Мавзу: жамият ва инсон фалсафаси режа


Жамият ҳаётининг асосий соҳалари



Download 123,5 Kb.
bet2/6
Sana08.06.2022
Hajmi123,5 Kb.
#643695
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6. мавзу.Жамият ва инсон ММ.

Жамият ҳаётининг асосий соҳалари

Ижтимоий фаолият иқтисодий, ижтимоий-сиёсий на маънавий соҳаларда амалга оширилади. Иқтисодиёт соҳаси кенг маънода кишиларнинг ўз моддий шароитларини яратиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча фаолият турларини ўз ичига олади.


Инсон меҳнати ишлаб чиқаришдаги шахсий, жонли томон ҳисобланиб, унинг оқилона сарф этилганлиги меҳнат унумдорлигида ифодаланади. Меҳнатнинг унумдорлигини ошириш вазифалари туфайли чорвачилик келиб чиққан, ҳунармандчилик деҳқончиликдан ажралган, қадимдан ҳозирги давргача меҳнат таксимотининг кўпдан-кўп янги шакллари юзага келган. Меҳнат тақсимоти натижасида унинг ақлий ва жисмоний меҳнатга бўлиниши давом этади ва чорвадорлар овулидан деҳқонлар қишлоғи, ундан шаҳар ажралиб чиқган. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқаришнинг технологик ва ташкилий томонларини кучайтирмаслиги мумкин эмас эди. Технология — бу инсоннинг меҳнат предметларига фан ва амалиёт имкониятлари, талаблари асосида таъсир этув усулидир. Техникада инсоннинг кўп асрлик тарихий тажрибаси ҳамда меҳнат предметларига таъсир кўрсатишнинг жисмоний воситалари жамланади. Бу таъсирнинг илмий ҳолатларини эса фан ўзида тўплаган. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий томонлари меҳнат фаолиятини турли кўринишларда йўлга қўйиш, унинг технологик тармоқ, ҳудудий тақсимланиши, меҳнатининг ихтисосланиши, ширкатчилик ва ҳоказоларни ифодалайди. Ишлаб чиқариш асосини ҳамиша «инсон-техника» тарғиботи ташкил этади. Ишлаб чиқаришнинг техно­логик усулига мос келадиган учта — асбоблардан фойдаланиш, механизация ва автоматлаштириш босқичлари мавжуд.
Ижтимоий бошқаришда сиёсий ҳокимият юзага келиши билан боғлиқ ҳолда жамиятнинг сиёсий соҳаси ташкил топади. Ушбу соҳа доирасида жамият аъзола­рининг асосий" объектив манфаатлари қарама-қарши бўлган катта гуруҳларга (масалан, қўллар ва қулдорларга) бўлиниши юз берди. Натижада, ижтимоий ҳаёт мураккаблашди. Илгари мавжуд бўлган муносабатлар энди «жамият-синф-шахс» муносабатлари орқали намоён бўлиб, жамиятда қатор янги зиддиятларни келтириб чиқаради. .
Шу вақтдан бошлаб бошқарув мазмунида моддий ишлаб чиқариш ҳамда яратилган махсулотларни ўзлаштириш соҳаси ва жамият аъзоларининг, синфлар, оила билан бир қаторда, тарихий этник бирликлари — қабила, Эл-элат, кейинроқ миллат, шунингдек ижти­моий катламлар, гуруҳлар ўртасидаги муносабатлари тартибга солиш соҳаси — иқтисодиёт ва сиёсат нисбати масаласи пайдо бўлди. Лекин бундан сиёсат бошқа соҳалар (масалан, ижтимоий онг шакллари, маданият ва ҳоказолар) билан алоҳида бўлмайди, деган маъно келиб чиқмайди. Аксинча, иқтисодиёт соҳасининг иж­тимоий борлиқ унинг бошқа соҳалари билан алоқаси доимо сиёсат орқали амалга ошади.
Жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий муносабатлар муҳим ўрин тутади. Бу онгнинг барча жиҳатари, маънавий фаолият ва мавжуд ғоялар, қарашлар билан боғлиқ инсонийлик муносабатлардир. Бошқа ҳар қандай ижтимоий муносабатлар каби бу муносабатлар, биринчи навбатда, таълим-тарбия ва кишиларнинг ўзаро ҳар бирига таъсир этадиган барча алоқаларда намоён бўлади. Шу билан бирга, маънавий му­носабатлар мазмуни ва мавжудлигига кўра, бир-биридан фарқ ҳам қилади. Масалан, улардан баъзилари фақат онгда субъектив тарзда мавжуд бўлса, бошқалари эса онгдан ташқарида, кишилар ўртасидаги муносабатларда субъектив, объектив шаклда мавжуд бўлади.
Муносабатларнинг бу ўрини ифодалайдиган жиҳатлар ичида кишиларнинг ўзаро маънавий алоқаларини алоҳида кўрсатиш лозим. Бу алоқаларда, даставвал, кишилик ҳаётининг барча соҳаларига тегишли турли-туман ахборотлар алмашинади. Муҳими шундаки, бу алоқилар моддий воситалар (матбуот, радио, телевиде­ние ва бошқалар) ёрдамида амалга оширилади.
Кишиларнинг ўзаро маънавий алоқаларида кенг қўламли ижтимоий аҳамиятга молик бўлган умумийлик — жамоатчилик фикридир. Маънавий алоқалар кишилар маънавий ҳолати на­моён бўлишининг усули сифатида ижтимоий фаолликни ифодалайди. Албатта, фаоллик жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий соҳаларида ҳам ўзига хос равишда намоён бўлади. Лекин бунда ижтимоий, маънавий соҳаларнинг ўзаро тақозоланганлиги тараққиётнинг зарур шартлардандир.
Ижтимоий ҳаётнинг маънавият соҳаси таркибида ижтимоий онг, унда эса мафкура мухим ўринга эга. Мафкура ўз табиатига кўра онглилик жараёнига муай­ян йўналиш беради. Бунинг таъсирида дунёқараш, эътиқод, эстетик меъёрлар ва ҳоказолар шаклланади. Маънавиятда алоҳида мавқега эга бўлган тармоқ — бу фандир.
Жамият ҳаётининг ҳамма соҳалари ҳар доим ўзаро алоҳида бўлиб, ижтимоий яхлитликни ташкил этади. Бу яхлитлик доирасида уларнинг ҳар бири нисбий мустақилликка эгадир. Бу уларнинг ўзгариши ўзаро мос келмаслигида, ҳар бирининг ўзига хос ички мантиқи бирлигида ва ўзаро бир-бирига таъсир эта олишида кўзга қўринади.



Download 123,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish