Асосий машклари мусиқа билан боғликдир. У ҳаракат координациясини,
ҳаракат пластикасини ривожлантиради. Машқлар рақс характеридаги
ҳаракатлар тарзида бажарилади. Машк мазмунига барча машқлар киради.
Гимнастиканинг кўшимча турларига спорт гимнастикаси, ишлаб
чиқариш гимнастикаси, даволаш гимнастикаси киритилган.
Спорт гимнастикаси шуғулланаетган спортчига ўзи танлаган спорт
турида ўз маҳоратини эгаллашга ёрдам беради.
Спорт гимнастикаси
машқлари умумий ва махсус тайёргарлик жараёнида кўлланилади. Ишлаб
чикариш гимнастикасининг асосий вазафаси ишчининг ишлаб чиқариш
қобилиятини, меҳнат унумдорлигини оширишдир. Бу гимнастика ишчининг
иш режимига киритилади. У халқ хўжалиги корхоналарида, муассасаларида
физкультура танаффуси ва ишдан аввал гимнастика паузаси тариқасида олиб
борилади.
Даволаш гимнастикаси саломатлик ва меҳнат қобилиятини
тиклаш
вазифасини ҳал килади. Асосан, тана тузилиши камчиликлари, ҳаракат
аппарати ишларини яхши йўлга қўйишда хизмат қилади. Дам олиш уйлари,
санаториялар, касалхоналардаги даволаш кабинетларида амалга оширилади.
Спорт сўзи аввалига ўйин маъносида тушинилар эди, кейинчалик эса
кўнгил очиш воситаси деб карала бошланган. Чунки шуғулланувчилар фақат
ўзаро куч синашиб мусобакалашар эдилар.
Хатто XIX асрнинг охири XX
асрнинг бошларигача партада юкори натижаларга эришиш ёки мусобақада
ғолиб чиқиш, кўнгил очиш, дам олиш воситаси деб қаралиб келинди. Узок
вақтгача таълим тарбия ишларида аҳамиятга эга бўлмаган ҳаёт учун кераксиз
нарса деб баҳо берилди. (Лесгафт,
1909; Эббер, 1925; Гаулгоффер ва Штрейхер, 1930). Спорт кўп
қиррали маънога эга бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг махсулидир. Жамиятда
спорт билан шуғулланиш аҳамияти унинг жисмоний тарбия жараёни деб
қабул қилинади. Спорт жамият маданиятининг асосий элементи сифатида
спорт маҳоратини ошириш, ҳаракат санъатини эгаллаш, жисмоний
сифатларини ривожлантириш орқали жисмоний тарбия жараёнида восита
тарзида қўлланилмоқда. Жисмоний тарбияда ҳаракат
кобилиятини
ривожлантиришнинг имконияти чексиз эканлиги ҳозирги кунда сир эмас.
Бунга далил ўрнатилаётган рекордлар, спорт натижаларидир. Спорт
натижаси яхшилаш учун олиб борилаётган изланишлар, янги усулиятлар,
воситалар, спорт тайёргарлиги мазмунини бойитмоқда. Бу эса кўплаб
спортчи ва тренерларнинг жисмоний тарбия назарияси ва услубиётини янги
илмий-амалий қонуниятлар билан бойитаётганлигидан далолат бермоқда.
Ҳозирги кунда спортга қўшни қардош мамлакатлар билан ўзаро
дўстлик ва ҳамжиҳатлик ўрнатишдек, мусобақалар пайтида чин инсонийлик
ҳислатларини чуқурроқ намоён этишни юзага чикариш вазифаси юклатилган.
Турли ижтимоий шароитда спортнинг
айрим хусусиятлари бир-бири
билан бутунлай зид келади, деб қаралади. Бунга собиқ совет спортининг
мақсади ва вазифаси ҳамда буржуа спортидаги профессионализмнинг
мазмуни мисол бўла олади. Ривожлантан мамлакатларда спорт билан кўпроқ
ўқувчилар, талабалар, армия ва флот хизматчилари шуғулланадилар. Асосий
сабаб спорт ҳарбий ва ҳаётий тайёргарликдаги муҳим омилдир. Бундан
ташқари уларда спортнинг иқтисодий роли асосий ўринни эгалайди.
Спортдан улар дам олиш, одам организмининг формаси, функциясини
ўзгартириш учун эмас, яшаш, моддий неъмат яратиш учун шуғулланадилар.
Спортнинг тарихий
ривожланиши шунга олиб келдики, унинг айрим
турлари хажаро обрў қозонди, ҳаётий-зарурий аҳамият касб этди, жисмоний
тарбия учун асосий восита сифатида тан олинди. Буларга: енгил атлетика,
оғир атлетика, классик кураш, бокс, сузиш,
баскетбол, футбол, гандбол,
теннис, велоспорт, волейбол, сувда тўп ўйини, спорт гимнгастйкаси ва бошқа
Осиё, Оврупа, Жахрн чемпионатлари Олимпиада ўйинлари дастурига кирган
ва бошқа спорт турлари мансубдир.
Булардан ташкари бошка турлар спортнинг миллий турлари деб аталиб
(ҳаётий-амалий, ҳарбий-амалий ва ҳ.к.) тарбия жараёнининг асосий воситаси
тарзида фойдаланилмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: