МАВЗУ: ЖАМИЯТ ВА ИНСОН ФАЛСАФАСИ
РЕЖА:
«Жамият» тушунчаси, унинг моҳияти, мавжудлиги ва тараққиёт қонунлари.
Жамият фалсафаси ва тараққиётнинг ўзбек моделини ўрганишнинг аҳамияти.
Одам, инсон, индивид ва шахс тушунчалари.
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш, инсон қадри ва эркинликлари.
Мавзунинг таянч тушунчалари:
Жамият, ижтимоий муносабат, ижтимоий уюшма, давлат, цивилизация, тараққиёт, барқарорлик, беқарорлик, тараққиётнинг ўзбек модели, жамият таркиби, фуқаролик жамияти, оила, инсон, шахс, индивид, одам, антропология, антропосоциогенез, биоижтимоий мавжудот, ҳаёт ва ўлим, мангулик.
Жамиятга фалсафий қарашнинг асосий усуллари, тамойиллари ва тушунчалари
«Жамият» атамасидаги «жамъа» сўзи тубан мавжудотлардан бошлаб миқдорий муносабатларни ифодалайди ва кишилик дунёсига нисбатан барқарорлик доимийликни билдириб «жамият» шаклини олади.
«Жамият» ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида, онгга, тил ва нутққа эга бўлган, бир-бирларининг ижтимоий ёрдами, кўмагига эҳтиёж сезувчи инсонлар ижтимоий уюшмасининг энг умумий илми фалсафий атамасидир Фалсафада жамият кишиларнинг тарихан қарор топган биргаликдаги фаолиятлари йиғиндиси, борлиқ-нинг табиатдан ажралиб чиққан, моҳиятан ва мазмунан ниҳоятда мураккаб қисми, деб қаралади.
«Жамият» тушунчаси қуйидаги маъноларни қамраб олган:
1.Жамият тушунчасида нафақат ҳозир яшаб турган кишиларнинг фаолиятлари, балки уларнинг ўтмиши ҳамда келажак авлодлар ҳаёти, яъни инсоният тарихининг илк бошланишидан тортиб унинг келажагигача барча жиҳатлари акс этади.
2.Бу тушунчада муайян хилдаги жамиятларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам ифодасини топади. Масалан, умуман антик давр жамияти, «оврупача», «осиёча» жамият ва ҳоказолар.
3.Мазкур тушунчада бир-бирига бевосита 6oғланмаган ҳолда мавжуд бўлган жамиятлар ҳам ифо-даланадики, бунда уларнинг макон ва вақт билан алоқадор жиҳатлари эътиборга олинади. Буларга ми-сол тариқасида қадимги сақлар, Ўрта Осиё жамиятлари, якин шарқдаги араб жамиятлари ёки ғарбий Оврупадаги жамиятлар ва бошқаларни олиш мумкин.
Ижтимоий фалсафанинг асосий тушунчалари таснифи заминига жамиятни фалсафий тушунишнинг асосий тамойиллари қўйилмоғи лозим. «Ижтимоий борлиқ», «ижтимоий муносабат», «ижтимоий алоқа», «ижтимоий онг», «ижтимоий ишлаб чиқариш», «ижтимоий жараён», «объектив ижтимоий шароит», «субъектив омил», «тарихий қонуният», «цивилизация», «маданият», «қадрият», «манфаат», «шахс», «оила», «турмуш» ва ҳоказо тушунчалар жамиятни яхлит ижтимоий организм сифатида ифодалайди. Фаолиятлилик тамойилига кўра ишлаб чиқалган тушунчалар жамиятнинг иқтисодиёти, маънавий ва сиёсий соҳаларига тегишли бўлади. Хусусан, иқтисодиёт соҳаси тушунчаларига «меҳнат», «мулк», «истеъмол», «техника», «технология» сингари категориялар кирса, «Фан», «маърифат», «эътиқод» ва ҳоказолар маънавий соҳа тушунчаларидир. Сиёсий соҳа тушунчалари эса ўз ичига «сиёсат», «ҳокимият», «синф», «миллат», «давлат», «ташкилот», «бошқарув», «демократия», «диктатура» ва ҳоказоларни олади. Фалсафий тамойиллар нуқтаи назаридан ишлаб чиқилган тушунчаларнинг чегараси доимий эмас. Тушунчаларни ҳар қанча даражада маълум тарғиботларга келтиришга уринилмасин, улар ўртасидаги меъёр ҳамиша шартлидир. Чунки уларда акс этадиган ижтимоий олам ҳодисалари, воқеалари ва жараёнлари доимо ўзаро таъсирда бўлиб, бу чегарани ўзгартириб туради.
Ижтимоий муносабатлар асосида кишилар фаоллиги ётади. Фаоллик эса субъектнинг (кишиларнинг) объектга (табиат ва жамиятга) таъсир кўрсата олиши мумкин ва зарур бўлган ҳолатидир. Унинг асосида инсон борлигининг табиий ва ижтимоий ташкил этилганлиги, уюшганлиги билан тақозоланган ўз-ўзидан ҳаракат ётади. Албатта, фақат биргина субъектнинг фаоллиги билан ижтимоий муносабатлар мавжудлиги таъминланмайди. Объектнинг ҳам субъектга кўрсатадиган қайта таъсири бўлиши лозим. Ана шу таъсирлар тартиботи энг умумий маънода кишилар фаолиятини ташкил
Do'stlaringiz bilan baham: |