ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ ЭНЕРГЕТИКА ВА МАШИНАСОЗЛИК ФАКУЛТЕТИ КИМЁВИЙ ТЕНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ 11Б-18 КТ ГУРУХ ТАЛАБАСИ ЛАТИПОВ З ТЕКШИРДИ НАЗАРОВА Мавзу .Илк ўспиринлик даврида касбий ижтимоийлашув муаммоси - Мавзу .Илк ўспиринлик даврида касбий ижтимоийлашув муаммоси
- 1. Шахс ижтимоий таьсирлар махсули сифатида
- 2. Ижтимоий нормалар, санкциялар ва шахс.
- 3. Ижтимоий таьсирларнинг шахс томонидан англаниши.
- 4. «Мен» — образи ва узини-узи бахолаш.
- 5. Успиринлик даврида шахс ижтимоийлашуви.
- 6.Шахс дунёкараши ва эътикодини узгартирувчи омиллар. Миллий ва маънавий кадриятларнинг роли.
Шахс—ижтимоий таъсирлар махсули сифатида. «Шахс» тушунчаси психологияда энг куп кулланиладиган тушунчалар сирасига киради. Психология урганадиган барча феноменлар айнан шу тушунча атрофида кайд этилади. Инсон рухий олами конуниятлари билан кизиккан хар кандай олим ёки тадкикотчи хам шахснинг ижтимоийлиги ва айнан жамият билан булган алокаси масаласини четлаб утолмаган. Шуни алохида таъкидлаш лозимки, «Homo sapiens» — «аклли зот» тушунчасини узида ифода этувчи жонзотнинг пайдо булганига тахминан 40 минг йилдан ошибди. Бу даврда олимларнинг эътироф этишларича, 16 минг авлод алмашган эмиш. Дарвин таъбири билан айтганда, табиий танланиш жараёнида ер юзида сакланиб колган минглаб миллат ва элатларнинг кейинги даврдаги тараккиёти купрок биологик омиллардан кура, ижтимоий-социал омиллар таъсирида руй бермокда. Шунинг учун хам хар бир индивидни ёки шахсни урганиш масаласи унинг бевосита ижтимоий мухити ва унинг ижтимоий нормалари доирасида урганишни такозо этади. Социал ёки ижтимоий мухит — бу инсоннинг аник максадлар ва режалар асосида фаолият курсатадиган дунёсидир. Мазмунан хар бир инсоннинг шу ижтимоий олам билан алокаси унинг инсоният тажрибаси, маданияти ва кабул килинган, тан олинган ижтимоий хулк нормалари доирасидаги харакатларида намоён булади. Психология илмининг намоёндалари булмиш олимларнинг бутун бир авлоди ана шу шахс ва жамият алокалари тизимида инсоннинг туб мохиятини англаш, унинг ривожланиши ва камол топиши конуниятларини излаганлар. Абу Наср Фаробий, А. Навоий, Ибн Сино, Беруний каби юзлаб Шарк алломалари хам бу узаро богликликнинг фалсафий ва ижтимоий сирларини очишга узларининг энг дурдона асарларини багишлаганлар. Барча карашларга умумий булган нарса шу булганки, одамни, унинг мохиятини англаш учун аввало унинг шу жамиятда тутган урни ва мавкеини билиш зарур. Шахсни урганишнинг бирламчи мезони хам шундан келиб чиккан холда, унинг ижтимоий мавкеи, ижтимоий муносабатлар тизимидаги урни билан белгиланиши керак. Лекин, шахс билан жамият уртасидаги узаро алокалар масаласи бирданига, бир хил ечимга келинмаган. Бу узаро муносабатлар асосан икки поляр нуктаи назардан келиб чикади
Do'stlaringiz bilan baham: |