Мавзу: жамият ва инсон фалсафаси режа



Download 123,5 Kb.
bet4/6
Sana08.06.2022
Hajmi123,5 Kb.
#643695
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6. мавзу.Жамият ва инсон ММ.

Эл-элатнинг шаклланиши, Шарқнинг кўпгина халқларида жамиятнинг синфларга бўлиниши илк давридан бошлаб содир бўлган. Бу билан бирга, бундан кейинги даврлар­да ҳам элатчилик майдонга келган. Туркий халқлар ичида ҳозирги ўзбеклар аждодининг элат сифатида шаклланиши X—XII асрларга тўғри келади. Айни вақтда булар таркибига янги-янги қатламларнинг кўшилиши кейинги асрларда ҳам юз берди. Чунончи, Ўзбек этноси таркибига элат босқичида кирган сўнгги қатлам дашти Моварауннахрга келиб жойлашган кўчманчилар бўлди.
Миллатнинг келиб чиқиши ўрта аср анъанавий жамиятларидан янги индустриал жамиятга ўтиш даврига тўғри келди. Унда элатчиликдаги мавжуд сифатлар (тил, ҳудуд, маданият ва ) бу тарихий-этник бирликларнинг ўзаро қўшилиши, йириклашуви билан барқарор тус олади. Натижада, мана бир неча асрдирки, илғор давлатлар ахлоқий миллат босқичида ривожланмоқда.
Инсон фалсафаси
Инсон муаммоси азалдан азал инсониятнинг энг илғор вакилларини ўзига жалб қилиб келмокда. Зартуштийлик таълимотига биноан доимо яхшилик худоси Ахурамазданинг хислатлари бўлмиш – яхши фикр, яхши сўз, яхши иш, яхши амалга интилиши лозим. Жамиятда инсонлар тинч яшаши, бир-бирига самимий муносабатда бўлиши, бир-бирига ёрдам қилиши керак. Қуръоннинг кўпгина оятларида: "инсоннинг ихтиёри ўзида билан бўлиб, у қилган ишларига ўзи жавобгардир",- деб таъкидланади. Агар инсон ўзи яшаётган жамиятда ёмонлик тарқатса, маишатида турли камчиликлар пайдо бўлса, бунинг барчасига унинг ўзи сабабчидир.
Форобий фикрича, инсон ўз-ўзидан бахтли бўла олмайди, бу нарса унинг ҳаракатларига, меҳнатига, касб-ҳунарни эгаллашига, билимига боғлиқ. «... Инсон юксак камолотга эришуви йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз, ўзи ўйлаётган сўнгги даражадаги бахт-саодатга эришади».
Берунийнинг қайд қилишича, инсондаги мақтовга сазовор хислат олижаноблик, мардлик, мурувват, нафсни тия билиш, покизалик, дид билан кийинишдир. Мутафаккир ростгўйликни ҳамма нарсадан устун қўяди, билиб-билмай нотўғри хабар тарқатувчиларни, атайин елғон сўзловчиларни қоралайди. "Ёлғончиликдан четланиб, ростгўйликка ёпишган кишини бошқа одам у ёқда турсин, ёлғончининг ўзи ҳам севиб мақтайди... Демак, ёлғончилик кишини адолатдан юз ўгиртиради; зулм, ёлғон гувоҳлик, омонатга хиёнат қилиш, бошқалар мулкларини хийла билан босиб олиш, ўғирлик, дунё ва халқнинг бузилишига сабаб бўладиган бошқа ёмон хулқларнинг кишига яхши қилиб кўрсатади" (Абу Райхон Беруний.Танл.асарлар. Тошкент.,1965. 2-жилд, 26-бет).
А.Навоий инсоннинг қадр-қиммати унинг мол-мулки, зеб-зийнати, мансаби, ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки унинг маънавий қиёфаси, ахлоқий сифатлари, ундан элга қанчалик наф тегиши билан белгиланади дейди. Бу ҳақда унинг қуйидаги сўзлари тахсинга сазовордир: "Кишиларнинг сўз билан наф етказиш қўлидан келмаса, лоақал кўнглидаги андишаси яхши бўлиши керак. Кўнгли одамларнинг хурсандлигидан хурсанд бўлиши лозим. Кимнинг халқ ғамидан ғами бўлмаса, ҳақиқий одам бўлсанг, уни одам дема". (А.Навоий. "Хайратул - аброр". 97-98-бетлар).
Агар, - дейди Бедил, - яхшилардан бегона бўлмайман, ажралмайман десанг, ёмон сўзловчилар, ғийбатчилар билан ошнолик қилма, ўзингни тўғри қўрмоқчи бўлсанг, ойнанинг орқасига боқма". Фейербах эса одам табиатнинг бир қисми, деган тўғри фикрни айтади-ю, аммо уни тарихий тараққиёт жараёнида пайдо бўлган ижтимоий мавжудот эканлигини кўра билмайди. У одамни жамиятдан, ундаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлардан узиб олиб мавҳум тушунади. Фейербах назарда тутган одам ижтимоий муҳитдан ажралган ва ўзаро табиий воситалар билан боғлангандир. Шу сабабли у одам ижтимоий маҳсул эканини пайкамайди.

Download 123,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish