Мавзу: Ислом фуқаролик ҳуқуқи


Мулк ҳуқуқининг асосий нормалари



Download 25,32 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi25,32 Kb.
#202304
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 мавзу маъруза Документ Microsoft Word

Мулк ҳуқуқининг асосий нормалари. Фиқҳнинг кўчмас мулкка оид қоидалари кўчар мулкни тартибга солувчи қоидаларга қараганда кўпроқ бўлиб, бу мулкнинг илоҳий келиб чиқишини тўла тасдиқлайди. Ислом хуқуқшунослари мулк хуқуқи предметини ташкил этувчи ернинг беш турини фарқлайди: «жонсиз» ерлар; «жонлантирилган» ерлар; таноб ерлар; хирож ерлар; ҳобус. Бу ерларни уч гурухга бирлаштириш мумкин: 1) мулк (ёки хусусий мулк) тариқасидаги ерлар; 2)хирож (солиқ солинадиган) ерлар; 3)ҳобус (хусусий мулк эгалари диний муассасалар ёки худойихоналарга мулк қилиб берган ерлар). 1. Хирож ерлар. Халифаликка ихтиёрий равишда бўйсунган жойларда маҳаллий ахоли ерга бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолган бўлса, фатх этилган ҳудудларда мусулмон жамоаси ерга нисбатан олий хуқуққа эга бўлган. Ер эгалари бу ер авлоддан авлодга ўтишини истисно этувчи айрим узуфрукт ҳуқуқинигина сақлаб қолганлар1 . Узуфрукт (лотинча сўз бўлиб) — роман давлатлари ҳуқуқида қонунга биноан ёки шартнома бўйича бошқа шахсга қарашли мол-мулкнинг моҳиятини сақлаб қолган ҳолда ундан фойдаланиш, унинг меваларини ўзлаштириш ҳуқуқи. Узуфрукт умрбод, муайян муддатга ёки юз бериши узуфруктарий (фойдаланувчи) ҳуқуқини тугатувчи шарт билан белгиланиши мумкин. Бундай ерлар хирож ерлар деб аталган, чунки уларга ҳар йили мол ёки пул кўринишида ундириладиган солиқ-хирож солинган. Хирожнинг қонуний хусусияти ижтиҳод қоидаларига асосланади. Шуни таъкидлаш зарурки, хирожнинг назарий асослари ҳижрий V асрда вужудга келган. Илк ислом даврида фатҳ этилган ерлар аскарларга мулк қилиб берилган, лекин бу сиёсат қўшинни заифлаштириш билан бир вақтда, хирожга қараганда камроқ солиқ-закот ундирувчи давлатга зиён етказган. Шу сабабли халифа Умар даврида ерни мулкдорлари ихтиёрида қолдириб, уларга хирож тўлаш мажбуриятини юклаган, шу билан бирга, мулкдорнинг ислом динига кириши ҳам, ер майдонларининг мусулмонларга сотилиши ҳам бу ерларни солиқ-хирож тўлашдан озод қилмаслигини белгилаб қўйган. 2. Ерга мулк сифатида эгалик қилиш ва унга туташ ашёвий ҳуқуқар. Ерга бўлган мулк ҳуқуқи мусулмонлар учун муқаддас, бинобарин, дахлсиздир. Шу боис жамоат манфаатларида ерга бўлган мулк хуқуқини олиб қўйиш имкониятини назарда тутувчи қоиданинг қабул қилинишига эришиш (айниқса ханафийларда) жуда қийин бўлди (Туркияда бунга 1885 йилдагина эришилди). Қарздорнинг мол-мулкига суд орқали ундирувни қаратишга ижозат берилиши учун ҳам шунга ўхшаш қийинчиликларни енгишга тўғри келди.
Мулк ҳуқуқининг эгаси мазкур ҳуқуқдан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин. Бироқ ислом ҳуқуқи мулкдорга ўз мол-мулкини суиистеъмол қилиш, уни беҳуда исроф этишни тақиқлайди. Ҳуқуқни суиистеъмол қилиш умумий назарияси суд қарорларидан келтириб чиқарилиши мумкин эмас эди. Айни вақтда, бировга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай амалдан ўзини тийиш ҳақидаги ислом тамойили (у машхур ҳадислардан бирига асосланган) ҳуқуқий эмас, балки маънавий хусусиятига кўра ҳуқуқни суиистеъмол қилиш назариясига қараганда кенгроқ асосга эга. Р.Шарлнинг «Ислом ҳуқуқи» китобида мулк ҳуқуқиннг келиб чиқиш асослари бериб ўтилган. Ерни эгаллаб олиш (ҳарбий йўл билан) ва парвариш қилиш каби илк классик усуллардан ташқари, ислом ҳуқуқига ерларни «жонлантириш» ва уларга ишлов бериш ҳам маълум. Эгасиз ерга ишлов бериб, уни ўз мулкига айлантирган одам хеч қандай расмиятчиликларсиз шу ернинг мулкдори ҳисобланади; махаллий хокимнинг рухсати билан бировнинг ерига бировнинг уруғини эккан одам шу уруғни қайтариб беради, лекин олинган ҳосил унинг ўз ихтиёрида қолади. Мулк ҳуқуқи юзага келишининг бош асослари ерни сотиш, мерос олиш, ҳадя қилиш, эгаллаш муддатининг ўтиши ҳисобланади. Мулкдор ўз мол-мулкини қаровсиз қолди-риши ёки унинг нобуд бўлиши мулк ҳуқуқининг барҳам топишига сабаб бўлиши мумкин. Ниҳоят, мулк ҳуқуқи мулкдорнинг диндан қайтиши ёки мол-мулк ундан мажбурий олиб қўйилиши натижасида қонун кучига айланиши мумкин.

Download 25,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish