
олдин урганилган машқларни бажаришни яхшилашдан иборат.
10
Бу дарсларда эътибор машқларни бажариш техникасига, кўникманинг
шаклланишига қаратилади, ҳаракатла- ниш малака ва куникмаларини
такомиллаштирувчи мураккаб- лаштиришлар ҳамда уйинлар қулланади.
Кўпроқ а р а л а ш дарслар ўтилади. Уларда янги материал билан
таништириш ва ўтилганларни бажаришни такомиллаштириш вазифалари
бирга амалга оширилади. Бу дарсларнинг асосий қисмида янги материални
машқларнинг бир турида бериш ва унга нисбатан кўпроқ вақт ажратиш
лозим. Дарснинг қолган материаллари, машқларни яхши бажаришга
эришиш учун такрорланади.
Маълумки, янги материал болалардан катта қунтни талаб қилса, у
дарснинг биринчи ярмида берилади, сўнг эса ўтилганлар такрорланади.
Кўпинча шундай ҳам бўладики, янги материал олдинги дарсда ўтилган
машқларни такрорлагандан сўнг берилади. Бундай пайтда янги материал
машқларни бажаришдаги катта ёки камроқ аниқликни, шунингдек,
огирликнинг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда дарс асосий қисмининг
уртасида ҳам ўтилиши мумкин.
Ҳ и с о б г а о л и ш дарсларида ишга якун ясалади, ўқувчиларнинг
билимлари ва малакалари текширилади ва баҳоланади. Бундай дарслар
чорак охирида ўтилади, лекин улар чорак уртасида ҳам, йилнинг иккинчи
ярми давомида ҳам утилиши мумкин. Якунловчи дарслар олдиндан
режалаштирилади, уқувчилар бундан хабардор булишлари ва унга мунтазам
тайёрланишлари лозим.
Тузилишига кура мазкур дарслар бошқа типдаги дарслардан фарқ қилмайди.
Уларнинг ўзига хослиги шундаки, якунловчи машқлар дарсда асосий
ҳисобланади, якунга дарснинг бутун мазмуни ва бориши буйсунади.
Синовни бошлашдан олдин болалар машқларни бир сидра машқ қилиб
оладилар. Синов машқлари болалар томонидан жуда масъулият билан
бажарилади. Психологик тарангликни сусайтириш учун якунловчи
машқлардан сунг уйинлар утказиш зарур.
11
Дарс зичлиги деганда унга ажратилган вақтдан мақсадга мувофиқ самарали
фойдаланиш тушунилади. Бу вақтдан қанчалик оқилона фойдаланилса,
дарс шунча зич булади. Дарс зичлиги муҳим аҳамиятга эга, чунки у
огирликка, дарс олдига қуйилган вазифаларнинг бажарилишига, уқув
дастурини муваффақиятли амалга оширишга ва ҳоказоларга таъсир
кўрсатади. Ҳар бир ўқитувчи дарснинг зич бўлишидан манфаатдор, чунки
бу унга дарсни тўлиқ ўтишга имкон беради.
Жисмоний маданият дарсларига ажратилган вақт идрок қилишга, машқларни
тушуниб олиш ва бажаришга, бир машғулот туридан иккинчисига қисқа
муддатда ўтишга, жиҳоз ва инвентарларни тайёрлашга кетади.
Бу аъзолар ўртасидаги вақт нисбатини ўқитувчи мутаносиблаштиради.
Дарсга тайёрланишда у дарс ўтиш режасини икир-чикиригача ўйлаб олиши
ва қаерда машқлар намойиш қилиш, қаерда намойишни тушунтириш билан
олиб бориш, қаерда буйруқ ёки команда беришни ҳал этиши керак.
Дарс бошлангунча зарур жиҳоз ва инвентарларни тайёрлаш лозим. Бу
снарядларни жойлаштириш ёки турли нарсалар
(таёқлар,тўплар,арғамчилар ва ҳоказо)ни тарқатишга кам вақт сарфлашга
имкон беради.
Дарсни бирданига кўплаб ўқувчилар шуғулланадиган қилиб ташкил этиш
дарсни анча зичлаштиради. Сафланиш машқлари, юриш, югуриш,
умумривожлантирувчи машқлар ва бошқаларда бунга осонгина эришилади.
Сакраш, улоқтириш ва тирмашиш, мувозанатни сақлаш машқларини
бажаришда зичликка эришиш қийин.
Бир вақтда шуғулланадиган ўқувчилар сонини ошириш учун иложи борича
кўпроқ снарядлардан фойдаланиш зарур. Бундай пайтда ўқувчилар
снарядлар сонига қараб икки гуруҳга бўлинадилар ва ўқитувчи ҳар бир
гуруҳга бошлиқ тайинлайди. Ўқитувчи ўз олдига дарсни зичлаштириш
вазифасини қўяр экан, ўқувчилар бутун дарс давомида режада белгиланган
даражада банд бўлишларига ҳаракат қилади.
12
Юқори зичликда ўтилган дарс ўқувчиларнинг фаол ва фойдали
шуғулланишларини таъминлайди, организмга тушадиган жисмоний
оғирликни оширади, уюшқоқлик ва интизомлиликни тарбиялайди.
ДАРСДА ўқувчиларга тушадиган жисмоний оғирлик
Ўқитувчи дарсга тайёрланишда жисмоний оғирлик билан боғлиқ
масалаларни ҳал этади. Жисмоний оғирлик деганда бутун дарс жараёни ва
жисмоний машқларнинг шуғулланувчилар организмига кўрсатадиган
муайян таъсири тушунилади.
Жисмоний оғирлик маълум даражада машқларнинг дозировкаси билан, яъни
машқлар миқдори, уларнинг такрорланиши, машқларни бажаришга
ажратиладиган вақт, шунингдек, уларни бажариш шароитлари билан
белгиланади.
Барча жисмоний машқлар шуғулланувчилар организмига таъсир кўрсатади
баъзилари кўпроқ, баъзилари озроқ. Кўп миқдордаги машқлардан иборат
дарс анча оғир бўлади. Шундай экан, дарслардаги оғирлик ҳар хил бўлиши
мумкин, ўқитувчи эса уни мутаносиблаштириб туриши шарт. Ўқувчиларга
тушадиган оғирлик ошиб кетишига йўл қўймаслик керак. Бу ўқувчиларни
толиқтиради ва улар иш қобилиятига ёмон таъсир этади. Шу билан бирга
машғулот енгил ҳам бўлмаслиги керак, чунки унда машқларнинг организмга
таъсири камлик қилади.
Ўқитувчи ҳар бир дарсда ўқувчилар организмига етарлича оғирлик бериши
керак. Бу таълимий вазифалар билан бирга организмнинг зарур функционал
фаолиятини яхшилашни ҳам таъминлайди. Бунинг учун жисмоний
машқлардан моҳирона фойдаланиш ва уларнинг шуғулланувчилар
организмига қандай таъсир этишини билиш керак.
Жисмоний машқларнинг организмга таъсирини аниқлайдиган кўплаб
усуллар мавжуд. Уларга қуйидагилар киради: қон босими, тана ҳарорати ва
пульсни ўлчаш, қон таркибини текшириш ва бошкалар. Ўқитувчи
кўрсатилган усуллардан кўпроқ пульсни ўлчашдан фойдаланади.
13
Ўқитувчи жисмоний оғирликни олдинроқ, дарс режасини тузаётганда
белгилайди, дарс жараёнида эса кузатишларга мувофиқ баъзи бир
тузатишлар киритади. Бунда оғирликни аста секин равишда ошириб
боришга интилиш лозим. Катта оғирлик дарс асосий қисмининг ўртасида
берилиши керак.
Оғирликни мутаносиблаштиришни кўп миқдордаги, турли жисмоний
тайёргарликка эга бўлган болаларнинг бир вақтда шуғулланиши
қийинлаштиради. Машғулотни ўртача жисмоний тайёргарликка эга бўлган
ўқувчиларга мўлжаллаш керак.
Дарсдаги жисмоний маданият қуйидагича мутаносиблаш- тирилади:
а)ўйинлар ва машқлар миқдорини ўзгартириб;
б)машқларни турлича миқдорда такрорлаш билан;
в)машқни бажаришга ажратилган вақтни кўпайтириб ёки озайтириб;
г)машқни бажариш суръатини ўзгартириб;
д)ҳаракатлар амплитудасини кўпайтириб ёки озайтириб;
е)машқни бажаришни мураккаблаштириб ёки соддалаштириб;
ж)машқларни бажаришда турли нарсаларни қўллаб.
Оғирликнинг ошиб бориши мутлақо аста- секин бўлиши мумкин эмас, чунки
машқлар ўртасида қисқа танаффуслар бўлади, қолаверса машқлар ҳам
ўқувчиларга таъсир этиш бўйича бир хил бўлмайди.
Ўқувчиларга тушадиган оғирлик ҳаддан ошиб кетмаслиги учун қийин
машқларни бир оз осони билан, таниш машқларни эса нотаниш машқлар
билан алмаштириб туриш керак.
Дарсгача гимнастика машклари ва унинг максади. Укувчиларнинг
аклий иш кобилиятлари ва олдиларида турган укув фаолиятларига истак
билдириши хамда бадан аъзоларида салбий сингишларни огохлантириш.
Узок вакт харакатсизликда булган вазиятни йукотиш. Мажмуа машклари
кийин булмаган 5-6 та машклар жисмоний тарбия укитувчиси ёки юкори
синф укувчиси, физорг томонидан берилган топширик буйича коидага
мувофик машгуллотларни очик хавода утказиш учун тузилади.
14
Куни узайтирилган гурухда спорт соати ва унинг максади: укувчилар
соглигини мустахкамлаш ва фаол дам олиш , чиникиш аклий ва жисмоний
юкланишларнинг олдини олишдан иборат. Машгулотлар кийинчилик содир
булмайдиган шаклда, жалб килиш хусусиятида, уйин методларидан
фойдаланиш устунлигида утказилади. Шунингдек, уйга бериладиган
топшириклар хам бажарилади. Бундай машгулотларни утказишда
мутахассислар, мактабнинг жисмоний тарбия фаоллари ва ота-оналар хам
жалб килинади. Машгулотлар хар куни 35-45 дакика мобайнида утказилади.
Синфдан ташкари ишлар: Дастурнинг ушбу кисми жисмоний тарбиянинг иш
шакли мазмунини бирлаштиради. Укувчиларнинг умумий жисмоний
тайёргарлигини, спорт турларидан, спорт шуъбаларидан жисмоний тарбия
байрамларини, спорт мусобакаларини, давлат стандартларини топширишга
тайёргарлик куришларини уз ичига олади.
Спорт мусобакалари: Мактаб мусобакаларининг утказилиши дарсдан
ташкари мактабнинг оммавий спорт тадбирлари хакида календар иш
режасига мувофик ва мактаб рахбариятининг назоратида булиши керак.
Мактабнинг ички мусобакалари синфлараро, синф гурухлариаро утказилади.
Бундан ташкари мусобакалар шахсий биринчилик учун хам утказилади.
Мактаб биринчилиги учун синфлараро мусобакалар спартакиада
шаклида хам утказилади. Мусобакалар хар хил синфларда утказилиши
мумкин. Масалан: «Укитувчилар куни»га, «Навруз куни» га багишлаб ва
бошкалар. Шунга ухшаш оммавий спорт турлари буйича мусобакаларни
мактаблараро утказишни амалга ошириш керак.
Спорт шуъбалари:- спортнинг у ёки бу тури билан шугулланувчи
укувчилар учун ташкил килинади. Спорт шуъбаларини ташкил этиш учун энг
аввало шароит хисобга олинади. Умумий рахбарлик жисмоний тарбия
укитувчисига юклатилади. Шунга ухшаш машгулотларни утиш учун
жамоатчи устоз мураббий (тренер) жамоатчи инструктор, мактабнинг энг
яхши спортчи укувчилари таклиф килинадилар. Баъзан хак тулаш йули билан
спорт турларига устоз мураббий (тренер) таклиф килинади.
15
Машгулотлар хафтада 2-3 марта утказиладиган шуъбалардга
катнашишидан олдин албатта тиббий назорат куригидан утишлари шарт.
Спорт байрамлари: Бу тадбир мактабнинг барча анъаналарига
асосланиб оммавий спорт тадбирлари календари ва бошка тадбирларга
ёндашган холда йилида икки марта анъаналарга мувофик мавсумнинг
бошида ва якунида хам мусобаклар тантанали очилиши ва ёпилиши билан
оммавий спорт мусобакаларини утказиш хам учрашувлар гимнастика ва
спорт турларидан катнашишлар хамда голибларни мукофотлаш билан
тугалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |