Мавзу: Иммунитет хақида тушунча. Иммунитет турлари. Организмнинг махсус бўлмаган химоя омиллари



Download 222 Kb.
bet6/15
Sana21.02.2023
Hajmi222 Kb.
#913342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
14 7c64157d6913af32642993f8e9a29741

Пиноцитоз–ҳужайранинг ташқи муҳитдан суюқлик томчиларини ёки коллоид моддаларнинг эритмаларини қамраб олиши. Пиноцитоз содда ор­ганизмлар (амёбалар)да, ҳайвон ва одамларнинг турли ҳужайраларида кузатилади. Эндоцитоз ҳужайра юзасидаги рецепторлар орқали амалга ошади. Эндоцитоз фагоцитоз ва пиноцитоздан ҳужайра ичидаги везикулада лиган­далар қолиши ва рецепторларнинг яна ҳужайра устида пайдо бўлиши, жараённинг қайтарилиши билан фарқ қилади.
Номахсус чидамлиликка буйрак, юқори нафас йўли, меъда-ичак, сут, сўлак ва тер безларининг ажратиш фаолияти ва бундан ташқари, бошқа аъзоларнинг ҳам маълум даражада чидамлилиги, организмни турли хил пато­ген микроорганизмлар ва бошқа зарарли агентлардан халос бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Масалан, жигар организмга ташқаридан тушган заҳарли моддалар­ни оксидлантириб, буйрак орқали чиқариб юборади.
Кўпгина юқумли касалликларда, артериолалар тонусининг бузилиши на­тижасида қон айланиши издан чиқиб, қон босими тушиб кетади. Рефлектор равишда қон босими кўтарилиши мумкин, бу ҳолат ҳам организм­нинг ҳимоя реакцияси ҳисобланади, чунки бунда қон томирла­рининг тонуси қайта тикланади.
Номахсус реакцияларга стресс ҳам киради. Буни келтириб чиқа­рувчи омилларни Г.Селье стрессорлар деб атади. Ушбу омилларга совуқ, иссиқ, ультрабинафша нурлари, радиация, патоген микроорганизмлар, уларнинг токсинлари ва организмга, асосан, асабга салбий таъсир қилувчи омиллар киради.
Мослашиш (адаптация) синдроми умумий ва маҳаллий кўринишда кечади. Мослашиш, гипофизарадренокортикал тизим таъсирида содир бўлиб, фаолияти вегетатив нерв системаси билан боғлиқ. Умумий ёки маҳаллий стрессорлар таъсирида гипофиз кучли адренокортикотроп гормон (АКТГ) ажрата бошлайди. Бу эса, ўз навбатида буйрак усти бези фао­лиятини ошириб, кўп миқдорда яллиғланишга қарши кортизон гормони аж­ралишига олиб келади. Бу гормон бириктирувчи тўқиманинг реактивлигини, организмни ҳи­моя қилувчи яллиғланиш реакциясини ва плазматик ҳужайраларнинг антите­ло ҳосил қилишини камайтиради. Натижада гипофиз яна соматотроп гормон (СТГ) ишлаб чиқаради, бу эса аксинча бириктирувчи тўқималарнинг реактивлигини оширади ва яллиғланиш жараёнини кучайтиради.
Айрим ҳужайраларда ареактивлик ҳолати ҳам мавжуд. Бунинг таъсирида му­раккаб ва турли хил ўзгаришлар содир бўлиб, натижада организмнинг қон айланиш, нафас олиш, иссиқлик алмашинуви ва бошқа фаолиятлари ўзгар­майди. Ареактивликнинг сабабларидан бири ҳужайра юзасида патоген мик­роблар билан бирикадиган рецепторлар йўқлигидир.
Организмнинг ҳимояланишида бактериялар интерференцияси (лот.inter-орасида, ferens-ташувчи, ўтказувчи) ҳам муҳим аҳа­мият касб этади. Масалан, ҳайвонларга бруцеллалар юқтирилганда, уларда куйдирги касаллиги қўзғатувчисига нисбатан чидамлилик пайдо бўлади. Интерфе­ренция бруцелла билан туляремия бактериялари, сил микобактерияси ва чинчечак қўзғатувчилари орасида борлиги аниқланган. Бу ҳодисанинг сабаблари ҳали охиригача тўлиқ ўрганилмаган.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish