Интернетда TELNET (телефон тармоғи) узоққа узатиш, FTP (File Tramferd Pratacol) файлни узатиш, SMTR-(Simple Mail Transport Pratacol) оддий почта жўнатиш қайдномаларидан электрон почта учун фойдаланилади. Доменларни номлаш тизими - DNS (Domen Name Systems) қўлланилади.
MSI Mail - савдо сотиқ учун мўлжалланган ICT хам интернет билан боғланган бўлиб, ўз мижозларига почта, факсимил ва телекс хизматини кўрсатади.
NSFNET - АҚШнинг миллий илмий фонди тармоғи, АҚШдаги минглаб илмий-тадқиқот институтларини, корпорация ва хукумат идораларини бирлаштиради. У Америкадаги энг йирик супер компьютерга уланган бўлиб, мураккаб масалаларни ечишда ундан фойдаланиш имкониятини беради.
USENET (1979) - янгиликлар ва электрон почтаниуг халқаро тармоғи. Университетлар ўртасида алоқа ўрнатиш мақсадида иш бошлаган бу тармоқ хозирда АҚШнинг деярли барча университетларини КТ орқали бирлаштиради. Хатто ундан фойдаланувчилар жуда кўпайиб кетгани туфайли графикнинг анча қисмини UUNET тармоғига топширган. UUNET тармоғи шу мақсад учун хам яратилган.
UUNET- савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлмаган тармоқ бўлиб, у USENET янгиликларини UNIX да бошланғич матнларни олишни ва бошқа ишларни бажаришни таъминлайди. У интернет билан тармоқлараро интерфейсга эга.
UUCP net – Unix-to Unix Copy- халқаро электрон почта бўлиб, маьлумотлар UUCP номли программалар ёрдамида узатилади. UUCP - узатиш учун қайднома, коммуникация мақсадлари учун файллар тўплами, коммуникацион программалар учун эса буйруқлар тўпламидир. Ундан электрон почталар юбориш ва телеконференсияларда қатнашиш мақсадларида кенг фойдаланилади.
Компьютер тармоқларига оид баъзи бир ташкилотлар
Хозирда бутун дунёда кўплаб компьютер ишлаб чиқилмоқда ва улар компьютер тармоқларига уланмоқда. Бутун дунё миқёсида компютерлар орқали мулоқот бўлиши учун улар бир-бирини тушуниши керак (мутаносибли бўлиши керак). Компьютерлар мутаносиблигини таъминлаш мақсадида ITO-Internationaly Telecamunication Union (халқаро телекоммуникация уюшмаси) ташкил қилинган. У телефон ва маълумотларни узатиш тизимларини назорат қилувчи учта органдан иборат. Бу орган SSITT франсуз сўзларида Consultatif international de Teagraphigue et Tyelefonigue деб аталади. Уларнинг асосий вазифаси телефон, телеграф, маълумотларни узатиш хизмати сохасига оид таклифларни ишлаб чиқади ва таклифлар кўп холларда халқаро андозага айланади.
Халқаро андозалар ISO-(International Orgenization and Standartization -Халқаро ташкилот ва андозалаш) томонидан ишлаб чиқилади. У ўзига дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатларни бирлаштирган. Шу жумладан, АҚШ нинг ANSI, Буюк Британиянинг BSI, Германиянинг DIN ташкилотларини бирлаштиради
Яна бир халқаро ташкилот IEEE (Institute of Electrical and Electronics Enginers) турли журналлар чиқаришдан ташқари электрон ва хисоблаш техникаси бўйича кўплаб андозаларни ишлаб чиқади. Махаллий тармоқлар учун унинг IEEE 82 андозаси асосий хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |