Жамиятнинг таркибий тузилиши: оила, ижтимоий табақалар ва тарихий-этник бирликлар
Жамиятда агар ирқ жамият аъзоларининг муайян табиий шароитларга мансублигини билдирсада, оилавий умумийлик инсондаги табиийлик ва ижтимоийликнинг узвийлигини ифодалайди. Оила—бу кишиларнинг никоҳ ёки қон-қариндошликка асосланган кичик гуруҳи бўлиб, унда жинсларнинг фарқланиши ва жинсий эҳтиёж билан тақозоланган муносабатлар ижтимоий руҳий-аҳлоқий кўринишда намоён бўлади.
Табиий моҳиятга кўра, оила инсон зотини қайта ишлаб чиқариш вазифасини бажарса, ижтимоий маънода у кишилар бирлашган илк бўлагидир. Жамиятдага мавжуд муносабатлар оилада ҳам ўз ифодасини топади.
Руҳий жиҳатдан оила жинсий майлнинг танлаш хусусиятига ҳам эгаки, буни муҳаббат, дейилади. Табиий иқтисодий ва руҳий томонларнинг зарур мужассамида қарор топган оила одатда мустаҳкам бўлади. Инсоният цивилизациясининг ривожланиши одатда шу йуналишда оила учун шароит яратади. Айни вақтда оилавий муносабатларда тескари йўналиш ҳам учрайдики, буларнинг натижаси ўлароқ оилавий муносабатлардаги салбий жиҳатлар ҳам кўзга ташланади. Масалан, оиланинг бузилишига олиб келадиган қўйди-чиққан оқибатида фарзандларнинг отасиз ёки онасиз ўсиши ёхуд ҳар иккисининг ҳаёт бўлишига кўрамай, уларнинг давлат муассасалари тарбиясига ўтиши ва хоказолар.
Кишиларнинг бирликлари ичида синф тўлалигича ижтимоий табиатга эгадир. Ҳозиргача ҳеч ким инсоният жамияти ривожланиши ибтидоий даври нихоясидан бошлаб кишиларнинг синфий табиатга эга бўлганини инкор этган эмас. Манбааларда қайд этилишича, биринчи марта Қадимги Римда янги эрадан аввалги IV асрда кишиларнинг мулкий ҳолатидан келиб чиқиб, ҳарбий мақсадларни кўзлаган ҳолда муайян гуруҳларга, синфларга ажралиши юз берган.
Синфлар кишиларнинг жамиятда тутган мавқеи— мулкка муносабати, ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ўрни, яратилган моддий, маънавий бойликлардан қандай миқдорда ва қайси шаклда олишига қараб белгиланувчи ижтимоий гуруҳларидир. Жамият аъзоларининг табақалашуви ҳозирги вақтда бир қатор ўзгаришларга учради. Уларнинг ялпи микдорида ўрта қатламнинг ўрни жиддий тарзда ошмоқда. Ҳунармандлар, майда корхоналарнинг эгалари, майда савдогарлар, дехқонлар ва фермерлар, кам сонли эркин касб эгалари ҳамда ёлланиб ишловчи зиёлилар, ишлаб чиқариш, савдо, маориф, давлат ва жамоат муассасаларининг хизматчилари ва бошқалар ўрта қатламни ташкил этади.
Тарихий-этник бирлик тушунчаси инсониятнинг энг қадимги давридан ҳозиргача босиб ўтган босқичларини ифодалайди ва тегишли тарзда ypyғ, қабила, эл-элат ва миллатни ўз ичига олади. Уруғ аъзолари қон-қариндошлик умумий тил, турмуш ва маданиятга эгалиги билан фарқланади. Келиб чиқишга кўра ypyғ ибтидоий кишилар тўдаси ривожланишининг якуни бўлиб, алоҳида тарзда яшамаган. Уруғлар ўртасида ҳар доим зарур алоқалар мавжуд бўлган. Уларнинг бирлашувидан қабила ташкил топган. Ўз навбатида, тил ва давлатчилик таъсири остида, қабилалар бирлашуви эл-элатни майдонга келтиради. Бу аниқ ўрнига кўра турли этносларда, турли даврларда юз беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |