Жами ҳисобга олинадиган бирлик
|
11,000
|
|
11,000
|
|
Ҳисобга олинадиган таннарх
|
Таннарх
|
Эквивалент бирлик
|
Бирлик таннархи
|
Тўғридан-тўғри материал
|
$13,750
|
11,000
|
$1,25
|
Тўғридан-тўғри меҳнат
|
8,560
|
10,700
|
0,80
|
Устама ишлаб чиқариш харажатлари
|
12,840
|
10,700
|
1,20
|
Ҳисобга олинадиган жами таннарх
|
$35,150
|
|
$3,25
|
|
Ҳисобга олинган таннарх
|
I-устун
|
II-устун
|
III-устун
|
IV-устун
|
Жараёндан ташқарига чиқарилган бирлик
|
10,000
бирлик
|
$ 3,25
|
|
$32,500
|
Ишлаб чиқариш жараёни охирида заҳиралар:
Тўғридан-тўғри материал
Тўғридан-тўғри меҳнат
Устама ишлаб чиқариш харажатлари
|
1,000 бир.
|
1,25
|
$1,250
|
|
700 бир.
|
0.80
|
560
|
|
700 бир.
|
1.20
|
840
|
2,650
|
Ҳисобга олинган жами таннарх
|
|
|
|
$35,150
|
|
|
Материал
|
Қайта ишлаш харажатлари
|
Ҳисобот даврида ишлаб чиқаришга олинган ва якунланган бирликлар
|
10,000
|
10,000
|
Ишлаб чиқариш жараёни якунидаги материал:
1,000 бирлик 100% материал қўшилишини ҳисобга олиб
|
1,000
|
|
Ишлаб чиқариш жараёни якунида қайта ишлаш:
1,000 бирлик 70% қайта ишланган
|
|
700
|
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган эквивалент бирлик
|
11,000
|
10,700
|
Ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот бирлигининг таннархи ҳамда эквивалент бирлигини ҳисоблаш тартибини яна қулайроқ бошқача жадвал кўринишида кўриб ўтайлик.
А жараён тўғрисидаги ахборотлар:
Ҳисобот даврининг бошида тугалланмаган ишлаб чиқариш –
А жараёнга киритилган маҳсулот бирлиги, бирлик 16,000
Қайта ишлаш якунланган ва Б жараёнга ўтказилган маҳсулот, бирлик 11,000
Ҳисобот даврининг охирида тугалланмаган ишлаб чиқариш, бирлик 5,000
Ушбу даврдаги материал харажатлари, п.б. 90,000
Ҳисобот даврида қайта ишлаш қиймати, п.б. 60,000
Материал харажатлари жараённинг бошида амалга оширилади, қайта ишлаш қиймати жараён давомида текис қўшилиб боради. Тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг тайёрлик даражаси 50% баҳоланмоқда. Б жараёнга ўтказилган маҳсулот таннархи ва ҳисобот даврининг охиридаги тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини ҳисоблаш талаб этилади.
Талаб қилинадиган ҳисоб-китоблар натижаларини қуйидаги жадвалда расмийлаштирамиз (7-жадвал):
7-жадвал
Маҳсулот таннархи тўғрисидаги ҳисобот
Маҳсулот бирлиги таннархининг ҳисоби:
Харажатлар элементлари
|
Умумий таннарх, п.б.
|
Тайёр маҳсулот, бирлик
|
Жараён якунидаги қолдиқ эквивалент бирлиги
|
Эквивалент бирлиги суммаси
|
Бирлик таннархи, п.б.
|
Материаллар
|
90000
|
11000
|
5000
|
16000
|
5.6250
|
Қайта ишлаш қиймати
|
60000
|
11000
|
2500 (5000х1/2)
|
13500
|
4.4445
|
|
150000
|
|
|
29500
|
10.0695
|
Жараён якунида ишлаб чиқариши тугалланмаган бирликлар таннархи:
Материалларнинг қиймати (5000 бирлик * 5.6250) 28125
Қайта ишлаш қиймати (2500 бир. * 4.4445) 11111 39236
3. Жараёнда якунланган тайёр маҳсулот таннархи
Тайёр маҳсулот (11000 х 10.0695) 110764
А Жараён бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш счёти қуйидаги кўринишга эга бўлади (8-жадвал):
Олдинги А жараённинг таннархи Б жараёнда алоҳида элемент сифатида қаралади.
8-жадвал
А-жараён бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш жараёни
|
Сумма
|
|
Сумма
|
Материаллар
Қайта ишлаш харажатлари
|
90000
60000
|
Маҳсулот таннархи
Жараён якунида тугалланмаган бирлик таннархи
|
110770
39236
|
Жами
|
150000
|
Жами
|
150000
|
Ишлаб чиқариш жараёни давомида йўқотишлар юз беради. Бунга суюқликларнинг буғланиши, материалларни ишлатишдаги йўқотишлар, ишлаб чиқаришдаги яроқсизлик ва бошқа йўқотишларни киритиш мумкин. Ишлаб чиқариш тўғри ташкил этилган ҳолларда уларни минимумга келтириш мумкин ва бу норматив йўқотишлар (назорат қилиб бўлмайдиган) деб аталади. Қочиб бўлмайдиган харажатлардан ташқари ишлаб чиқаришнинг нормал ташкил этилишида юзага келмасдан, балки технологик жараёнлардаги нуқсонлар эвазига юзага келадиган йўқотишлар ҳам мавжуд. Бундай йўқотишлар нормадан юқори йўқотишлар ёки назорат қилинадиган харажатлар деб аталади.
Норматив йўқотишлар маҳсулотларнинг таннархига олиб борилади, нормативдан юқори йўқотишлар эса ишлаб чиқариш даврининг охирида фойда ва зарарлар счетидан ҳисобдан чиқарилади.
1-мисол. Ишлаб чиқариш жараёнида қиймати 13000 п.б бўлган 1300 литр суюқлик ишлатилади. Норматив йўқотиш 20% бўлиб, 260 литрни ташкил этади. Маҳсулот бирлиги таннархини аниқлаш талаб этилади.
Тайёр маҳсулотнинг таннархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ишлаб чиқариш харажатлари 13000 п.б = 13000/1040 = 12.5 п.б./л
Кутилаётган маҳсулот чиқиши 1300 л-260л.
Агар ишлаб чиқариш жараёнида нуқсонларга йўл қўйилса, у холда ушбу йўқотишлар кўпайиши мумкин.
2-мисол. Режада 1040 л маҳсулот чиқиши керак бўлгани холда ҳақиқатда 950 л маҳсулот олинди. Бунда нормадан ортиқча йўқотиш 90 л.ни ташкил этди. Тайёр маҳсулот таннархини аниқлаш талаб этилади.
Маҳсулот бирлиги таннархи бунда ўзгармайди, яъни 1 мисолда аниқланган 12.5 п.б/л. ни ташкил этади. Ишлаб чиқаришнинг умумий харажатлари қуйидагича тақсимланади:
Тайёр маҳсулот (950 л.* 12.5 п.б) 11875 п.б
Нормадан ортиқча харажатлар (90 л.*12.5 п.б) 1125 п.б
13000 п.б
Тугалланмаган ишлаб чиқариш счети қуйидаги кўринишга эга бўлади (9-жадвал).
9-жадвал
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма
|
Киритилаётган ресурслар харажатлари
|
1300
|
10
|
13000
|
Норматив йўқотиш
Нормативдан юқори йўқотиш
Маҳсулот таннархи
|
260
90
950
|
12.5
12.5
|
1125
11875
|
Жами
|
1300
|
|
13000
|
Жами
|
1300
|
|
13000
|
Норматив йўқотишлар брак маҳсулотлар юз берганда уларнинг ҳисобида шуни инобатга олиш керакки, брак маҳсулотларнинг бир қисми реализация қилиниши мумкин. Брак маҳсулотларни сотишдан олинган даромадларни таннарх счетининг кредитида ҳисобга олиш лозим.
Масалан, технологик жараёнда қиймати 15000 п.б. бўлган тайёрловга мўлжалланган 3500 та буюмдан 3000 та маҳсулот олинди. 500 та брак маҳсулотни 1.5 п.б. дан реализация қилиш мумкин. У ҳолда таннархни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш харажатлари (норматив йўқотишлар реализацияси қийматидан ташқари)
Кутилаётган маҳсулот чиқиши
= 15000 п.б. – (500 х 1.5 п.б.) / (3500-500) = 14250/3000 = 4.75 п.б.
Ушбу жараённинг тугалланмаган ишлаб чиқариш счети қуйидаги кўринишга эга бўлади (10-жадвал):
10-жадвал
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Суммаси
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Суммаси
|
Киритилаётган ресурслар харажатлари
|
3500
|
4.30
|
15000
|
Норматив брак
Маҳсулот таннархи
|
500
3000
|
1.5
4.75
|
750
14250
|
Жами
|
3500
|
|
15000
|
Жами
|
3500
|
|
5000
|
Нормативдан ортиқча браклар юзага келганда, (масалан 100 бирлик) уни сотишдан олинган даромад режалаштирилмаган даромад ҳисобланади ва уни маҳсулот бирлиги таннархининг камайишига олиб бориш мумкин эмас. Бу даромад алоҳида “Нормадан юқори йўқотишлар” счетининг кредитида кўрсатилади. Ушбу счетларнинг кўриниши қуйидагича бўлади (11-жадвал):
11-жадвал
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма-си
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма-си
|
Киритилаётган ресурсларга харажатлар
|
3500
|
4.30
|
15000
|
Норматив брак
Нормадан юқори йўқотишлар
Маҳсулот таннархи
|
500
100
2900
|
1.5
4.75
4.75
|
750
475
13775
|
Жами
|
3500
|
|
15000
|
Жами
|
3500
|
|
15000
|
Нормадан юқори йўқотишлар счети
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма-си
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сум-маси
|
Тугалланма-ган ишлаб чиқариш
|
100
|
4.75
|
475
|
Бракни сотишдан олинган тушум
Фойда ва зарарлар счети
|
100
|
1.5
|
150
325
|
Жами
|
100
|
|
475
|
Жами
|
100
|
|
475
|
Агар ҳақиқий йўқотишлар кутилаётган йўқотишлардан кам бўлса, у ҳолда нормадан ортиқча даромад юзага келади ва нормадан ортиқ йўқотишлар сифатида ҳисобга олинади, лекин таннархни ҳисоблашда ҳисобдан чиқарилмайди.
Масалан, навбатдаги жараёнга умумий қиймати 1500 п.б.га тенг бўлган 1500 бирлик миқдоридаги маҳсулот ўтказилди. Норматив йўқотиш бошланғич қолдиғига нисбатан 1/6 ташкил қилади, яъни 250 бирлик, лекин ҳақиқатдаги йўқотиш 150 бирликни ташкил этмоқда.
1 бирликнинг таннархи = Ишлаб чиқариш таннархи =
Маҳсулотнинг кутилаётган чиқиши
=1500 / (1500-250) =1500 / 1250=1.2 п.б
Тугалланмаган ишлаб чиқариш счети қуйидаги кўринишга эга бўлади (12-жадвал):
12-жадвал
Тугалланмаган ишлаб чиқариш
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма-си
|
|
Миқ-дори
|
Баҳо-си
|
Сумма-си
|
Киритилаётган ресурслар харажатлари
Нормадан юқори даромад
|
1500
100
|
1.0
1.2
|
1500
120
|
Норматив брак
Маҳсулот таннархи
|
250
1350
|
1.2
|
1620
|
Жами
|
1500
|
|
1620
|
Жами
|
1500
|
|
1620
|
Ушбу қоидалар умумэътироф этилган қоидалар бўлиб маҳсулот таннархини ҳисобга олишда инобатга олиниши талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |