Мавзу: Ислом фуқаролик ҳуқуқи


Мусулмон ҳуқуқида мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормалар муҳим ўрмн тутади



Download 25,32 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi25,32 Kb.
#202304
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
7 мавзу маъруза Документ Microsoft Word

Мусулмон ҳуқуқида мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормалар муҳим ўрмн тутади. Унда аввало мулкка ашёвий ҳуқуқ объекти сифатида қараш мустаҳкамланган. Мусулмонларнинг хусусий мулки ҳисобланмайдиган ашёлар– ҳаво, денгиз, чўл–даштлар, масжидлар, сув йўллари ва бошқалар алоҳида туркумдаги ашёларни ташкил этган. Шунингдек, "ҳаром ашёлар" – вино, чўчқа гўшти, исломга зид китоблар ва ҳоказолар ҳам мусулмоннинг мулки эмас деб ҳисобланади. Шу сабабли арабларнинг босқинчилик юришлари давомида кўпинча бундай мулклар йўқ қилинган. Лекин бу ерда шуни айтиб ўтиш керакки, номусулмонларга тегишли мол–мулкларни нобуд қилиш масаласида исломдаги мазҳаблар ўртасида турлича қарашлар мавжуд. Мусулмон ҳуқуқшунослари ер мулкини таснифлаштиришга катта эътибор берадилар. Ер мулкчилигининг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади: давлат ерлари, хусусий эгаликдаги ерлар, жамоа ерлари ва вақф ерлар. Булардан ташқари муқаддас ерлар ҳам мавжуд бўлиб, улар хижоз деб аталган. Бунга Муҳаммад (САВ)нинг оёқлари теккан ерлар, яъни у яшаган жойлар киради. Бундай ерларга бошқа диндагиларнинг кириши ман этилган. Бу ерларда фақат мусулмонлар яшашлари мумкин бўлиб, дарахтларни кесиш, овчилик қилиш мумкин эмас эди ва ҳоказо. Тарихий ва юридик манбаларда кўрсатилишича, араб ва бошқа мусулмон мамлакатларида маълум хизматни бажариш эвазига феодалларга бериладиган ерлар ҳам мавжуд бўлиб, бу шартли ер эгалиги ҳисобланган ва иқто ерлари деб юритилган. Бундай ерлар эгаси (иқтадор) ўз ҳокимияти остидаги аҳолидан ўз ҳисобига ўлпон ва солиқлар йиғиш ҳуқуқини олган. Иқто вақт ўтиши билан мерос тариқасида ўтказила бошланган ва хусусий эгаликдаги мулк бўлиб колган. 55 Дастлаб ичиладиган сувлар, ҳаво сингари умумий фойдаланиладиган мулк ҳисобланган. Лекин қудуқлар, ҳовузлар ва майда кўллар аста–секин йирик ер эгаларига ўтиб борган. Фақат катта дарёлар ва кўллар илгаригидек жамоа ва давлат мулкчилик тизимига кмрган. Чунки буни мансабдор шахслар назорати остида амалга ошириладиган биргаликдаги ирригация ишларини ўтказиш зарурияти тақазо қиларди. Шариатда мулк ҳуқуқининг вужудга келиш усуллари батафсил белгиланган. Бунда турли мазҳаб вакиллари турли фикрлар билдирганлар. Масалан, арабларнинг кўпдан–кўп босқинчилик юришлари ҳарбий ўлжаларнинг ҳуқуқийлиги ёки ҳуқуқий эмаслиги масаласини кун тартибига қўйган ва бу шариат да умумий мулк ҳуқуқининг келиб чиқиш усулларидан бири сифатида тан олинган. Босиб олинган ерлар умумий қоида бўйича давлат мулки ҳисобланган ва халифа ҳамда амирларнинг тасарруфига келиб тушган. Душмандан ўлжа қилиб олинган бошқа мулкларнинг миқдори алоҳида мазҳабларда турлича белгиланган. Бундай мулкларнинг бир қисми уни эгаллаб олган шахсга, иккинчи қисми давлатга, учинчи қисми –Масжидларга ўтказилган ва ҳоказо. Шариат бўйича мулк ҳуқуқи мерос олиш, шартнома тузиш, ашёларнм топиб олиш йўли билан ҳам келиб чиқиши мумкин. Масалан, ўз ер участкасидан бегона ашёни топиб олган шахс унга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган.

Download 25,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish