Изоҳ: Барча ҳаражат ва сотиш миқдорлари – йиллик; Хдоим -доимий ҳаражатлар; Х =Хдоим+К*Хўзг-умумий ҳаражатлар; Хўзг-битта махсулотга кетган ўзгарувчан ҳаражатлар; К-махсулот сони; Д=К*Х1 - Сотишдан тушган тушум (умумий даромад); Х1-махсулот бирлиги нарҳи. Бунда зарасизлик нуқтаси (Ко) умумий ҳаражатлар умумий даромадга тенг бўлганда топилади: Д= Х, яъни Ко*Х1=Хдоим+Ко*Хўзг. Бу ердан: Ко=Хдоим/ (Х1-Хўзг). - Ф = Ко*Х1-Хдоим+Ко*Хўз
- бу ерда: Ф – фойда;
- Д=К*Х1 - Сотишдан тушган тушум (умумий даромадлар);
- Х =Хдоим+К*Хўзг- умумий ҳаражатлар.
- Ишлаб чиқаришнинг зарарсизлик нуқтасида
- Ф = О га тенг бўлади ва бундан зарарсизлик нуқтаси келиб чиқади:
- Ко = Х доим/ (Х1-Хўз)
1- масала.“Виктория” корхонаси мисолида “Зарарсизлик нуқтаси”ни аниқлаймиз: - “Виктория” сумка ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона маълумотлари қуйидагича:
- Битта сумканинг сотиш нарҳи - 20 долл.;
- Битта сумкани тайёрлаш учун кетган ўзгарувчан ҳаражатлар - 12 долл.;
- Бир ойдаги доимий ҳаражатлар – 1600 долл.;
- Корхона ойига 300 дона сумка ишлаб чиқаради.
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | | - “Виктория” корхонаси сумкалари
| | | | | | | | | | | | | | | Зарарсизлик нуқтаси = Ко=Хдоим/ (Х1-Хўзг) = 1600 / (20-12) =1600/8 =200дона сумка. - Демак, “Виктория” корхонаси ишлаб чиқаришининг зарарсизлик нуқтаси 200 дона сумкага тенг. Корхона ўзининг ишлаб чиқариш ҳаражатларини қоплаши учун ойига 200 дона сумка ишлаб чиқариши керак. Корхонанинг 200 дона сумкадан ортиқ ишлаб чиқарган маҳсулоти корхонанинг самарали фаолият юритишини таъминлайди
- “Зарарсизлик нуқтаси” ни аниқлаш усули ёрдамида маҳсулот сотишдан тушган тушум уни ишлаб чиқариш ҳаражатларига тенг бўлган ҳолдаги сотиш ҳажми аниқланади. Агар сотиш ҳажми бу нуқтадан паст бўлса, корхона зарарларни қоплаши мумкин. Агар пул кирими ҳаражатларга тенг бўлса, корхона ишини зарарсиз олиб бораётган бўлади.
2- масала. - Иккита бир-бирига ўхшаш бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятлари тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги жадвалда берилган. Иккала корхона учун маҳсулот бирлиги баҳоси 25 АҚШ долл. Агар иккала корхона учун маҳсулот сотиш ҳажми 1500 дона маҳсулот бўлса, зарарсизлик нуқтасини, молиявий барқарорлик кўрсаткичини ҳамда ҳавфсизлик индексини топинг.
| | | | | | - 1. Ремонт хизматлари, АҚШ долл.
| | | - 2. Корхона устама ҳаражатлари, АҚШ долл.
| | | - 3.Маъмурий ҳаражатлар, АҚШ долл.
| | | - 4. Сотиш ҳаражатлари, АҚШ долл.
| | | - Маҳсулот бирлигига кетган ўзгарувчан ҳаражатлар
| | | - 1.Хом ашё, асосий материаллар, АҚШ долл.
| | | - 2. Бошқа материаллар, АҚШ долл.
| | | - 3. Ишчиларнинг иш ҳақи, АҚШ долл.
| | | - 4. Коммунал ҳаражатлар, АҚШ долл.
| | | - 5. Энергия ва техник мақсадларга ҳаражатлар, АҚШ долл.
| | | - Доимий ҳаражатлар:
- С1 = 1400+1900+3000+1200=7500 АҚШ долл.
- C2 = 1500+2000+3500+1200= 8200 АҚШ долл.
- Ўзгарувчан ҳаражатлар:
- V1 = 6+5+5+2+1=19 АҚШ долл.
- V2 = 4+3,5+6,5+2+1=17 АҚШ долл.
- Зарарсизлик нуқтаси:
- Q = C / (P –V)
- 1) Q1 = 7500/(25-19) = 1250 дона.
- 2) Q2 = 8200/(25-17) = 1025 дона.
- 2- корхона 1- корхонага қараганда барқарорроқ, чунки 1025 та маҳсулот сотганда унинг барча ҳаражатлари қопланади, 1- корхона учун эса 1250 та маҳсулот сотса, унинг барча ҳаражатлари қопланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |